3.2.Халқаро кредитнинг моҳияти ва таснифланиши
Халқаро кредит умумжаҳон муносабатларининг махсус шакли бўлиб, унда давлатлар, трансмиллий корпорациялар, халқаро молия-кредит ташкилотлари ва йирик банклар иштирок этадилар.
Халқаро кредитнинг моҳияти бир ёки бир неча мамлакатлар, халқаро молия-кредит ташкилотлари томонидан бошқа мамлакатларга миллий иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларини ривожлантириш ва ўзаро хўжалик алоқаларини кенгайтириш учун товарлар ёки пул шаклидаги ресурсларни вақтинча фойдаланишга беришдан иборатдир.
Халқаро кредитни турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин, масалан:
Муддатлари бўйича ўта қисқа муддатли (1 кечаю-кундўздан 3 ойгача), қисқа муддатли (1йилгача), ўрта муддатли (1йилдан 5 йилгача), Узоқ муддатли (5 йилдан ортиқ муддатга) кредитларга бўлинади:
Шакли бўйича экспортёрлар томонидан импортёрларга тўлов муддати ўзайтирилган, яъни насияга сотилган товарлар ва банклар томонидан валюта шаклида бериладиган кредитларга бўлинади:
Қарз берилган валютага нисбатан халқаро кредитлар қарз берувчи мамлакат валютасида, қарз олувчи мамлакат валютасида ва учинчи мамлакат валютасида берилган кредитларга бўлинади:
Қарз берувчиларга нисбатан халқаро кредит хусусий, давлатлар, хусусий-давлатлар, яъни аралаш ва халқаро валюта-кредит ташкилотлар кредитларига бўлинади:
Халқаро хусусий кредитлар турли трансмиллий корпорациялар, фирмалар, банклар ва воситачи брокерлик компаниялари томонидан берилиши мумкин.
Ушбу кредитлар ичида йирик корхона ва фирмалар томонидан бериладиган кредитлар салмоғи жуда каттадир. Масалан, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган жуда кўп қўшма корхоналар хорижий фирмалар ва корхоналар томонидан берилган кредитлар ёрдамида яратилган.
Айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун мавжуд хорижий кредит линиялари
Жами 200 млн.долл кредитлар ажратилган , шу жумладан:
Ислом тараққиёт банки – 15 млн.долл., LIBOR+2,5% (ИТБ маржаси) йиллик + 3% гача банк маржаси, 10 йилга
Хусусий секторни ривожлантириш буйича Ислом корпорацияси – 18.2 млн.долл., йиллик 12% гача, 5 йилга
Хитой Тараққиёт банки – 75 млн.долл., LIBOR+4,5% йиллик + 3% гача банк маржаси; 7 йилга
Корея хукумати кредити 58,6 млн.долл., – CIRR ёки LIBOR + ўзбек банк маржаси, 5 йилгача;
Германия Федератив Республикаси банклари –Euribor/LIBOR + хор.банк маржаси + банк маржаси, 6 йилгача:
– “Коммерцбанк” – 21,900 млн.долл.,;
– “Хипо Ферейне Банк” – 6,4 млн.евро.,;
– “ЛандесБанк Берлин АГ” - лимитсиз;
– КФВ банки
Do'stlaringiz bilan baham: |