Мавзу: Кириш



Download 3,72 Mb.
bet45/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

4.Микрокредит Микрокредит - қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдоридан ошмайдиган пул маблағидир.
Бошланғич (старт) сармоясини (капитални) шакллантириш учун микрокредитлар:
- юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун энг кам ойлик иш хақининг 50 бараваригача миқдорда;
- микрофирмалар ва дехқон хўжаликлари учун (юридик шахс мақомига эга бўлган) энг кам ойлик иш хақининг 100 бараваригача миқдорда;
- фермер хўжаликлари учун энг кам ойлик иш хақининг 200 бараваригача миқдорда берилади.
Бюджетдан ташқари жамғарма кредит линияси - бюджетдан ташқари жамғарма томонидан кичик бизнес субъектларини мақсадли асосда кредитлаш учун тижорат банкларига уларнинг балансида унинг суммасини акс эттирган ҳолда ажратиладиган маблағлар.
“Махсус имтиёзли кредитлаш жамғармаси” - кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар, шунингдек, микрокредитлар бериш мақсадида ташкил қилинган жамғармадир. Имтиёзли кредит бериш жамғармаси ҳисобидан бериладиган микрокредитлар бўйича фоиз ставкалари микрокредит берилган кундаги Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан кредитлаш Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2006 йил 8 августда 1308-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Микрокредитбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади.


5.Давлат кредитининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг қатнашувидир. Давлат кредитида давлат қарз берувчи ва қарз олувчи сифатида ҳам иштирок этиши мумкин.
Давлат қарз берувчи сифатида молия вазирлиги, Марказий банк ёки бошқа идоралар орқали иқтисодиётнинг у ёки бу соҳаларини жадал ривожлантириш мақсадида тижорат банклари ва корхоналарга марказлаштирилган кредит ресурслари ажратади. Бундай кредитлар, одатда, имтиёзли кредитлар бўлиб, жуда паст фоизларда ёки фоизсиз берилади.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида нефт ва газ саноатини ривожлантиришга, олтин ва нодир металлар қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарига, ғалла ва пахта етиштиришга марказлаштирилган кредитлар ажратилди. Хозирда бундай кредитлар асосан, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга ажратилмоқда.
Давлат ўз ҳаражатларини ўз даромадлари ҳисобидан қоплай олмай қолган тақдирда, яъни бюджет камомадини қондириш мақсадида банклар, корхоналар ва аҳолидан қарз олади. Давлат ўз идоралари томонидан давлат облигациялари ва заёмлари, давлат хазина мажбуриятлари, давлат қисқа муддатли облигациялари каби қийматли қоғозларни чиқариш ва сотиш орқали корхоналар, банклар ва аҳолининг пул маблағларини йиғади. Бу маблағлар давлат қарзи ва бюджет камомадини қоплашга сарфланади.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish