8. Судхўрлик кредити Кредитнинг энг қадимий шаклидир. Судхўрлик кредити барча мамлакатларда кенг тарқалган. Амалда судхўрлик кредити расмий идоралар томонидан тегишли рухсатномага эга бўлмаган кишилар ва корхоналар томонидан маблағларни вақтинча фойдаланиш учун Берилади.
Судхўрлик кредити учун тўланадиган фоиз қарз берувчи билан қарз олувчи ўртасида келишилган ҳолда белгиланади ва одатда жуда юқори фоизларда берилади. Унинг даражаси ойига 10-15 %, айрим ҳолларда ундан ҳам юқори бўлади. Миллий кредит тизими ривожланиб борган сари барча тоифадаги қарз олувчилар эҳтиёжлари тобора тўларок қондирилиши натижасида судхўрлик кредити йўқолиб боради.
1995 йилдан бошлаб Ўзбекистонда махсус нобанк Кредит ташкилотлари ташкил қилинмоқда. Бозор иқтисодига ўтишни тезлаштириш, корхона ва ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида махсус молия-кредит муассасалари – «Бизнес-фонд», «Мадад» суғурта компанияси, Хусусийлаштириш Инвестиция Фондлари ва бошқалар ташкил қилинди. Бу муассасалар ҳам ўз навбатида ишлаб чиқарувчиларга кредит маблағлари ажратмоқдалар.
Юқорида кўриб ўтилган кредит шаклларидан ташқари иқтисодиётда кредитнинг бошқа шакллари ҳам учраб туради. Масалан, кредит кооперативлари, ва ўзаро ёрдам кассалари томонидан бериладиган кредитлар.
Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес субектларини кредитлаш ва уларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ҳамда кредит бозорида ўзаро рақобатни кучайтириш мақсадида 2002 йилда «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Кредит уюшмалари кичик тадбиркорларнинг бошланғич даврда кредитларга бўлган эхтиёжларини қондиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон ҳозирда 58 та ломбардлар, 35 та кредит ташкилотлар ва 119 та кредит уюшмалари фаолият кўрсатмоқда.
Мавзу бўйича ўз билимини мустахкамлаш учун саволлар Кредитларни таснифлашнинг аҳамияти нимада?
Кредитнинг берилиш муддатига қараб неча турларга булинади?
Кредитлар кайтарилиш муддатига қараб қандай турларга булинади?
Кредитларни ишлаб чикариш жараёнигдаги ўрнига қараб қандай сарфланади?
Кредитнинг қандай шакилларидан амалиётда кўлланилади?
Тижорат кредити қандай шакилда берилади?
Микрокредитлар қанча миқдордан берилади?
Товар кредитида товарлар ва хизматлар қандай берилади?
Лизинг кредитида обектларига нималар киради?
Банк кредити қандай шакилда берилади?
Ипотека кредитида нималар гаровга кўйилиб берилади?
Истеъмол кредитида кимлар иштирок этади?
Таълим кредити бериш тартиб қоидалари хақида фикир берин.
Давлат кредитининг асосий хусусиятлари нимада?
Халқаро кредитнинг юзага келишдан максад нимада?
Синдикатлашган кредитлар беришдан мақсад нимада?
Ломбард кредитида гаровга нималар кўйилади?
Судхурлик кредити амалда қандай кўлланилади?