Мавзу: Кириш


Истеъмол кредити хорижда жуда кенг тарқалган бўлиб, ундан аҳолининг барча қатламлари кредит карточкалари тизими воситасида фойдаланади



Download 3,72 Mb.
bet44/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

Истеъмол кредити хорижда жуда кенг тарқалган бўлиб, ундан аҳолининг барча қатламлари кредит карточкалари тизими воситасида фойдаланади.


Ўзбекистонда 2006 йил 6 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Истеъмол кредити тугрисида”ги Қонунга биноан барча банкларда истеъмол кредити, 2001 йилдан бошлаб, шартнома бўйича пул тўлаб таълим олаётган талабалар учун «Таълим Кредитлари» ҳам жорий этилди. Таълим кредитлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш” тўғрисидаги 318 сонли қарори ва унга илова “Олий ўқув юртларида тўлов контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини бериш тўғрисида”ги Низомига асосан берилади.
Таълим кредитлари тижорат банклари филиаллари томонидан олий таълим муассасаларининг кундўзги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқороси бўлган талабаларнинг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига берилиши мумкин.
Таълим кредитлари, олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади. Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даври бу муддатга кирмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сонли қарорига мувофиқ банк филиаллари томонидан берилган таълим кредитлари бўйича қуйидаги фоиз ставкалари белгиланади:
-чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига-ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
-талабаларнинг қолган тоифаларига - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчан фоиз ставкалари.
Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман бўлимлари томонидан иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади.
Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва банк филиаллари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши керак.
Банкка таълим кредитини олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
1. Таълим кредити олиш тўғрисида ариза.

  1. Талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт). Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим. Ўқиш учун тўлов миқдори кейинги йилларда ўзгарган ҳолларда контрактларга тегишли ўзгартиришлар киритилади, бу ҳақда олий таълим муассасаси ўн кун муддатда банкка ёзма равишда маълум қилади, сўнгра қарз олувчи, банк ва олий таълим муассасаси ўртасидаги кредит шартномасига зарур ўзгартиришлар киритилади.

  2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан қарз олувчининг яшаш жойи тўғрисида берилган маълумотнома.

  3. Кредитни қайтаришининг таъминланиши тўғрисида ҳужжат:

Агар учинчи шахс томонидан кафиллик берилса, аввал кафилнинг молиявий аҳволи ва тўлов қобилияти ўрганилиб чиқилади ва сўнгра кафил билан шартнома тўзилади. Кафиллик шартномаси кредитнинг тўлиқ суммасини ва унинг фоизларини ўзида жамлаб олиши лозим. Агар кафиллик берувчи юридик шахс бўлса, унда кафиллик шартномасида:

  • кафилнинг банк ҳисоб рақами аҳволи тўғрисида маълумот;

  • кафилнинг бошқа банкдаги ҳамма банк ҳисоб рақамлари ҳамда ундаги қолдиқлари билан бирга кўрсатилган маълумотнома;

  • кафилнинг банк олдида ссуда бўйича ва бошқа қарзлари йўқлиги тўғрисидаги кўрсатма;

  • кафилда картотека №2 йўқлиги тўғрисидаги маълумотномалар илова қилинади.

Агар кафиллик берувчи жисмоний шахс бўлса, албатта унинг иш жойидан иш ҳақининг ҳажми ва бошқа тўловлар ҳақида маълумот ҳамда паспорти бўлиши керак.

  1. Суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси. Бунда суғурта мукофоти суммаси нафақат кредит суммасини қоплаши керак, балки унинг фоизларини ҳам. Суғурта полисида банк суғурта мукофотини олувчи эканлиги аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Шунингдек, суғурта полиси бўйича суғурта тўлови тўланганлиги тўғрисидаги исботловчи кўрсатмани кўрсатиши керак;

6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги(фақат чин етимлар ва “Меҳрибонлик уйлари” да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун).
Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортни шахсан ўзи кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусҳалар олишга ҳақлидир.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish