4. Кредитнинг тўловлилик тамойили олинган кредитдан фойдаланганлик учун ҳақ тўланишини билдиради. Одатда кредит учун тўланадиган ҳақ «фоиз», «ссуда фоизи» ёки «банк фоизи» дейилади. Ссуда фоизи том маънода кредитнинг баҳосидир. Айрим ҳолларда фоизсиз яъни имтиёзли кредитлар ҳам берилиши мумкин.
Жаноби Расулуллоҳ қарздордан ҳақини сўраб гапирган одам тўғрисида бундай деганлар: “ Ҳақдор одамнинг гапиришга ҳаққи бор”
Муҳаммад пайғамбар алайҳис-салом қиссаси. Ҳадислар
5. Кредитнинг мақсадлилик тамойили қарз олувчи томонидан олинган кредит аниқ бир мақсадга сарфланиши лозимлигини билдиради. Қарз берувчи берилган кредитни шартномада кўрсатилган мақсадда сарфланиши устидан назорат ўрнатади. Агар кредит бошқа мақсадларга сарфланаётгани маълум бўлиб қолса, кредит бериш тўхтатилади ва берилган кредитни муддатидан аввал ундириб олиш чоралари кўрилади.
Қарздор қарзини ўзар, хотин ёнида қолар. (Ўзбек халқ мақоллари)
6. Кредитнинг самарадорлиги тамойили кредитдан оқилона фойдаланишни тақозо этади. Бу тамойил нафақат кредитнинг қайтарилиши ва фоиз суммасининг тўланиши, балки ундан ташқари шу кредит ёрдамида қарз олувчи қанча даромад олиши, фойда кўришини ҳам белгилайди. У ёки бу лойиҳа бўйича кредит беришдан аввал, бериладиган кредит самарадорлигини аниқлаш ва бошқа лойиҳалар билан таққослаб кўриш лозим. Кайси лойиҳа самаралирок бўлса, ана шу лойиҳага кредит бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Самарадорлик тамойили ва унга риоя қилиш кредитни бошқа тамойилларини бажарилиши учун асос ҳисобланади.
Қарз товуш чиқармаса ҳам, ухлагани қўймас. (Ўзбек халқ мақоллари) Мавзу бўйича ўз билимини мустахкамлаш учун саволлар Кредит сўзининг луғавий маъноси нимани англатади?
Судхўрлик кредитининг пайдо булиш сабаби нимада?
Кредит- қандай иқтисодий муносабатлар йигиндиси бўлиб ҳисобланади?
Кредитнинг МОҲИЯТи нимада?
Кредитнинг зарурати нимада?
Кредитнинг субъектлари кимлар?
Кредитнинг объекти нима?
Қандай бўш пул маблағларидан кредит ресурслари сифатида фойдаланилади?
Кредитнинг энг мухим вазифалари нималардан иборат?
Кредитнинг кайси тамоилларига риоя этилади?
Кредитнинг кайтариб беришлик тамоилидан максад нимада?
Кредитнинг муддатлилик тамоилидан максад нимада?
Кредитнинг таъминлагнанлик тамоилидан максад нимада?
Кредитнинг туловлилик тамоилидан максад нимада?
Кредитнинг максадлилик тамоили нимага талаб қилинади?
Кредитнинг самарадорлик тамоили қандай иқтисодий самара беради?