Мавзу: Кириш


Кредит ва қоғоз пуллар муомалада бўлган пул тизими



Download 3,72 Mb.
bet28/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

Кредит ва қоғоз пуллар муомалада бўлган пул тизими. Бу тизимда олтин ва кумуш муомаладан батамом чиқариб юборилган, қоғоз пуллар эса олтин ёки кумушга алмаштирилиб берилмаган.

Мамлакат Марказий банки томонидан муомалага чиқарилган банкнотлар миллий пул бирлигига айланган. Пул муомаласида нақд пулсиз ҳисоб - китоблар устун бўлган. Пул муоамаласи давлат томонидан тартибга солиб турилган. Бу пул тизими 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий танглиги натижасида вужудга келган ва ҳозирги даврда барча мамлакатларда амал қилмоқда.


7.2. Пул тизимининг таркибий қисмлари

Пул тизими қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:


а) пул бирлиги
б) баҳолар масштаби
в) тўлов кучига эга бўлган нақд пул белгилари
г) пул эмиссияси тизими
д) пул муомаласини тартибга солувчи давлат муассаси
Пул бирлиги – қонуний тарзда белгиланган тўлов воситаси бўлиб, барча товарлар ва хизматлар баҳосини ифодалайди. Кўпинча пул бирлиги майда бўлинувчи қисмларга ажралади, масалан:
АҚШ да – доллар, 1 доллар = 100 Сент;
Буюк Британияда – фунт стерлинг, 1 фунт стерлинг = 100 пенс;
Ҳиндистонда – рупия, 1 рупия = 100 пайс;
Россияда – рубл, 1 рубл = 100 копеек.

Юқорида кўриб ўтганимиздек, ҳар бир мамлакат мустақил равишда ўзининг миллий пул бирлигига эга бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда баъзи мустақил давлатлар биргаликда бир хил пул бирликларидан фойдаланишлари ҳам мумкин. Масалан, ҳозирда Европа Иттифоқига кирувчи 17 та мамлакат биргаликда ЕВРО пул бирлигидан фойдаланишмоқда.


Баҳолар масштаби деганда, миллий пул бирлигининг қонунда белгиланган олтин мазмуни, яъни олтинга тенглаштирилиши тушунилади. Масалан, собиқ СССР да 1961 йилда муомалага киритилган 1 рубл 0,987412 грамм олтин асосига, 1976 йилга кадар 1 АҚШ доллари 0,767405 грамм олтин асосига эга, деб белгилаб қўйилган эди.
Бироқ, 1976 йилдан бошлаб олтиннинг қатъий белгиланган баҳосининг бекор қилиниши сабабли, баҳолар масштаби тушунчаси ўз иқтисодий моҳиятини йўқотди.
Пул тизимининг яна бир муҳим таркибий қисми нақд пул сифатида қонуний тўлов кучига эга бўлган пул белгилари бўлиб, улар банкнотлар, қоғоз пуллар ва тангалардир. Масалан, АҚШда муомалада қуйидаги нақд пуллар мавжуд: 100, 50, 20, 10, 5 ва 1 долларлик банкнотлар, 50, 20,10, 5 ва 1 сентлик тангалар. Буюк Британияда эса 50, 20, 10, 5 ва 1 фунт стерлинглик банкнотлар, 50, 10, 5, 2, 1 ва 1/2 пенслик тангалар. Шунингдек, 2 ва 1 шиллинглик эски тангалар ҳам юритилади.
1998 йил 1 январидан бошлаб Россияда муомалада 500, 100, 50, ва 10 рубллик банкнотлар 5, 2, 1 рубл ва 50, 10, 5, 1 коппееклик тангалар амал қилмоқда. Россия Марказий банкининг 1997 йил намунасидаги банкнотлари структураси қуйидагича:



Тўлов кучига эга бўлган пул белгилари намуналари мамлакат Марказий банки томонидан ишлаб чиқилади, танланади ва тасдиқланади. Янги намунадаги банкнот ва тангалар муомалага киритилиши олдидан оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади ва тасвирланади, фуқаролар эътиборига етказилади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish