6.3.Пул муомаласини тартибга солиш усуллари.
Турли давлатларда пул муомаласи маълум коидалар асосида тартибга солиб турилади. Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласи маълум усуллар ёрдамида тартибга солиб борилади.
Бизба пул муомаласини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кўйидаги усуллардан фойдаланилади:
Мажбурий резерв ставкаси нормасини белгилаш.
Тижорат банклари очик бозорда қатнашиши.
Марказлашган кредитлар учун қайта молиялаштириш ставкасини белгилаш.
Марказий эмиссия банки активларининг кўпайтирилиши айни бир вақтда унинг пассивларининг ҳам тегишлича ўсишини англатади, яъни пул базасининг ташкил этилишиго олиб келади.
Пул базаси муомаладаги нақд пуллардан, шунингдек, тижорат банкларнинг мамлакат Марказий банкидаги мажбурий ва мажбурий бўлмаган (ихтиёрий ва ортиқча) захиралардан иборат бўлади.
Умуман олганда, тижорат банкларининг захиралари деганда, банк омонатчилари тўсатдан катта миқдордаги тўлов талабларини қўйгани ҳолда, унинг тезкорлик билан муомалага киритадиган активлари тушунилади. Тижорат банкларининг Марказий банкдаги захиралари мажбурий ва мажбурий бўлмаган (ихтиёрий ва ортиқча) захиралардан таркиб топади.
Мажбурий захиралар деганда тижорат банкларининг Марказий банкдаги омонатлари (депозитлари)нинг қонуний тартибда белгилаб қўйиладиган энг кам нормаси тушунилади.
Мустақиллик йилларида макориқтисодий барқарорлик ва ўсишни таъминлаш учун муомаладаги пул массасининг асоссиз юқори суръатларда ўсишининг олдини олиш мақсадида монетар сиёсатнинг билвосита инструментларини қўллаш усуллари такомилаштирилди, улардан фойдаланиш қўламлари янада кенгайтирилди. Шунингдек, ушбу даврда очиқ бозордаги операцияларда қўлланиладиган қимматли қоғозлар турларини кенгайтириш мақсадида Марказий банкнинг юридик ва жисмоний шахслар учун облигациялар ва депозит сертификатлари муомалага чиқарилди.
Банкларнинг барқарорлигини янада мустахкамлаш ва уларнинг ликвидликни тартибга солиш мақсадида 2008 йилнинг 1 ноябридан бошлаб, тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий захиралар фондига ўтказмалар бўйича меъёр миллий ва хорижий валютада жалб қилинган депозитлар учун бир хил, яъни 15 фоиз этиб белгиланди.
Шунингдек, 1991-2010 йиллар давомида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 300 фоиздан 12 фоизгача босқичма-босқич камайтирилди. 2011 йилнинг 1-январидан бошлаб, амалдаги қайта молиялаш ставкаси йиллик 12 фоиз этиб белгиланиши тижорат банкларининг депозитлар ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларига таъсир кўрсатиши натижасида тижорат банкларида Узоқ муддатли кредитлар олишга, шунингдек мос равишда иқтисодиётнинг реал тармоқларига ажратиладиган кредитлар ҳажмининг сезиларли даражада ошишига замин яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |