Мавзу: Кириш


Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тушунчаси, уларни жорий этиш зарурати ва афзалликлари



Download 3,72 Mb.
bet23/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

5.3. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тушунчаси, уларни жорий этиш зарурати ва афзалликлари

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар пулнинг тўлов воситаси вазифасидан келиб чиқади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар жуда қадим замонларда келиб чиққан, аммо нақд пул муомаласидан сўнг. Ҳозирги банкирларнинг ўтмишдаги касбдошлари бўлмиш саррофлар пул алмаштириш ва пул сақлаш билан бир қаторда нақд пулсиз ҳисоб- китобларни ҳам амалга оширганлар.


Нақд пулсиз ҳисоб - китоблар деганда, пул маблағларининг банкдаги бир ҳисоб рақамидан бошқа ҳисоб рақамига нақд пул иштирокисиз, фақат ҳужжатлар асосида ўтказиш тушунилади. Одатда, нақд пулсиз ҳисоб - китобларни кўпчилик «пул кўчириш» ёки «пул ўтказиш» деб тушунади.
Бошқача қилиб айтганда, пул маблағлари маҳсулот сотиб олувчининг банкдаги ҳисоб рақамидан маҳсулот етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Яъни, биринчи ҳисоб рақамидаги маблағлар камайтирилади, иккинчисидаги эса кўпайтирилади.
Нақд пулсиз ҳисоб - китоблар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

  • корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликлар ўртасидаги етказиб берилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланганда:




  • корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликлар билан давлат муассасалари ўртасида солиқларни тўлашда, бюджетдан маблағларни олишда:




  • корхона, ташкилотлар ва хўжаликлар билан банклар ўртасида кредитлар олиш ва қайтаришда, фоизларни тўлашда, депозитлар қўйиш ва олишда:




  • корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликлар билан фуқаролар ўртасида товарлар сотиб олишда, кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлашда:

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар нақд пул муомаласига нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:



  • корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликларнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжи кескин қисқаради;

  • нақд пулсиз ҳисоб-китоблардан фойдаланиш нақд пулдан фойдаланишга нисбатан арзонга тушади;

  • пул маблағларининг ҳавфсизлиги таъминланади;

  • пул ҳаракати тезлашади;

  • ҳисоб-китоблар банклар орқали амалга оширилиши туфайли, уларнинг қонунийлигини назорат қилиш имконияти туғилади ва бошқалар.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қуйидаги асосий тамойиллар (принсиплар) асосида ташкил этилади:
1.Барча корхона, ташкилот ва хўжаликлар банкларда ўз ҳисоб рақам(счёт) ларини очишлари ва маблағларини шу ҳисоб рақамларида сақлашлари шарт.
2.Барча ҳисоб-китоблар фақат банклар орқали амалга оширилади.
3.Товарлар ва хизматлар учун тўловлар пул эгасининг розилиги билан амалга оширилади.
4.Тўловлар пул тўловчининг ўз маблағлари ёки банкдан олган кредити ҳисобидан амалга оширилади ва бошқалар.
Мамлакатимизда 90-йиллардан бошлаб ҳукуматимиз томонидан Марказий банк олдига тўлов тизимини халқаро андозалар асосида ташкил этиш, тўловларнинг амалга оширилишини кескин жадаллаштириш масаласи қўйилган эди. Мазкур ишнинг иқтисодиёт ривожида нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон республикаси Президенти томонидан ноанъанавий чоралар таклиф этилди.
Хусусан, банклар бир қатор солиқлардан озод қилинди ва уларнинг солиқдан озод қилинган маблағлари моддий-техника базасини ровожлантиришга йўналтирилди. Дунё банк амалиётида камдан-кам учрайдиган бу тадбир мамлакатимиз рахбари томонидан банк тизимига билдирилган улкан ишонч бўлиб, у банк тизимининг моддий-техника базасини жаҳон андозалари даражасига етказиш ва республикамизда Ҳамдўстлик мамлакатлари ичида биринчи бўлиб, ягона электрон тўлов тизимини яратиш имконини берди.
Бунда, мижозлар тақдим этган тўлов хужжатларини бир банк муассасидан бошқасига почта орқали етказиш усулига асосланган эски тўлов тизими ўрнига ҳар томонлама қулай, тизимдаги трансакцизлар сонидан қатъи назар, саноқли дақиқалар ичида мамлакатдаги исталган банкка тўловларни ўтказиб беришга қодир бўлган замонавий тўлов тизими ишга туширилди.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish