4.4. Кредит пуллар
Ишлаб чиқариш ва товар айирбошлашнинг ривожланиши, металл пулларнинг етишмаслиги кредит муносабатларининг ривожланишига олиб келди. Товар ва тўлов айланиши эҳтиёжини қоплаш мақсадида муомалага олтин, кумуш тангалар билан бир қаторда кредит воситалари, -Чек, Вексел ва банкнотлар чиқарилган.
Кредит пуллар деб, кредит муносабатлари асосида юзага келувчи, тўлов воситасини бажарувчи қиймат белгиларига айтилади. Кредит пуллар қоғоз пуллардан фарқ қилиб, улар бир вақтнинг ўзида қийматни ифодалайди ва кредит ҳужжати бўлиб, қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатларни акс эттиради.
Кредит пуллари қуйидагича ривожланиш йўлини босиб ўтган: Вексел, банкнот, Чек, Кредит карточкалари, электрон пуллар.
Вексел- немисча Вечсел сўзидан олинган бўлиб, дастлаб ХII-ХIII асрларда Италияда пайдо бўлган. Вексел-бу қарздорнинг кўрсатилган суммани, келишилган муддатда, белгиланган жойда тўлаши тўғрисидаги ёзма мажбуриятидир. Вексел, содда қилиб айтганда, қарздорлик тўғрисидаги тилхатдир.
Векселнинг қуйидаги турлари мавжуд: тижорат векселлари- оддий ва ўтказма Векселлар, молиявий вексел, хазина вексели, банк вексели, муддатли вексел ва бошқалар.
Банкнот – Кредит пулларининг етакчи турларидан бўлиб, Марказий банклар томонидан Векселларни ҳисобга олиш йўли билан чиқарилган. Банкнотлар дастлаб, ХVII аср охирларида чиқарилган бўлиб, у пайтда банкнотни ҳоҳлаган вақтда банкга топшириб, ўрнига унда кўрсатилган суммага мувофиқ олтин ёки кумуш олиш мумкин бўлган. ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида Германия, Россия ва АҚШ да банкнотларни олтин билан таъминланганлиги 30-50%ни ташкил этган. Бугунга келиб ҳеч қайси мамлакатда банкнотлар олтин ёки кумуш билан таъминланмаган.
Ҳозирда мамлакатларнинг Марказий эмиссия банклари қатъий белгиланган номиналга эга бўлган банкнотларни муомалага чиқармоқдалар. Бу банкнотлар мамлакатда миллий пул бирлиги бўлиб ҳисобланади. Хусусан, Ўзбекистон Марказий банки ҳам муомалага турли номиналга эга бўлган банкнотларни чиқарган, масалан:
Иқтисодий адабиётларда Чеклар–дастлаб 1683 йилда Англияда қўлланила бошлаган, деб ёзилган. Ҳолбуки, Овропа сиёсий иқтисодчиларидан 4 аср муқаддам савдо-сотиқ ишларининг давлат учун жуда ката даромад манбаи эканлигини яхши билган Амир Темур давлат ичкарисида ва ташқарисидаги савдо ишига кенг йўл очиб берган ва савдогарларни молиявий қўллаб-қуватлаган. Самарқанд тўқимачилик ва бошқа ҳунармандчилик турлари ривожланган халқаро савдо-сотиқ маркази ҳисобланар эди. Клавихонинг ёзишига кўра, ҳатто Искандария бозорларида ҳам бу ердаги нарсаларни топиб бўлмасди. Дашти Қипчоқ ва мўғул юртларидан тери, Чиндан ипак, Хўтандан олмос, ёқут каби қимматли тошлар келтириларди.
“Ҳозирда ҳамманинг оғзида бўлган Чек тизими дастлаб ўша Узоқ замонлардаёқ жорий қилинган эди. Чек (чак) тушунчаси аслида европаликларга биз орқали кириб борган бўлиб, савдогарлар йирик савдо тадбирларини амалга ошираётганларида ёнларида катта маблағни олиб юрмасдан, ҳар бир шаҳарда мавжуд ишончли саррофлар (пул майдалаб берувчилар, алмаштирувчи)ларга нақд пул топшириб, шу ҳақда ҳужжат, яъни чек олганлар. Мўлжалдаги шаҳарга бориб худди шундай саррофларга ёки йирик савдогарларга чекни кўрсатиб, ўз режаларини амалга оширганлар.Шуниси диққатни тортадики, Маҳмуд Қошғарий луғатида чек аслида ип-газлама турларидан биридир, деб ёзилган. Маҳмуд Қошғарий Келтирган Чек газлама тури билан савдо муомаласида ишлатилган чек ўртасида боғлиқликка шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Зеро, бундан минг йил бурун ёзув обекти ўрнида қоғоз билан бир қаторда газлама парчаларидан фойдаланилган” – деб ёзади Азамат Зиё ўзининг “Ўзбек давлатчилик тарихи” асарида
Демак, савдогар ва тадбиркорлар бир шаҳардан иккинчи шаҳарга оғирдан-оғир тилла, кумуш танга пулларни кўтариб юрмай ўзаро “Чек” билан ҳисоб-китоб қилишган бўлиб, бу ҳам уларнинг ишини енгиллатиш учун қилинган қулай чора-тадбирлардан бири эди. (И.Т.) (37-38 б.)
Чек мижознинг ўз банкига унда кўрсатилган маблағни нақд пулда берилиши ёки бошқа ҳисоб рақамига (счётига) ўтказилиши тўғрисидаги буйруғидир.
Чекнинг қуйидаги турлари мавжуд:
муайян бир шахс номига ёзилган Чек;
ордерли чек;
кўрсатувчига Бериладиган Чек;
ҳисоб-китоб чеки;
аксептланган Чек ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |