Мавзу: Кириш



Download 3,72 Mb.
bet17/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

4.2. Танга пуллар

Дунёда энг қадимий биринчи танга пуллар Юнонистон, Мидия (Кичик Осиё) ва Хитойда милоддан аввалги VIII-VII асрларда муомалага киритилган. Ўзбекистон қадимдан товвар-пул муносабатлари ривожланган давлатлардан бири бўлганлиги учун бу ҳудуда сиёсий, иқтисодий мустақиллик рамзи бўлган танга пуллар бундан тахминан 2500 йиллар муқаддам зарб қилинган.


Танга пуллар эрамиздан аввалги VII асрдан то ХIХ аср ўрталаригача товар айирбошлашда муомалада бўлган. Тангалар олтин, кумуш ва мис каби металлардан турли шакллар ва вазнларда тайёрланган.
Ҳозирги ўзбек тилидаги “танга” сўзи қадимги турк тилидаги “тамға” сўзидан келиб чиққан бўлиб, қадимда ҳар бир ҳукумрон ҳокимлар турли металл, олтин, кумуш, мисларга ўз тамғасини босиб муомалага чиқарганлар ва бу пуллар “тамға” пул деб юритилган, кейинроқ бориб бу “танга” сўзига айланиб қолган. Рус тилидаги “Денги” сўзи ҳам “танга” сўзидан олинган.
Баъзи тадқиқотчилар рус тилидаги “копейка” (тийин) сўзи Марказий Осиёда ҳукумронлик қилган Чиғатой хонларидан Кепакхон (1318-1326 й.) номи билан боғлиқ деб тушунча берадилар.
(Ирпон Тўхтиев) (13 б.)
Дастлаб тангалар учбурчак, тўртбурчак, ромб, халқа ва тухум (овал) шаклида ясалган. Тангаларни турли шаклларда ясаш Узоқ вақт давом этган ва ниҳоят муомала учун энг қулай бўлган, яъни гардиш шаклида ясай бошлаганлар.
Танга лотинча монета бўлиб, унинг олд томони - аверс, орқаси-Реверс ва қирраси-гурт дейилади.

аверс Реверс гурт
Тарихий маълумотларга кўра биринчи тангалар бундан 26 аср аввал Лидия ва Хитойда, VII асрларда Марказий Осиё давлатларида, IХ-Х асрларда Киев Русида зарб қилина бошлаган.
Маълумки, ҳар бир ҳукмдор таҳтга ўтиргач, ўз номидан танга зарб қилдирган. Танганинг олд томонида ҳукмдорнинг расми ёки номи, айрим ҳолларда шиори, орқа томонида эса танганинг қиймати тасвирланган. Масалан, Амир Темур томонидан зарб қилинган тангаларнинг олд томонида унинг уч ҳалқали белгисидан иборат тамғаси билан бирга «Аллоҳдан бошқа тангри йўқ», «Муҳаммад Аллоҳнинг Расули», тўрт ҳалифа: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али номлари битилган. Тангаларнинг орқа томонига эса «Амир Темур Кўрогон» деган сўзлар, танга зарб этилган йил ва шаҳар номи битилган.
Тангалар асосан олтин ва кумушдан зарб қилинган бўлиб, қонунда белгиланган шакл ва вазнга эга бўлган. Тангалар муомалада Узоқ вақт пул вазифасини бажарган.
Танга пулларнинг афзалликлари билан бирга бир қатор камчиликлари ҳам бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

  • тангалар Узоқ вақт муомалада бўлиши, қўлдан - қўлга ўтиши натижасида емирилган ва вазни камая борган;

  • айрим ҳукмдорлар тангалар вазнини сунъий равишда камайтира бошлаганлар ёки унинг таркибини бўзиб, бошқа қотишмаларни ҳам қўшганлар;

  • капиталистик саноатнинг ривожланиши билан товар ишлаб чиқариш шиддатли равишда кўпайиб борган. Аммо товар айирбошлаш учун етарли миқдорда тангалар зарб қилиш учун зарур бўлган нодир металларни қазиб олиш товар ишлаб чиқаришдан нисбатан орқада қолган.

Ана шу сабабларга кўра муомалага танга пуллар ўрнига қоғоз пуллар киритила бошлаган.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish