6.2. Пул массаси ва унинг таркибий қисмлари
Жамиятда кредит пулларнинг ривожланиб кетиши, аста-секинлик билан накд пулларнинг муомаладан сиқиб чикарилиши, бу борада давлатларнинг ролини ошиб бориши пулнинг массасини тахлил қилиб борилишини талаб қилиб борди.
Агарда ХIХ асрнинг юзинчи йилларида пул массаси конунларига пулнинг табиийлиги, турлари унинг вазифалари, баҳо масштаби, пул тизими ҳамда пулнинг сотиб олиш кобилиятларининг ўзгаришлари таъсир этган бўлса, ХХ-ХХI асрларда бу муаммо кескин ўзгарди. Энди, пулнинг ишлаб чикаришдаги роли, пул массасининг иқтисодий ўсишга таъсири, давлат сиёсатининг пул-кредит сиёсатига таъсири асосий масала бўлиб қолди.
Пул массаси жуда мураккаб, ўзгарувчан ва турли категорияли, хозирги банк-молия тизимининг махсули бўлиб ривожланиш боскичларига таъсир кўрсатади.
Пул массаси тижорат банклари тизимидаги пул базасининг ошиши натижасида вужудга келади ва муомаладаги нақд пуллардан ва мижозлар ҳисобварақларидаги пуллар қолдиқларидан иборат бўлади.
Пул массаси – бу, барча хўжалик субектлари, ахолии, давлат ташкилотларидаги пул воситаларининг ялпи ҳажмини ўзида ифода этади.
Хозирги вақтда жами пул массасини шартли равишда пул агрегеталарига тақсимлаш ва фойдаланиш кабул қилинган.
Пул агрегатлари – бу, пул массасининг бир кисми ҳисобланиб, белгиланган муддат ва давр ичидаги пул активларининг жамланмасига айтилади.
Пул агрегатлари турли давлаталрда турлича статистик ҳисоботларда олиб борилади ва умуман олганда улар қуйидагича ифодаланилади:
Мо = муомаладаги накд пуллар (банкноталар, танга пуллар) ва жорий банк счётларидаги маблагларни ўз ичига олади.
М1 = Мо + тижорат банклардаги муддатли жамғармалар ва ҳисоб рақалардаги қуйилмалардан таркиб топади.
М2 = М1 + банклардаги муддатли ва муддатсиз жамғармалар.
М3 = М2 + иқтисослашган кредит-банк муассалардаги жамғармалар.
М4 = М3 + акциялар, облигациялар, депозит сертификатлар, жисмоний шахсларнинг банклардаги активлари.
М5 = М4 + жисмоний ва юридик шахсларнинг хорижий валюталардаги жамғармалари.
Пул массаси ва пул агрегатлари турли мамлакатларда турлича аниқланилади, масалан: АҚШ да 4 та пул агрегатлари, Японияда ва Германияда 3 та ва Францияда 2 та пул агрегатларидан фойдаланилади.
Ўзбекистонда 4 та пул агрегатларидан фойдаланилади.
М0 – нақд пуллар;
М1 = М0 + счётлардаги пул колдиги + махаллий бюджет маблағлари + бюджет, жамоа ва бошқа ташкилот жамғармалари;
М2 = М1 + Халқ банкидаги муддатли жамғармалар;
М3 = М2 + Сертификатлар, максадли заём облигациялари, давлат заём облигациялари, хазина мажбуриятлари.
Пул массаси ва таркибини ҳамда динамикасини тахлил қилиш Марказий Банк томонидан пул кредит сиёсатини олиб боришда мухим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |