Мавзу: Кириш


Инфляцияни тизгинлаш борасида амалга ошириладиган тадбирлар



Download 3,72 Mb.
bet33/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

8.4.Инфляцияни тизгинлаш борасида амалга ошириладиган тадбирлар

Инфляцияни тизгинлаш ва охир – оқибатда тўхтатиш ҳамда пул муомаласини барқарорлаштириш мақсадида қуйидаги чора - тадбирлар кўрилиши мумкин:



  1. Мамлакатда пул ислоҳотини ўтказиш

  2. Инфляция жараёнининг давлат томонидан бошқариб борилиши

Мамлакатда пул муомаласини тартибга солиш ва мустаҳкамлаш мақсадида давлат томонидан пул тизимининг тўла ёки қисман ўзгартирилиши пул ислоҳоти дейилади. Пул ислоҳотлари мамлакат иқтисодиёти ва пулнинг қадрсизланиш даражасига қараб турли усулларда ўтказилиши мумкин. Масалан, 1991 йилда СССР парчаланиб кетгандан сўнг, собиқ иттифоқдош республикалар Мустақил давлатларга айландилар. Уларнинг барчаси пул ислоҳотларини ўтказдилар ва ўз миллий пул бирликларини муомалага киритдилар.
Ўзбекистонда ҳам 1993 –1994 йилларда пул ислоҳоти ўтказилди ва 1994 йил 1 июлидан эътиборан муомалага миллий валюта «сўм» киритилди.


Инфляция жараёнини давлат томонидан бошқариб боришда қуйидагилар амалга оширилади:

  • ишлаб чиқаришни жонлантириш. Товарлар ва хизматлар кўп яратилса, ортиқча пулларнинг ташналиги қондирилади, нарх-наво ва пул қадри барқарорлашади. Ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида солиқлар камайтирилади, ишлаб чиқаришга арзон кредитлар берилади, тадбиркорларга бюджетдан ёрдам кўпайтирилади, экспорт ва импорт бўйича имтиёзлар жорий этилади ва бошқалар;

  • пул массаси ортишини чеклаш ва тўхтатиш, муомаладаги пул миқдорини камайтириш. Шу мақсадда аҳолининг пул даромадлари - иш хақи, нафақа, пенсия ва бошқаларнинг ўсиши чекланади ёки тўхтатилади, ортиқча пул маблағларини банкларга жалб қилиш мақсадида омонатларга тўланадиган фоизлар оширилади. Пул эмиссияси жиддий чекланади ёки умуман тўхтатилади.

Ўзбекистонда қатъий пул- кредит сиёсатини олиб бориш, пул массаси, кредит ва нақд пул эмиссиясини камайтириш бўйича аниқ чора - тадбирлар амалга оширилди натижасида, пул массасининг ўсиш суръати кескин камайди, инфилация даражаси, яъни унинг асосий кўрсаткичи бўлган истеъмол нархлари индекси 1994 йилда 1132,2 фоизни (мустақиллик йилларидаги энг юқори даража) ташкил этган бўлса, кейинги йилларда унинг шиддат билан пасайишига эришилди. Жумладан, ушбу кўрсаткич 2000 йилда 28,1 фоизни, 2003 йилдан бошлаб 8 фоиздан паст даражани, 2010 йилда 7,3 фоизни ташкил этади ва 2011 йилнинг 6 ойида эса белгиланган прогноз кўрсаткичларидан ошмади. Инфиляция даражасининг ушбу давр мобайнида кескин пасайиши бошқа омиллар билан биргаликда иқтисодиётга йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг юқори суъратлар билан ўсишига ёрдам берди.
Юртбошимиз “Иқтисодиётдаги ўсиш – инфиляцияга қарши, молиявий барқарорлик ва пул муомаласи тизимини мустахкамлаш борасидаги тадбирларнинг мувофақиятли амалга оширилиши натижасидир”, - деганларидек, мамлакат ялпи ички махсулотининг реал ўсиш суръатлари 1991 йилда манфий кўрсаткични, яъни 4,2 фоизни ташкил этган бўлса, давлатимиз томонидан олиб борилган ва бугунги кунда изчил давом этаётган оқилона иқтисодий сиёсат натижасида мамлакатимизда иқтисодиётнинг юқори барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий мутаносиблик сақланмоқда.
Юртимизда ялпи ички махсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9 фоиз, 2009 йилда 8,1 фоиз, 2010 йилда 8,5 фоизга етгани, жорий йилда ҳам 8,5 фоиз даражасида белгиланиши кўзда тутилмоқда.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish