Мавзу: Кириш



Download 3,72 Mb.
bet22/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

Нақд пулли
ПУЛ АЙЛАНИШИ
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар

Пул айланиши умумий ҳажмидаги пул айланиш шаклларининг салмоғи пул айланиш структураси дейилади. Мамлакат иқтисодиёти ва банк тизими тараққиётига қараб тўлов ва ҳисоб-китобларнинг ривожланиши натижасида нақд пул айланиши билан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ўртасидаги нисбат ўзгариб боради. Агар ХIХ-аср охирларигача нақд пул айланиши салмоғи кўпроқ бўлган бўлса, ҳозирги даврда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳиссаси кўпайиб бормоқда.


Ривожланган мамлакатларда умумий пул айланишининг 90% игача нақд пулсиз ҳисоб-китобларга, қолган 10% идан ортиғи эса нақд пул айланишига тўғри келади. Масалан, АҚШда нақд пул айланиши умумий пул айланиши ҳажмининг қарийиб 8% ини ташкил этади. Оддий америкаликларнинг ҳамёнида камдан-кам ҳолларда 10 доллардан ортиқ нақд пули бўлади. Улар нақд пулни энг майда ҳаражатларга – гаражга машина қўйиш, газета ва журналлар сотиб олиш кабиларга сарфлайдилар, холос.
Россия Федерациясида нақд пул айланиши ҳиссасига умумий пул айланишининг 30% идан ортиғи, Ўзбекистонда эса 40% га яқини тўғри келади.


5.2. Нақд пул айланиши ва унинг фаолият этиш соҳалари

Нақд пул айланиши пулнинг муомала воситаси вазифасидан келиб чиқади.


Нақд пул айланиши деганда, маълум даврда нақд пуллар воситасида амалга оширилган барча тўловлар йиғиндиси тушунилади. Бу тўловлар банкнот ёки тангалар орқали амалга оширилади.
Нақд пуллар ҳаракати банкдан бошланади, улар банкдан чиқиб корхона ва ташкилотларнинг кассаларига келиб тушади. Корхона ва ташкилотлар эса бу пулларни иш хақи, стипендия, нафақа ва бошқа тўловлар сифатида кишиларга тўлайдилар. Кишилар ўз навбатида бу пулларга товарлар сотиб оладилар, ўзларига кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлайдилар. Бу пуллар яна савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналар кассаларига келиб тушади. Улар эса нақд пул тушумларини ўзларига хизмат кўрсатувчи банкка топширадилар. Нақд пуллар ҳаракати ана шу тарзда якунланади ва янгидан бошланади. Бу ҳол тўхтовсиз такрорланаверади, яъни:


Нақд пул айланиши қуйидаги ҳолларда рўй беради:



  • Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар билан аҳоли ўртасида иш ҳақи, мукофотлар ва бошқа тўловларни тўлаш, товарлар сотиб олиш, ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш жараёнида:




  • Давлат муассасалари билан аҳоли ўртасида пенсия, нафақа, стипендия, ютуқлар, солиқлар ва бошқаларни тўлаш жараёнида:






  • Банк тизими билан аҳоли ўртасида қарз олиш ва уни қайтариш, қарз фоизини тўлаш, омонатлар қўйиш ва олиш жараёнида:




  • Аҳолининг турли қатламлари ўртасида бозорда турли маҳсулотлар сотиб олиш, кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш жараёнида:

Нақд пул айланиши пул айланиши иштирокчиларидан бири албатта, аҳоли вакили бўлишини тақозо этади.


Нақд пуллар чекланган миқдорда муомалага чиқарилади ва бунинг устидан банклар назорат олиб борадилар. Банкка топширилган нақд пул осонликча пул топширувчининг ҳисоб–рақамидаги ёзувга айланади. Ҳисоб рақамидаги ёзувлар эса ўз навбатида нақд пулга айланиши мумкин. Мамлакат Марказий банки муомаладаги нақд пул массасини қуйидагича аниқлайди ва бошқариб боради:

Аҳоли қўлидаги нақд пуллар

Корхоналар касса қолдиплари


Банклараро кассалардаги нақд пуллар



Муомаладаги


нақд пуллар

Муомаладаги нақд пул массасининг асосий қисмини аҳоли қўлидаги пул ташкил этади. Уларни ҳисоблаш ва тартибга солиш ниҳоятда қийин жараёндир. Ана шу сабабли аҳоли қўлида ҳаддан ташқари кўп миқдорда нақд пул тўпланиб қолиши салбий оқибатларга олиб келади.


Аҳоли қўлидаги нақд пулларни қуйидагича тартибга солиш мумкин:

  • аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун сифатли товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш;

  • товарлар ва хизматларга хақ тўлашда чеклар, кредит ва пластик карточкалар ҳамда бошқаларни жорий этиш;

  • аҳоли маблағларини турли - туман омонатлар ва жамғармалар сифатида банкларга жалб қилиш;

  • аҳолига қийматли қоғозларни сотиш, уларнинг маблағларини иқтисодиётни ривожлантиришга сарфлаш ва бошқалар.

Мустақиллик йилларида пул муомаласини тартибга солиш механизмлари такомилаштирилди, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятидан тушадиган нақд пул тушумини тўлиқ инкассация қилиш ҳамда корхоналар ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабини уларнинг биринчи мурожатига кўра таъминлаш борасидаги қонунчилик талаблари кучайтирилди. Ушбу жараёнларни мониторинг қилиш агар муаммо юзага келганда уни тезкор ҳал қилишнинг самарали тизими шакиллантирилди.
Хусусан, пул муомаласини бошқаришнинг бозор иқтисодиётига хос бўлмаган усуллари ва механизмлари бекор қилинди.
Амалга оширилган тадбирлар натижасида инфляция даражасининг кескин пасайишига эришилди.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish