Шуғулланувчиларга индивидуал ёндошиш: Талабалар билан ишлашда ўқитувчиларнинг ўз талабалари индивидуал хусусиятларини яхши билиши катта аҳамиятга эга, чунки, ҳар бир синфда зукко ва паришонхотир, фаол ва суст: жисмоний маданият ва спортга қизиқувчи ва қизиқмайдиган талабалар бўлади. Ўқитувчи ҳар бир талабанинг соғлигини ва жисмоний ривожланганлик даражасини яхши билиш керак. Ҳар бир синфда ўз синфдошларидан жисмоний тайёргарлигига кўра яккрл ажралиб турадиган талабалари бор. Улардан баъзилари машқларни бажара олмайдилар, бошқалари эса, аксинча, жисмоний машқларни бажаришда юқори натижалар кўрсатадилар. Шунингдек яхши тайёргарликка эга бўлган талабалар ҳам ўзларига индивидуал ёндошишга эҳтиёж сезадилар. Болаларга индивидуал ёндошишда уларнинг соғлигини, ёшини, жинсини ва жисмоний тайёргарлиги ҳамда жисмоний қобилиятини албатта ҳисобга олиш керак.
Маъруза. Жисмоний маданиятсоҳасида маърузалар спорт турлари ва жисмоний тарбиянинг назарий асослари ҳамда Жисмоний маданиятуслубиёти фанларидан олиб борилади. Хусусан Жисмоний маданиятва спортнинг тарихи, жисмоний тарбиянинг назарий асослари ва Жисмоний маданиятуслубиёти ҳамда спорт тренировкаси жараёнининг қонуниятлари, жисмоний тарбияда таълим ва тарбия, ҳаракатларга ўргатиш, умумий ва махсус тайёргарлик жараёнлари таҳлил этилаи.
Олий таълимда маърузани қуйидаги турларидан фойдаланилади: академик маъруза, маъруза-ҳикоя, маъруза-суҳбат, маъруза-мунозара, оммавий маъруза ва муаммоли маъруза. Бу маърузалар ёзма шаклда ифода этилади. Бунинг учун маърузачида режа ва баённома бўлиши лозим. Айниқса, маърузада ишлатиладиган изохдар, кучирмалар, маълумоглар, мисоллар учун ёзма равишда алоҳида карточкалар тайёрланган бўлади. Ўқитувчи маъруза ўқир экан, талабаларга мавжуд материалларни етказиш билан бирга, уларга баъзи вазифаларни бериб, кутубхона, лаборатория ва архивларда ишлаш учун йўлланма бериши ҳам керак. Талабаларга маъруза ўқиш ва амалий машғулотларни ўтказишда Олий таълим хаётидаги тажриба ҳам назарий, ҳам амалий жихатдан умумлаштириб борилмокда.
Семинарлар ўзлаштирилаётган янги материалларнинг бир хисми талабалар томонидан қандай ўзлаштирилишини текшириб кўриш мақсадида ўтказиладиган дарс шаклидир. Семинар машғулотлари маъруза услуби орқали берилган маълумотларни умумлаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида барча ижтимоий фанлар учун тадбих этилади. Семинар машғулотлари, одатда маъсус мавзуга багишланган бўлиб, унинг режаи илгарирох эълон хилинади ва семинар мавзуига боғлиқ адабиётлар кўрсатилади. Талабалар семинар машғулотларига тайёрланаётганларида кўрсатилган адабиётларни олиб ўқийдилар, зарур хронологик материаллардаги қоида-қонунларни атрофлича ишлаб чиқиб, уни бир умумий баённома холига келтирадилар. Талабаларга семинар учун тайёргарлик кўрганларида маъруза ёзиш тавсия этилади. Бу маърузада талаба мавзу бўйича ўзининг шахсий мулохазаларини ҳам айтиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |