II. БОБ. ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТМУТАХАССИСЛАРИНИНГ КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
2.1. Талабаларнинг ўқув, услубий-илмий фаолиятини ташкил этиш.
Олий ўқув юртлари хаётида ўқитиш жараёнининг турли шакллари билан бир қаторда, илмий-текшириш ишларига ҳам катта аҳамият берилади. Чунки, ўқув жараёнини бошқаришни илмий ишларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Битирув малакаивй ишлар ва Магистрлик иши ёзиш ҳамда магистрларни илмий фаолияти шулар жумласидандир.
жисмоний маданият бакалаври мутахасислик фанидан Битирув малакавий иш тайёрлайдилар. жисмоний маданият Магистри ҳам мутахасисслик фанларидан Магистрлик иши тайёрлайдилар. Битирув малакавий иш ҳамда Магистрлик ишлари талабаларни илмий ишларга жалб этишнинг ва уларни илмий фаолиятини бошлашнинг бош омили ҳисобланади. Битирув малакавий ишлар мутахассислик фанини долзарб муаммоларни ёритишга, мавзуни илмий услубий асосларини таҳлил этишга қаратилган бўлиб, ҳал этилган натижалардан Таълим ҳамда ишлаб чиқариш сохдларида фойдаланиш тавсия этилади. Битирув малакавий ишлари мавзулари таълимда Жисмоний маданиятва спорт тадбирларини амалга оширишга оид илмий тадқиқот ёки илмий услубий ишлар йўналишида бўлиши мумкин. Битирув малакавий ишни, битирувчи талабалар, илмий раҳбар ҳамда илмий маслаҳатчилар ёрдамида бажарадилар. Битирув малакавий иш 50-70 сахифа хажмда бажарилиб, мавзу, бажарувчи талаба ва илмий раҳбар исми фамилияси ёзилган сарлавха, режа, матн, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлади. Битирув малакавий иш Якуний давлат аттестацияда ҳимоя этилади. Аъло баҳога ҳимоя этилган, битирув малакавий иш, магистрлик иши сифатида давом эттирилиши ҳамда талаба магистратурада ўқишга тавсия этилиши мумкин. Битирув малакавий ишлар кафедрада 3 йил муддатда сақланади.
жисмоний маданият магистри таълим тарбия олиш жараёнида илмий педагогик амалиёт ўтадилар. Магистрлик иши ёзадилар.
Магистрлик иши мавзуси 1-ўқув йилида тасдиқланиб, илмий раҳбар белгиланади. Магистрлик иши мавзуси Жисмоний маданиятва спортда илмий услубий ишларни ва соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш муаммоларига қаратилган бўлади. Магистрлик иши якунланган илмий иш бўлиб, 70-сахифа хажмда бажарилади. Магистрлик иш мавзуси бажарувчи ва илмий раҳбар кўрсатилган сарлавха, магистрлик иши режаси, кириш, матн, хулоса, ва фойдаланган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлади.
жисмоний маданият магистри илмий раҳбар бошқаруви остида Жисмоний маданиятва спортда илмий тадқиқотлар олиб боришни ўрганадилар, шунингдек таълим муассасаларида ўқув тарбия тадбирларини ташкил этиш малакавий кўникмаларини шакллантириш бўйича амалиёт ўтайдилар.
Талабаларнинг ўқув-тадқиқот ишлари битирув малакавий ва Магистрлик ишлари тажрибали олимлар томонидан бошқариб ва раҳбарлик қилиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Чунки талабаларнинг бу соҳадаги ишлари раҳбарнинг олиб бораётган илмий-текширишининг ажралмас қисми ёки унга бевосита алоқадор бўлиши янада мақсадга мувофиқ бўлади. раҳбарлар талабаларнинг ишларига яқиндан кўмаклашадилар, маслаҳат берадилар. Бу ҳолат ўқитувчи ва талабани бир-бири билан боғлайди, улар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлайди. Назарий-илмий адабиётларни чуқур ўрганиш, ишлаб чихиш ва сўнг тажриба ўтказиш орқали талабалар айрим муаммоларнинг бир соҳаси бўйича маъруза ёзадилар. Бу дастлабки, иш шакли бўлиб, бора-бора уларни бошқа соалар ва муаммолар қизиқтира бошлайди. Сўзсиз, янги муаммолар биринчисига бевосита алоқадор бўлади. Талабаларнинг энг яхши илмий ишлари бўйича кўриклар ўтказиш, шунингдек, ишларини вақтли матбуот ва махсус илмий тўпламларда чоп эттириб бориш катта илмий-тарбиявий аҳамият касб этади.
Талаба битирув малакавий иши мавзусини танлагандан сўнг, у мавзуга тааллуқли адабиётлар ва мавжуд ишларни қараб чиқади. Ўзининг аввалги йилларда бажарган ишлари ҳам битирув малакавий иши учун қимматли материаллар бўлиб, хизмат қилиши лозим. Битирув малакавий ишида олинган муаммо бўйича мавжуд адабиётлар, йўналишлар ва қарашларга танқидий обзор берилади, мустақил фикр таклиф этилади. Битирув малакавий ишда жадваллар, схемалар, расмлар, коллекциялар, гербарийлар ва бошқа шу сингарилардан фойдаланиш ўринлидир. Битирув малакавий иши сўз боши, асосий қисмлар ва хулосадан иборат бўлади. Бунинг учун олдиндан режа тузиб олиниши лозим, чунки режа ишнинг ёзилиши жараёни осонлаштирилади ва тезлаштирилади.
Битирув малакавий иши учун Олий таълим ёки илмий-тадқиқот институтларидан илмий раҳбар белгиланади ва унинг бошланишидан то ҳимоясига қадар маслаҳатлар бериш билан ёрдам кўрсатилади имоя олдидан битирув малакавий иши тақризга берилади. Сўнгра давлат аттесстация комиссияси йиғилишида ёқланади. Ҳамояда муаллиф ишининг қисқача мазмуни билан комиссия аъзолари таништиради. Сўнгра тақриз ўқилади ва савол жавоб муҳокама давом этади. Ниҳоят, битирув малакавий иши учун комиссия балл чиқаради. Балл қўйилишида битирув малакавий иши муаллифининг чиқиши, саволларга берилган жавоби, тақриз ва комиссия аъзолари фикрлари ҳисобга олинади.
Жисмоний маданиятамалиётида таълимнинг кўплаб турли услублари ва услубий шакллари қўлланилади. Услубларни қуйидаги уч гуруҳга бирлаштириш мумкин:
а) оғзаки; б) кўргазмали; в) амалий.
Услублар ва услубий шакллар узаро чамбарчас алоқададир. Ўқитувчи уларни турли кўринишларда қўллаб, жисмоний тарбиянинг тўла крнли жараёнини таъминлайди.
Оғзаки услуб шакллари: Тушунтириш услуби Таълим муассасаларининг барча синфларида қўлланилади. У машқнинг моҳиятини очиб беради, талабаларда ҳаракат ҳақида тасаввур ҳосил қилади. Ҳикоя болаларни машқларнинг янги турлари билан таништиришда; мазмун ва шаклга эга бўлган янги ўйинни ўрганишда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |