Жисмоний маданиятдастурлари: Жисмоний маданиятбўйича ўқув ишларини олиб бориш Жисмоний маданиятдастури асосида ташкил этилади. Дастур бажарилиши шарт бўлган давлат ҳужжатидир. У ўқитувчи ёки Таълим муассасалари раҳбарлар томонидан Таълим муассасалари моддий техника базаси имкониятларига мувофиқ, ўзгартирилиши мумкин. Жисмоний маданият бўйича дастурлар ҳозирги замон илмий маълумотлар ва ўқитувчиларнинг амалий тажрибалари асосида ишлаб чиқилиб, Таълим муассасалари талабаларининг жисмоний тарбиясида назария ва амалиётнинг бирлигини акс эттиради. Дастур мазмуни жисмоний тарбиянинг соғломлаштирувчи, тарбиявий ва илмий масалаларини ҳал этадиган турли хил жисмоний машқ турларининг бирлигидан иборат. Соғломлаштириш ва тарбиявий масалалар ҳар хандай дарс ва машғулотлар учун умумий ҳисобланади.
Назарий маълумотлар бўлимига талабаларни ҳаракат тартиби, гигиеник қоидалар, жисмоний машғулотлар вақтида қоматни тўғри тутиш ва тўғри нафас олиш билан таништириш киради. Шунингдек, бу бўлим чиниқиш, дарсдан ташқари вақтларда фаол дам олиш, Таълим муассасаларида ва уйда жисмоний маданият билан шуғулланиш қоидаларини ҳам ўз ичига олади.
Ҳаракатли ўйинлар бўлимида умуман ривожлантирувчи машқлар, югуриш, жойида ва жойидан туриб баландликка, югуриб келиб узунликка сакрашлар, узоққа ва мўлжалга улоқтириш малакалари берилади. Шунингдек ҳаракатли ўйинлардан тахлидий, эстафета, мусобақа ва гуруҳ ўйинлари ҳамда ашула ва шеър жўрлигида ўйналадиган ўйинлар қоидалари ва талаблари баён этилади.
Енгил атлетика ва кросс тайёргарлиги бўлимига юриш, югуриш, жойдан туриб ва югуриб келиб узунликка сакраш, югуриб келиб баландликка сакраш, узоқда ва мўлжалга улоқтириш ҳамда қисқа ва узоқ масофага югуришлар ва алмашлаб юришлар киради.
Спорт ўйинлари бўлимида спорт ўйинларидан баскетбол, футбол, гандбол, волейбол бўйича жисмоний ҳаракатлар малака ва кўникмалари машқлар техникаси ўргатилади. Спорт ўйинлари турига мувофиқ тўп олиб юриш тупни қабул қилиш узатиш жарима туплари чиқариш малака ва кўникмалари ўргатилади.
Гимнастика бўлимида осилит ва таяниш, акробатика, тирмашиб чиқиш, "мувозанат сақлаш машқлари", таяниб сакраш, саф машқлари, умумривожлантирувчи машқлар, буюмлар билан машқлар каби жисмоний машқлар техникаси ўргатилади.
Шунингдек сузиш, кураш ва мусикий ритмик тарбия бўйича амалий ва назарий билимлар ҳам дастурда акс эттирилади.
Ҳар хил иқлимий шароитлар туфайли Таълим муассасаларидаги ўқув ишларини олиб бориш шароити ҳам бир хил эмас, шунинг учун бир ўқув материални бошқаси билан алмаштиришга йўл қўйилади. Қаерда сузишга имконият бўлса, уша жойда дастурнинг айрим бўлимларини қисқартириш ҳисобига сузиш дарсларига соат ажратилади. Ҳар бир турдаги машғулот организмга, ҳаракат кўникмаларининг шаклланишига, ҳаракат сифатларини, аввало тезкорлик ва чакқонликни тарбиялашда ўзига хос таъсир кўрсатади, маънавий ва иродавий хислатларни тарбиялашда ёрдам беради.
Таълим муассасалари Жисмоний маданиятдастури асосида Жисмоний маданиятўқитувчилари жамоаси Жисмоний маданиятдарсларининг йиллик режасини ишлаб чиқадилар. Жисмоний маданиятдарслари йиллик режаси ҳар бир таълим боскичи учун алоҳида тузилади. Бошланғич синфлар учун алоҳида, ўрта синфлар учун алоҳида ва юқори синфлар учун алоҳида режа тузилиб, режа мазмунини талабалар ёши ва жисмоний ривожланиши ҳамда хизихишларига мувофиқ спорт турлари ташкил этади. Бошланғич синфларда асосан ҳаракатли ўйинлар ва гимнастика машғулотлари бўлса, ўрта синфларда спорт ўйинлари ва енгил атлетика машқлардан фойдаланилади, юхори синфларда эса спорт ўйинлари билан бирга кураш ва сузиш машғулотлари қўлланилади. Йиллик режага асосан чорак режалари тузилиб, чорак режалар мазмунини шу чоракда ўтиладиган ўқув материаллари ташкил этади. Чорак режаларга мувофиқ дарс режалари тузилиб, ҳар бир дарсда ўтиладиган ўқув машғулотлари мазмуни ёритилади. Дарс режаларига мувофиқ дарс баёнлари ёзилади. Дарс баёнларида ҳар бир дарсдаги ўқув материаллари кенг ёритилади ва услубий тавсиялар, уйга вазифалар мазмуни талхин этилади.
Жисмоний маданиятдастурида талабаларни ёш хусусиятлари ҳамда жинс хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тайёргарлик ва жисмоний ривожланиш даражаларини назорат қилиш меъёрлари берилади, назорат дарслари ҳар бир чорак сўнгида ўтказилади. Таълим муассасалари Жисмоний маданиятдастурида жисмоний тарбиядан талабалар кун тартибидаги Жисмоний маданияттадбирлари ҳамда дарсдан ташқари ишларда жисмоний маданият, умумий жисмоний тайёргарлик ва спорт тўгараклари иш фаолияти мақсади ва вазифаси ҳамда мазмуни ҳам кенг ёритилади.
Жисмоний маданиятназарий маълумотларнинг вазифаси талабаларга жисмоний маданият ва спорт соҳасида зарур билимларни бериш, жисмоний машқлар аҳамиятини тушунтириш, гигиеник қоидаларни ўргатиш ва уларни хуллай олиш малакасини бериш. Таълим муассасалари талабаларнинг ҳаракат режими болаларнинг соғлигини сахлаш ва мустаҳкамлашда, ҳар томонлама жисмоний ривожланишда фаол ҳаракат режими асосий омиллардан бири ҳисобланади. Жисмоний машқлардан оқилона фойдаланиш таъсирида инсон мусқўллари кучли, чаххон, аних ҳаракатли бўлади, бутун организм эса тапщи муҳитнинг ҳар хил таъсирига яхши мослашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |