Мавзу: Жисмоний машқларга қаратиш


Жисмоний машқларни тарихий классификацияси



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#66741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
jismoniy mashqlar

3.Жисмоний машқларни тарихий классификацияси 
 
Тарихан жисмоний машклар — ўйинлар тарзидаги, гимнастика 
кўринишидаги, спорт ва туризм машқларига туркумланган эди. 
Ўйинлар, гимнастика, спорт, туризм жисмоний тарбия тизимининг 
асосий омиллари сифатида тан олиниб келинган ва ҳозирги кунда ҳам 
машклар классификацияси таркибида ўз аҳамиятини йўкотгани йўқ. 
Кўпчилик олимларнинг фикрига қарама-карши уларок, ҳар доим ўзгаришда. 
Тарихий кабул килинган жисмоний машклар туркуми давр ўтиши билан ўз 
ўрнини ўзидан прогрессив бўлганларга бўшатиб бермокда ёки ўша машклар 
ривожланмоқда, такомиллаштирилмоқда. Жисмоний тарбия жараёнида 
уларнинг асосий омиллиги тарбия тизимларида илмий асосланган. Демак, 


ўйин, гимнастика, спорт, туризм таркибига кирган жисмоний машклар 
туркуми дейиш бизда айрим ҳолларда нотўғри фикр туғдириши мумкин. 
Чунки, спорт туркумига кирган югуриш, юриш, сакрашлар жисмоний машқ 
сифатида ўйинларда, гимнастика таркибида, туризм машклари тарзида хам 
учраши мумкин. Машқлар бир-бири билан ўзаро узвий боғлик ҳолда 
фойдаланилади. 
Ўйин атамаси хилма-хил фаолиятни ифодалайди. Табиат ўйини, куч 
ўйини ва бошқалар. Маданият соҳаси бўйича эса, актёр ўйини, олимпиада 
ўйинлари ёки спорт ўйини, буларнинг ҳаммаси хилма-хил маъно беради. 
Ўйин тарихий тўпланган ижтимоий ҳодиса сифатида фаолиятнинг айрим 
тури ҳисобланади. Ўзининг ҳаётий аҳамияти оркалигина жамиятда ўзига 
қизиқиш уйғотади ва айрим одамларни ўзига тортади. 
Ўйин фаолиятида одам ўзини ўраб олган муҳит билан ўзгача алоқада, 
бир максадга йўналтирилган фаолиятда бўлади ва хам жисмоний ҳам ақлий 
кобилиятини машқ Тренировка) килдиради. Меҳнатдан фарқли ўлароқ, ўйин 
пайтида моддий неъмат яратилмайди. Ўз ҳаёти учун табиат инъомларидан 
бевосита фойдаланмайди. Ўйин шароитида хилма-хил ҳаркатни танлаш 
имконияти бор. Бу эса ўйновчининг ўз ҳис-ҳаяжонини, ижодий кобилиятини, 
фаоллигини ҳамда ташаббусини ишга солишга мажбур қилади. 
Ҳозирги кунда ўйинчилар сонига қараб яккама-якка жамоа бўлиб, 
кўпчилик (омма билан) ўйнайдиган ўйинлар мавжуд. Бу эса педагогика ва 
ҳаётда ҳаракатли ўйинлар ва спорт ўйинлари сифатида тарбиявий восита 
бўлиб хизмат қилиб келмоқда. 
Ҳаркатли ўйинлар жисмоний тарбия воситаси сифатида жамоали, 
жамоага уюшмай, ўзининг маълум спорт майдонига, стандарт қоидасига эга 
бўлмаган, қийин жисмоний машқларнинг айрим элементларини ўз ичига 
олган ҳаракатлар тарзидаУлар аста-секинлик билан кийинлаштирилиб бир 
шаклга киргизилиб, спорт ўйинларига айланди. Демак, спорт ўйини хам 
ҳаракатли ўйиндир. 
Спорт ўйинлари жисмоний тарбия воситаси сифатида ўзининг катъий 


ўйин қоидалари ва талабларига, спорт майдони жихрзларига эга. Ўйин 
пайтида вазифаларни бир индивид хал қилмай. жамоа ҳал килади. Бу 
ўйинлар бўйича мунтазам мусобакалар уюштирилади. Ўйинчиларга даража 
(разряд) ва унвонлар берилади. Спорт ўйинлари мунтазам ўсишда ва 
ривожланишда 
(техникаси 
ва 
тактикасини 
ривожланиши 
унинг 
самарадорлигини кучайтиради). Жамоа бўлиб ўйнайдиган ҳаракатли ўйинлар 
уч турга бўлинади: а) ўйинчиларни жамоаларга ажратмай ўйнайдиган 
ўйинлар; б) жамоали ўйинга айланиб кетадиган ўйинлар; в) жамоаларга 
бўлиб ўйналадиган ўйинлар (барча спорт ўйинлари киради): 
Кейинчалик эса ўйин ўйинчиларнинг ўзаро фаолияти шаклига кўра 
(командали ўйналадиган ўйинлар) қуйидагиларга булинади: 
а) ўйин пайтида рақиб команда ўйинчилари танаси, унинг кисмлари 
бир-бирига тегмай ўйналадиган ўйинлар - волейбол, городки, бадминтон, 
стол тенниси, шахмат-шашка ва ҳ.к. 
б) рақиб ўйинчилари бир-бирига тегиши билан ўйналадиган ўйинлар: 
футбол, баскетбол, регби, хоккей, маиса устидаги рус лаптаси ва бошқалар. 
Тарихан мавжуд жисмоний тарбия тизимлари ўйиннинг шу 
томонларни ҳисобга олиб, жамият аъзолари ҳар томонлама жисмонан 
гармоник тарбиялашнинг асосий омилларидан бири деб тан олганлар ва 
тарбия жараёнида ундан фойдаланганлар. 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish