Туризм — режа асосида олдиндан мўлжалланган саёҳат, экскурсия,
поход, тоғга чиқиш ва сайрлардан иборатки, бунда бирор неъмат яратилмай,
жисмоний қобилият ва жисмоний сифатларни ривожлантириш ва актив дам
олишга йўналтирилган омил деб қаралади. Геологлар, гидрогеографларнинг
саёҳатларидан маълумки, улар ўз саёҳатларини моддий қиймат яратишга
мақсадида режалаштирадилар. Жисмоний тарбия жараёнида эса унинг
хусусий томонларидан фойдаланилади.
Туристик саёҳатларда табиатнинг маълум тўсиқларидан ўтиш
кишиларда аклий, жисмоний, ахлокий - эстетик ҳислатларни тарбиялайди.
Уларга жамоага муносабат, кўркмаслик, куч, чидамлилик сифатларини
ривожлантиради. Саёҳатда тоғ, даланинг турмуш тарзи, унда яшаш, меҳнат
килиш шароитга мослашиш малакаси ва кўникмалари ривожланади. Туризм
бошка жисмоний тарбия омилларига нисбатан ҳаётий-амалий шароитда
қўлланадиган жисмоний машкларга бой. Шунга кўра, улар ҳаётийлиги ва
амалийлиги билан фаркланади.
Жисмоний тарбия воситаси сифатида туризм куйидаги асосий
хусуситяларга эга:
1.
Ҳаётий-амалийлиги
хусусияти.
Мустақил
фаолият,
ташаббускорликни тарбиялайди. Раҳбарлик, бошқариш, мўлжал олиш, йўлни
танлаш ва уни тўғри топиш, ҳаритани ўқий олишдек қатор малакаларни
шакллантиради ва ривожлантиради.
2. Туризм жисмоний сифатлар ва ҳаракатлар малакасини бараварига
тарбиялайди, чунки унда ажратиб олинган мутахассисликка керак бўлган
ҳислатлар ривожланмайди.
3. Сафарга тайёрланиш ва сафар давомида барча фаолият, ҳаётий
аҳамиятга эга бўлган юриш, югуриш, тўсиқлардан ошиш ва бошка ҳаётий-
амалий машқлардан фойдаланилади.
4.
Туризм
шуғулланувчига
маълум
даражадаги
жисмоний
тайёргарликка эга бўлиш талабини қўймайди. Шуниси билан у спортга
ўхшайди.
5. Туризм пайтида жисмоний машқлар организмга иқлим шароити
(совук, иссиқ, шамол каби) ва маршрутининг рельефига қараб таъсир
кўрсатади ва унинг таъсири турлича бўлиши мумкин.
6. Туризмда куч синашиш, мусобақалашиш асосий ўринни эгаллайди.
7. Туристик саёҳатлар катнашчилари ўзларининг ичларидан раҳбарни
сайлаб оладилар. Раҳбар 16 ёшдан юқори, тажрибага эга бўлган киши
бўлиши шарт. Туризмда раҳбарнинг ўзи хам катнашчилари билан иштирок
этади. У маълум кўшимча вазифаларни бажаради: туристик саёҳат
маршрутини, қатнашчилар таркибини, улар шахсини ўрганади, жиҳозларни
кўриб чиқади ва амалий масагарни хал қилади.
Саёҳат катнашчилари ёш сайёҳлар бўлса, уларга 19 ёшдан кичик
бўлмаган мутахасис йўрикчи этиб тайинланади.
8. Туризм машғулотларининг асосий формаси походдир. Походда
туризм пайтида билиш керак бўлган барча форма ва усулиятлардан
фойдаланилади,
бу
билан
ҳаётий
зарурий
ҳаракат
малакалари
шакллантирилади.
Машғулотда сузиш, тирмашиб чиқиш ва ҳоказолар, шунингдек,
топография
билан
ишлаш,
тўсиклардан
ошишларнинг
ҳаммаси
ўзлаштирилади.
Туризмга жисмоний тарбия воситаси тарзида қаралади табиий
тўсиқлардан ўтиш, юк кўтаришни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб
бориш тавсия этилади.
1960-90 йилларгача катор муаллифлар (А.Д. Новиков, Л.П. Матвеев,
Б.А. Ашмарин ва бошқалар) тарбия жараёнида қўлланилган машқларни
тарихан шаклланган жисмоний тарбия тизимларидаги белгиларига кўра
туркумладилар. Лекин тизимларнинг янгиланиши, тарбия жараёнида
қўлланиладиган машқларнинг такомиллашганларининг вужудга келиши,
янги машқларнинг тарихан қабул қилинган машқлар таркибига сиғмай кола
бошладилар. Чунки хусусиятларига қараб улар гимнастика, ўйинлар, спорт
ёки туризм машқларидан деярли фарк килар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |