Молиявий лизинг лизингнинг жаҳон миқёсида энг куп тарқалган туридир ва унинг куплаб хиллари бор. Булар уз мустақил функцияси ва номига эга. - Молиявий лизинг лизингнинг жаҳон миқёсида энг куп тарқалган туридир ва унинг куплаб хиллари бор. Булар уз мустақил функцияси ва номига эга.
- Тезкор лизинг молиявий лизингдан шу билан фарқланадики, бунда сотиб олиш ҳуқуқи бўлмайди ва лизинг туловлари лизинг берувчининг барча сарфларини қопламайди.
- Ички лизинг, бунда битимдан барча қатнашувчилар битта мамлакат вакили булади;
- Халқаро ташқи лизинг, бунда лизинг берувчи ва лизинг олувчи турли мамлакатларда булади, яъни мулкни сотувчи бошқа мамлакатда туриб, бошқа давлат резиденти, бўлиши мумкин.
- Соф лизинг — бу лизингнинг шундай турики, унда ижарага олинаётган ускунага техникавий ва бошқа хизматларни курсатиш масъулияти лизинг олувчи зиммасида булади. Бундай ҳолда ускунага хизмат курсатиш бўйича чиқимлар лизинг туловларига қушилади. Бундай муносабат молиявий лизинг учун хос.
- Қайтарма лизинг — бу тобора кенг қулланилмоқда. Лизингнинг бу шаклидан корхона (лизинг олувчи) ускунага эга булгани ҳолда, унга асосий ишлаб чиқариш фаолияти учун маблағ етмай қолганда фойдаланилади. Шунинг учун корхона лизинг компаниясини топади ва унга уз мулкини сотади, компания эса, уз навбатида, шу корхонага уни лизингга беради. Натижада бундай операция туфайли корхонада пул маблағи пайдо булади ва бу маблағни, масалан, у айланма маблағини тўлдиришга йуналтириши мумкин.
Аралаш лизинг — уз таркибида молиявий ва оператив лизинг унсурларига эга булган лизинг шартномаси тури. Аралаш лизингдан фойдаланиш шароитларида лизинг берувчи муайян сотувчидан лизинг олувчи курсатмаси билан мулкни хусусийга олади ва лизинг олувчига лизинг предмети сифатида беради. - Аралаш лизинг — уз таркибида молиявий ва оператив лизинг унсурларига эга булган лизинг шартномаси тури. Аралаш лизингдан фойдаланиш шароитларида лизинг берувчи муайян сотувчидан лизинг олувчи курсатмаси билан мулкни хусусийга олади ва лизинг олувчига лизинг предмети сифатида беради.
- Булинма лизинг ёки қушимча маблағ жалб этиладиган лизинг, ёки лизинг берувчи қисман молиялайдиган лизинг. Бу лизингнинг энг мураккаб тури, чунки куп йуналишли молиялаш билан боғлиқ, одатда, ундан мураккаб ва куп капитал талаб этадиган лойиҳаларни амалга ошириш учун фойдаланилади. Лизинг берувчи, ускунани сотиб олар экан, уз маблағидан бутун қийматни эмас, балки унинг бир қисми тулалиги лизинг бу турининг узига хос томони ҳисобланади. Қолган миқдорни у бир ёки бир неча кредитордан қарзга олади. Бунда лизинг компанияси барча солиқ имтиёзларидан фойдаланишда давом этади, булар ижарага олинаётган мулк тулиқ қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади.
- Оммавий лизинг — бошқа хил ва тур лизинглардан шу билаи фарқланадики, лизинг берувчи сифатида бир гуруҳ (акциядорлар) қатнашади, булар махсус корпорация (траст компания ва б.қ.) таъсис этади ва ишончли вакил тайинлайди, у кейинчалик лизинг муносабатларни амалга ошириш бўйича барча зарур операцияларни олиб боради.
- Янгиланадиган лизинг- бунда ижарачи талаби бўйича ускуна вақти-вақти билан янги, худди шу турдаги анча такомиллашган намуна билан алмаштириб турилиши кузда тутилади.
- Револьвер лизинг- ёки ускуна тадрижий алмаштириладиган лизинг, бундан лизинг олувчидан унинг технологик хусусиятига кўра мунтазам равишда турли ускуналар талаб этилади. Бундай ҳолларда лизинг шартномаси шартларига мувофиқ лизинг олувчи муайян муддат утгунича ижарадаги мулкни лизинг бошқа объектига алмаштириш ҳуқуқига эга булади.
- Сублизинг, бу — тадбиркорлик фаолиятида лизинг олувчи кейинчалик лизинг объектини учинчи шахсга беришини англатувчи мажбуриятнинг бир тури. Ўзбекистон республикасининг «Лизинг тўғрисида»ги қонуни 6-моддасига кўра лизинг олувчи лизинг шартномаси асосида вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун олган лизингни учинчи шахсга сублизингга бериш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |