Мавзу: Инвестицияларни молиялаштиришнинг лизинг механизми Маърузачи: Ш. Асамходжаева Reja


Молиявий лизинг ўтказишнинг амалдаги тартибини имтиёзли солиқ солиш асосида ривожлантириш ва такомиллаштириш туфайли



Download 0,66 Mb.
bet9/11
Sana16.03.2022
Hajmi0,66 Mb.
#495282
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
15-мавзу. Лизинг

Молиявий лизинг ўтказишнинг амалдаги тартибини имтиёзли солиқ солиш асосида ривожлантириш ва такомиллаштириш туфайли:

  • Молиявий лизинг ўтказишнинг амалдаги тартибини имтиёзли солиқ солиш асосида ривожлантириш ва такомиллаштириш туфайли:
  • миллий иқтисодиётга катта ҳажмдаги нодавлат, айниқса хусусий инвестицияларни жалб этиш;
  • фан ва техника ютуқларини жорий этиш ва технология билан қайта қуроллантириш асосида экспортга мўлжалланган сифатли маҳсулотни кўпайтириш;
  • лизинг ҳисобидан ташкил этилган корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини кенгайтириш ҳисобига бюджетга солиқ тушумларини кўпайтириш;
  • мулкдорларнинг ўрта синфини ривожлантириш, КБ ва ХТ корхоналарини вужудга келтириш, инвестиция фаолиятини фаоллаштириш имконияти туғилади.
  • Лизинг операциясининг босқичлари.
  • Лизинг операцияси асл моҳиятига кўра лизинг компаниясининг муайян техника ва технологияларини, машина ва ускуналарни сотиб олишни, сўнгра эса лизинг олувчи субъектга шартнома асосида ижарага бериши билан боғлиқ муносабатларни ўз ичига олади. Лизинг берувчи лизинг операцияларини амалга оширишда, келгусида лизинг олувчидан лизинг тўловларини ололмаслик қалтислигини олдини олиш мақсадида улардан кафолат тариқасида бирон бир мулк, қимматбаҳо қоғоз, кафиллик, банк кафолати ва бошқа кафолат турларини талаб қилиши мумкин.
  • Юқорида баён этилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда лизинг келишуви уч босқичга бўлинади:
  • Биринчи босқичда лизинг берувчи тайёргарлик ишларини олиб боради, жумладан, лизинг лойиҳасининг амалга оширилиши билан боғлиқ барча шарт-шароитларни чуқур ўрганади:
  • а) даслабки музокаралар ўтказилиб, унда қуйидаги масалалар муҳокама
  • этилади:
  • -лизинг лойиҳаси билан даслабки танишув ҳамда зарур ҳужжатларни тайёрлаш;
  • -лизинг берувчининг шартлари ҳамда лизингнинг иш кўрсаткичлари;
  • б) лизинг олувчининг молиявий имкониятини ҳамда у томонидан тақдим этилган
  • лойиҳани ўрганиш:
  • -тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тўғрилигини текшириш;
  • -лизинг лойиҳасини самарадорлигини таҳлил этиш;
  • -нақд пул оқимини шаклланишини аниқлаш;
  • -лизинг олувчининг кредитбардошлиги ҳамда унинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш;
  • -лизинг олувчининг лизинг тўловлари қайтарилишини таъминлаш бўйича гаров ўрнида
  • таклиф қилаётган мулкини ёки бошқа мажбуриятларни баҳолаш.
  • в) лизинг лойиҳасининг текширувини ўтказиш, жумладан:
  • -лойиҳада кўрсатилган ускуна (мулк)нинг техник текширувини ўтказиш, яъни
  • техногик жараённи ва ускунанинг техник хусусиятини ўрганиш;
  • -маркетинг тадқиқотлари ҳамда ахбот таъминотига доир ишларни, яъни ишлаб
  • чиқарилиши кўзда тутилган маҳсулотга бўлган талаб ва таклифни,
  • рақобатчилар ва маҳсулотни сотиш билан боғлиқ маркетинг стратегиясини
  • таҳлил қилиш;
  • -молиявий-иқтисодий текширув, яъни лойиҳани амалга оширишнинг
  • иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ўрганиш;
  • -қалтислик даражаларини белгилаш ҳамда уларни камайтиришга қаратилган
  • тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • -лойиҳанинг асосий фондларини ҳамда гаров тариқасида қўлланилаётган мулк
  • баҳосини, шу жумладан бино, иншоот, ускуна ва бошқа объектларнинг
  • қийматини аниқлаш;
  • -Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида фаолият кўрсатаётган ускуна етказиб
  • берувчи билан тузилган шартномани ўрганиш ва унинг асосида эркин
  • алмаштириладиган валютада тўлов ўтказиш манбааларини аниқлаш;
  • -ускунани етказиб бериш ва уни йиғиш ишларини лойиҳани амалга ошириш
  • тартиби билан мувофиқлаштириш;
  • -соф жорий қиймат кўрсаткичини, яъни вақт омилини эътиборга олган ҳолда,
  • барча тушумлар ва харажатлар орасидаги фарқни ҳисоблаш;
  • -лойиҳа бўйича (маҳсулотни сотишдан олинган даромад миқдори уни ишлаб
  • чиқариш учун кетган сарф харажатларга тенг) зиёнсизлик нуқтасига
  • эришишни ҳисоблаш;
  • -лойиҳа қийматини моддама-модда ҳисоблаш:
  • а) ер (ижари ва бошқалар), бинолар ва объектларни тайёрлаш;
  • б) муҳандислик қурилиш ишлари;
  • в) иш ҳақи;
  • г) ёрдамчи инфратузилмалар ва муҳандислик коммуникациялари;
  • д) машина ва ускуналар;
  • е) хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар;
  • -маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш харажатларини, шунингдек,
  • сотилган маҳсулотнинг тўла таннархини ҳисоблаш;
  • -бюджетга тўланадиган солиқ ва бошқа тўловларни ҳисоблаш;
  • -лойиҳа бўйича пул оқимларини ҳисоблаш;
  • -лизинг тўловларининг бутун суммасини тўлаш.
  • Лизинг берувчига тақдим этилган барча ҳужжатлар, жумладан: талабнома берувчининг молиявий аҳволи ва кредитбардошлиги, лизинг берувчига тўланаётган лизинг тўловларининг таъминланганлиги таҳлил қилиб бўлингач, лойиҳани кўриб чиқиш ҳамда уни молиялашни мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор чиқариш учун хулоса тайёрланади ва у ташкилот раҳбарияти номига тақдим этилади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish