Мавзу: Инклюзив таълимнинг мақсад ва вазифалари (2 соат).
Ишнинг мақсади: Махсус эхтиежли болалар ва усмирларни инклюзив таълимининг мазмун-мохияти, вазифалари,тамойиллари, инклюзив таълимга булган эхтиежлар; ушбу таълим шаклини амалга оширишда халқаро ташкилотларнинг вазифалари; инклюзив таълимнинг хуқуқий асослари, ресурс педагог ва унинг вазифалари қайд этиш.
Инклюзив таълим асослари.
Инклюзив таълим (инглиз тилидан олинган бўлиб, inclusive, inclusion–уйғунлашмоқ, уйғунлаштириш, қамраб олмоқ, қамраб олиш маъноларини билдиради) ногирон ва соғлом болалар ўртасидаги тусиқларни (дискриминацияни) бартараф этиш, махсус таълимга мухтож болалар, (айрим сабабларга кўра ногирон бўлган) ўсмирлар ривожланишида учрайдиган нуқсонлар ёки иктисодий қийинчиликлардан қатъий назар ижтимоий ҳаётга мослаштиришга йўналтирилган умумтаълим жараёнига қўшишни ифодаловчи таълим тизимидир. Инклюзив таълимнинг сиёсати турлихил эхтиёжли болаларни таълим олишини қўллпайди, ва ютуқга эришишига ёрдам беради ҳамда яхши хаёт қуришига имкон яратади. Инклюзив таълим \ бу давлат сиёсати бўлиб ногиронлиги ёки бошқа сабаблар туфайли махсус ёрдамга мухтож, тарбияси оғир, етим болалар, ВИЧ СПИД билан касалланган болалар ва ёшлар учун мослашувчан ва индивидуаллашган ёрдам тизимидир ва барча болаларни тенг кўришни кўзда тутадиган таълим. Яъни миллати, ирқи, танасининг ранги, ижтимои келиб чиқиши, оиласининг жамиятда тутган ўрни, манбаи, моддий ва маънавий ахволи, жисмоний ёки руҳий ривожланишида камчилиги бўлишидан қатий назар барча болаларни тенг кўриш, улардаги ҳар қандай имкониятни қадрлаш, ривожлантиришни кўзда тутадиган таълимдир.
Инклюзив таълим умумтаълим жараёнини ривожлантиради ва барча болаларга мос бўлган таълимни жорий қилади. Имконияти чекланган болалар таълим олишига оид қўшимча мосламаларни ташкил қилиб болаларни таълим олишига қулай шароит яратади. Инклюзив таълим ҳар хил эхтиёжли болаларнинг таълим олишига қаратилган методологияни ривожлантиришга харакат қилади. Инклюзив таълим турли эхтиёжларни қондиришга қаратилган ихчам турдаги дарс беришга ёндашадиган таълимни ишлаб чиқишни амалга оширади. Агарда инклюзив таълимни тадбиқ этишда дарс бериш, ўқитиш бир мунча самарали ва унумли бўлса унда нафақат имконияти чекланган болалар балки барча болалар ютади. Инклюзив таълим мактаблари болаларнинг билим олиш учун шахсий ҳуқуқларини ҳимоялайди (вахолангки улар уқитилмасаҳам). Бундай ёндашув дискриминацияни бартараф этади, камайтиради чунки болалар бир\бирлари билан мулоқот қилиш жараёнида узларининг ўқитилиш жараёнида турли эхтиёжларга эга \ индивидум эканликларини англайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |