- Бу қонуннинг муҳим икки жиҳати мавжуд:
- Эскининг ўрнига янгининг келиши табиий-
- тарихий жараён бўлганлиги учун
- тараққиётнинг
- муҳим шарти ҳисобланади(янги эски билан
- шунчаки чаки алмашинмайди, балки эски
- нинг бағрида вужудга келиб, ундан
- фойдаланиб қарор топади).
- Янги эски билан ворисий боғлиқдир(янгига ўти-
- лаётганда эски бутунлай ташлаб юборилмайди,
- балки унинг ижобий томонлари сақланиб қо-
- лади ва ривожланиш давом эттирилади).
- Бу қонун туфайли тараққиёт тўғри чизиқ
- шаклида эмас, доира шаклида бўлади, унинг
- охирги нуқтаси бошланғич нуқтага
- яқинлашади. Лекин нуқталар туташмайди,
- балки юқори босқичда
- спирал шаклга эга бўлади.
- Инкорни инкор қонуни: янгилик доимо эскиликни инкор этади ва унинг ўрнини эгаллайди, аммо аста секин ўзи ҳам эскига айланади ва янада янги билан инкор этилади. Масалан, ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг ўрин алмашиши (тарихий жараёнга цивилизацион ёндашувда), уруғ эволюцияси (болалар қисман ота-оналаридир, аммо янги поғонада) ва х.к.
- Эски шаклларнинг янгилари томонидан инкор этилиши – муқаррар ривожланишнинг сабаб ва механизми
- Ривожланишнинг йўналганлик масаласига асосий нуқтаи назарлар
- Ривожланиш юқорига ва пастга қараб йўналиши мумкин. Амалиёт шуни кўрсатадики, мазкур нуқтаи назар ҳақиқатга энг яқиндир: ривожланиш юқорига ва пастга йўналиши мумкин, аммо умумий йўналиш юқоригадир. Масалан, тарихий жараён, юқорига ривожланиб боради, бироқ таназзуллар билан бирга – Рим империясининг гуллаб яшнаши унинг таназзулга учраши билан ўрин алмашади, кейин Европанинг юқорига интилувчи янги ривожланиши давом этаверди (Ренессанс, янги давр ва х.к.).
- Ривожланиш тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланмайди, балки спирал кўринишига эга, спиралнинг ҳар янги айланаси эскисини такрорлайди, лекин, янги сифат босқичида.
- Ривожланиш тартибсиздир ва ҳеч қандай йўналишга эга эмас.
- Диалектика қонунлари объектив дунёнинг энг муҳим алоқалари
- ва муносабатларини акс эттиради. Улар бирликда ва ўзаро
- алоқада амал қилиб, мураккаб серқирра жараён – объектив
- борлиқнинг ривожланишини тавсифлайди. Диалектика қонун-
- ларининг амал қилиш механизмини чуқур билиш ва улардан
- моҳирона фойдаланиш янглишиш ва хатолардан қутқаради,
- кишиларнинг амалий фаолиятига янада изчилроқ ва самара-
- лироқ тус беради.
- Категория тушунчаси ва таснифи.
- Тушунча – бу шундай бир фикрки, унда нарсанинг такрорланувчи хоссалари,
- алоқалари ва томонлари акс этади. Тилда тушунча сўз билан ифодаланади.
- Масалан, «талаба», «университет», «аудитория» сўзлари маълум даражада
- умумий, абстрактдир. Аммо шундай тушунчалар ҳам борки, уларда шунчаки
- умумий эмас, балки ўта умумий нарсалар ва ҳодисалар қайд этилади. Бундай
- тушунчалар жуда юқори даражадаги мавҳумлаштириш (муайяндан узоқлашиш)
- маҳсули ҳисобланади.
- Категория (юнон. kategoria – таъриф, мулоҳаза) – борлиқ ҳодисалари ва унда
- ҳукм сурувчи муносабатларнинг муҳим, типик мазмунини ўзида акс эттира-
- диган ўта кенг тушунча. Шундай қилиб, табиий тил тушунчалари фан ва
- фалсафа категориялари билан тинимсиз бойиб боради. Категорияларни
- таснифлаш, борлиқнинг турли шакллари ҳақидаги фалсафий тасаввурларга
- мувофиқ амалга оширилади. Одатда фан категориялар ва, фалсафа
- категориялар фарқланади.
- Фалсафа тарихида категорияларга
- ёндашувларнинг хилма-хиллиги
- Шарқ анъанасида ҳам, қадимги Юнонистонда ҳам
- диалектика категорияларининг жуфтли хусусияти ва уларнинг
- зиддиятли муносабатларини ҳал қилишга эҳтиёж англанади.
- Диалектика категорияларига хос бўлган қарама-қаршиликлар
- бирлигини тушунтиришга уринишлар жараёнида фикрлаш ва
- борлиқнинг қарама-қаршиликларини бирлаштирувчи ягона
- асосни топиш йўлида изланишлар олиб борилган. Мазкур
- ёндашув натижасида диалектика категориялари умумий
- ва фундаментал хусусият касб этиб борган.
- Тизимга солиш ва формал-мантиқий фикрлашнинг умумий қонунларини ишлаб чиқишга илк уриниш Аристотель ижоди билан боғлиқ. Фалсафа тарихида Аристотель антик фалсафани тизимга солувчиси сифатида намоён бўлади. Унинг «Органон» асари ишончли, ҳақиқий билим олиш воситаси сифатида қаралган. («Органон» - лот. orqanum - қурол, асбоб, Аристотель мантиқий асарларининг умумий номи.) Бу асарда Аристотель, хусусан, формал-мантиқий қонунни таърифлаган бўлиб, унга мувофиқ ҳаққоний фикрлаш зиддиятсиз фикрлаш демакдир. Аммо «Метафизика» асарида (лот. metaphisica – бутун борлиқнинг илк асослари ҳақидаги таълимот) Аристотель оламнинг умумий асосларига тавсиф беришга ҳаракат қилади ва фалсафий категориялар материя, шакл, сабаб, зарурият ва бошқалар ҳақида сўз юритади. Мазкур категорияларга Аристотель уларнинг ички қарама-қаршиликларини тушунишни назарда тутувчи онтологик маъно юклайди.
- XVII-XVIII асрлар фани ва фалсафасининг ғоялари ва категорияларини тизимга
- солишга аҳд қилади. Шу мақсадда у категорияларнинг уч гуруҳи: ҳиссиёт, идрок
- ва ақл категорияларини фарқлайди. Кант барча категориялар априор
- (тажрибада кўрилмаган) хусусиятга эга эканлигини қайд этади. Билиш
- категорияларини Кант тажрибага йўл очадиган дастлабки конструктив
- схемалар сифатида талқин қилади. Категориялар билаётган инсон ҳиссий
- таассуротлар хаоси устига «ташлайдиган» ва ҳар хил таассуротларни
- таснифлаш, таърифлаш ва ўзаро боғлашни амалга оширадиган тушунчалар
- «тўри»га ўхшатилади. Ҳиссиёт категориялари таркибига Кант макон ва вақт
- тушунчаларини киритади.
- Категория тушунчасига умумий таъриф
- Умуман олганда, категория қуйидаги хусусиятларни ўзига қамраб олади:
- а) «категория» оламдаги муносабат, боғланишларни ифодаловчи умумий мазмун
- ва хусусиятга эга фалсафий тушунчадир;
- б) категориялар моддий оламдаги ҳаётни тавсифлагани ҳолда, бир бутунликда,
- ўзаро алоқадорликда бўлади, бир-бирини тақозо этади, белгилайди
- ёки юзага келтиради;
- в) категория объектив мазмунга эга. Ҳар бир категория воқелик туфайли
- рўёбга чиқади, воқеликда намоён бўлади, воқелик мавжудлигининг ўзига
- хос хусусиятлари, томонлари, белгиларини ифодаловчи тушунчалар
- сифатида инсон тафаккурида акс этади;
- г) категория умумий тушунчалар сифатида инсоннинг табиий-ижтимоий ҳодисалар
- моҳиятини билишга қаратилган билиш жараёни тарихининг натижалари ва
- воқеликни чуқурроқ била боришининг илмий воситаларидир;
- д) категориялар фалсафанинг ўзи сингари, барча фанлар учун илмий тадқиқот
- ва амалий фаолиятда методологик аҳамиятга
- Табиий тил тушунчаларидан
- анча фарқ қиладиган сўзлар билан ифодаланади.
- алоҳида олинган хусусий
- илмий анларда қўллани-
- ладиган, моҳият нуқтаи на-
- заридан бошқа фанларда
- қўлланилиши мумкин бўлма-
- ган категориялардир. Маса-
- лан, физика, кимё геоло-
- гия, география фанлари
- категориялари хусусий
- характерга эга
- фан категорияларидан бутунлай
- фарқ қилади. Фалсафий кате-
- горияларнинг муҳим хусусияти,
- улар ўта кенг тушунчалар экан-
- лигидир. Айни шу сабабли фал-
- сафий категориялар ҳеч қачон
- ҳажман чекланган табиий тил
- тушунчалари даражасида сод-
- далаштирилиши мумкин эмас.
- Нарса ва ҳодисалар, уларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқ
- қилувчи томонларини, оламга хос муносабат ва алоқадор-
- ликни, олам тараққиётининг хусусияти, унинг макон ва
- замондаги мавжудлик шаклларига, ҳар бир нарса ёки
- ҳодисанинг айрим белгилари ҳамда ўзаро бирликни
- ифодаловчи умумий жиҳатларини ифодалайди.
- «Алоҳидалик» категорияси оламдаги нарса, воқеа ва
- жараёнларга хос бўлган аниқ, ягона, такрорланмай-
- диган белгилар хамда хусусиятларни акс эттиради.
- «Умумийлик» категорияси нарса, ҳодиса, жараёнларга
- хос асосий, доимий такрорланадиган белгилар ва
- хусусиятлар йигиндисини билдиради.
- Алоҳидалик ва умумийликни богловчи ҳалқа хусусий-
- ликдир. У алоҳидалик ва умумийликнинг ўзаро алоқа-
- дорлиги билан боглиқ мазмунини англатади.
- Масалан: водород — алоҳидалик, газ — хусу-
- сийлик, химиявий элемент — умумийликни ифода-
- лайди. Алоҳидалик, хусусийлик, умумийлик ўртаси-
- даги муносабат диалектик характерга эга бўлиб,
- уларнинг тафовути нисбийдир.
- М
- О
- Ҳ
- И
- Я
- Т
-
- В
- А
-
- Ҳ
- О
- Д
- И
- С
- А
- Оламдаги нарса, ҳодиса, жараёнларнинг ички, муҳим жиҳатлари
- ҳамда юзаки, ташқи томонларини ифодалайдиган фалсафий
- категориялардир.
- Моҳият нарса, буюм, жараёнларнинг ички, муҳим,
- асосий, зарурий, барқарор алоқалари, томонлари
- муносабатларининг йигиндисини англатади
- Ҳодиса эса моҳиятнинг ташқи ифодаси, намоён
- бўлиши, нарса ва жараёнларнинг юзаки, нисбатан
- ўзгарувчан томонларини билдиради.
- Зеро, оламда якка ҳужайрали тирик организмлардан
- тортиб, инсонгача бўлган қанчадан-қанча шакллар
- (ҳодисалар) борки, уларни бир қарашда пайқаш мумкин
- бўлмаган ички умумий томони, барчасига хос модда
- алмашинуви (моҳияти) мавжуд.
- Фалсафада моҳият ва ҳодиса масаласига турлича, идеалис-
- тик, материалистик ва метафизик қарашлар мавжуд. Жум-
- ладан, олам, унинг ҳодисалари турли гоялар ёки сезгилар
- йиғиндисидан иборат, деб талқин этувчилар наздида моҳият
- ва ҳодиса объектив характерга эга эмас.
- Миқдор предметнинг ҳажми, ўлчови,
- оғирлиги, ҳаракат тезлиги ва шу
- кабилар билан тафсифланади.
- Сифат нарсаларнинг ички ва ташқи
- муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса,
- белги, хусусиятлари бирлигини
- ифодалайди.
- Меъёр эса миқдор ва сифатнинг
- бирлиги, ўзаро боғлиқлигини
- ифодаловчи тушунчадир.
- Моддий оламнинг муҳим томонларини акс
- эттирувчи фалсафий категориялардир. Олам-
- даги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгариб, ривож-
- ланиб боради, бу жараёнда нарсалар доимо
- пайдо бўлади, ўзгариб туради. Лекин бундан
- улар муайян мавжудлик шаклига эга эмас, мут-
- лақ беқарор ва уларни бир-биридан ажратиб
- бўлмайди, деган хулоса чиқмайди.
- Миқдор нарсанинг шундай муайянлигидирки, шу
- туфайли уни реал равишда (ёки фикран) бир
- жинсли қисмларга бўлиш ва бу қисмларни бир
- бутун қилиб тўплаш мумкин. Қисмлар ёки нарса-
- ларнинг бир жинслиги (ўхшашлиги, монандлиги)
- миқдорнинг фарқ белгисидир. Бир-бирига ўхша-
- майдиган нарсалар ўртасидаги тафовутлар си-
- фат характерига, бир-бирига ўхшаш нарсалар
- ўртасидаги тафовутлар эса миқдор характерига
- эгадир.
- Сифат нарса ва ҳодисаларнинг муайянли-
- гини таъминлайдиган, уларга барқарор-
- лик багишлайдиган хосса, хусусият ва
- белгилар йиғиндисидир. Сифат нарса-
- нинг умумийлигини, яхлитлигини, унинг
- нисбий барқарорлигини, бир-бирига ўхшаш-
- лиги ёки ўхшамаслигини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |