Ахборот цивилизацияси даврига қадам қўяётган ҳозирги замон кишиси учун жадал суръатларда ўзгараётган дунё ҳақидаги тасаввур унинг дунёқарашининг ажралмас таркибий қисмидир. Аммо ривожланаётган серқирра дунёнинг яхлит назарий образини яратиш – оғир ва машаққатли вазифа. Уни ечишнинг фалсафий йўли икки ярим минг йил муқаддам бошланган бўлиб, шундан бери ўтган давр мобайнида ривожланиш фалсафаси шаклланган ва босқичма-босқич атрофлича ишлаб чиқилган. Фалсафанинг мазкур бўлими ривожланиш муаммосини турли нуқтаи назарлардан ўрганувчи концепцияларни ўз ичига олади. Уларнинг орасида диалектика, метафизика ва синергетика алоҳида ўрин эгаллайди.

«Диалектика» (юнон. dialektike – суҳбат қуриш санъати) сўзининг «диалог» (юнон. dialogos – икки ёки бир нечта суҳбатдошлар сўзлашуви) сўзи билан умумий жиҳатлари бисёр. Дастлаб диалектика баҳслашиш, мунозара қилиш санъати сифатида тушунилган, бунда фикрлар, қарашлар қарама-қаршилиги воситасида ҳақиқатнинг тагига етиш мақсадида муаммони ўзаро манфаатдор муҳокама қилишга қаратилган мунозара назарда тутилган. Диалектик – бу савол бериш ва жавоб қайтаришга уста одам, деб ҳисобланган.