"Суюрғол" атамасини таҳлил қилганимизда, XVI xvii аср манбаларида у "иқтоъ" атамаси билан бир қаторда "инъом" маъносида тушунилган. Аммо ҳар икки атаманинг ("иқтоъ", "суюрғол") моҳияти ҳамма вақт ҳам бир хил бўлмаган
Ўзбекистон тарихининг XVI - XVIII аср бошларидаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ўрганишда “иқтоъ”, “суюрғол”, “танхо” каби атамаларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш, тўлиқ англаб етиш тарих фанида муҳим вазифалар сирасига киради. Мазкур тадқиқот ишида ўрганилаётган асосий масала мукофотлаш тизими тарихида айнан юқоридаги келтириб ўтилган тарихий атамаларнинг маълум даражада алоқадорлиги бор. Шу сабабли ушбу атамларнинг келиб чиқиш ва фаолияти тарихини қисқача ёритиш мақсадга мувофиқдир. Бир қатор манба ва адабиётлар таҳлилидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, “иқтоъ”, “суюрғол” ҳамда “танҳо” атамалари кетма-кет тарихий даврларда қўлланилиб, деярли бир хил маънони англатган. Масалан, XVI - XVII асрларда “иқтоъ” ва “танхо” атамалари синоним сифатида ишлатилиб, муваққат шартли иъном маъносини билдирган.
“Суюрғол” атамасини таҳлил қилганимизда, XVI - XVII аср манбаларида у “иқтоъ” атамаси билан бир қаторда “инъом” маъносида тушунилган. Аммо ҳар икки атаманинг (“иқтоъ”, “суюрғол”) моҳияти ҳамма вақт ҳам бир хил бўлмаган. Масалан, XVI асрда ҳар иккала атама: “иқтоъ” ва “суюрғол” институтлари бир маънога эга бўлган ва шартли равишда сулола аъзолари, ҳарбий бошлиқлар ва кўзга кўринган давлат арбобларига тож-у тахт олдида кўрсатган махсус хизматлари эвазига берилган инъом (вилоятлар, ноҳиялар) маъносини билдирган. “Иқтоъ” ва “суюрғол” эгалари молиявий ва маъмурий имтиёзларга эга бўлганлар. Масалан, XVI асрнинг иккинчи ярмида Шаҳрисабз ва унинг атрофидаги туманлар Абулхайр султоннинг иқтоъси бўлган. Насаф эса Худойберди султонга суюрғол қилиб берилган. Ҳисор - Ўзбек султонга иқтоъ тарзида инъом этилган. Самарканд иқтоъ сифатида узбеклар ҳукмдори Абдуллахон II нинг укаси Ибодуллоҳ султонга ҳадя этилган1. Кейинчалик, яъни XVII - XVIII асрларда, суюрғол маъноси ўзгариб борган. Юридик ҳужжатларда ҳам, тарихий китобларда ҳам, у мусулмонларнинг йирик пешволари ва уламоларига берилган турли хадялар (ер участкалари, маблағлари)ни англатган. XVII аср тарихчиси Махмуд ибн Вали ўз асарида хар икки атамани: “суюрғол” хамда “иқтоъ”ни инъом маъносида тушуниб, уларнинг қўлланилишини аниқлаштирган. Масалан, “суюрғол” деганда у давлат олдида кўрсатган алохида хизматлари эвазига шайхлар, уламолар ва шоирларга берилган инъомларни назарда тутган. Жумладан, аштархонийлардан Вали Мухаммадхон (1606-1611) 1607 - йили Тошкентни озод қилгандан кейин кўрсатган катта ёрдамлари эвазига тошкентлик шайхлар, уламо ва олимларни бир қанча тухфалар ва суюрғоллар билан тақдирлаган. Яна бир аштархоний Нодир Мухаммадхон даврида (1642— 1645) мавлоно Абдулмўмин Миёнқолий, мударрис Шохбек кўкалтош, Малик Интихоб номини олган қаёнданавис шоир ва олим мавлоно Ниёз, Шайх Низойи ва мавлоно Шариф Воло каби шоирлар катта бўлмаган суюрғоллар билан сийланган2. Шунингдек, P.Н.Набиев ҳамда А.Жувонмардиевнинг тадқиқотларида келтирилишича, XVII асрда “суюрғол” саййидлар, шайхлар, уламо ва йирик шоирларга тақдим этилган ҳар турли инъомни англатган. XVIII аср охирида яшаган, «Ушрия ва хирожия ерлари ҳақида рисола» муаллифи бухоролик фақиҳ Ибодулло ибн хожа Ориф Бухорий ўз рисоласида хусусан бундай таъкидлаган: «Агар динпанох подшох девон ихтиёридаги ерни (мамлакат) кимгадир инъом қилгудай бўлса ва у (яъни мулк) уламо ва саййидларга берилса, суюрғол деб аталади; борди-ю ҳарбийларга (муқотилин) ҳадя этилса унда танхо деб аталади». Бундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, XVII асрдан бошлаб суюрғол ва иқтоъ бир маънода қўлланилмаган.
XVIII аср бошида “танхо” атамаси хам тамоман бошқа маънога эга бўлган. Масалан, “Абдулланома” асарида хукмдор шайбоний Абдуллахон II билан Насаф хокими Худойберди султон ўртасидаги 1552 йил содир бўлган урушдан сўнг Абдуллахон ғалаба шарафига Насафнинг баъзи қишлоқларини ғолиб қўшинга танҳо қилиб берганлиги қайд этилади3. Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, сўз юритилаётган даврда танҳо ҳарбийлар ва қуйи табақадаги хизматчиларпииг тирикчилиги учун ажратилган унча катта бўлмаган ерлардан тушадиган ректа — солиқнинг хадя этилишипи англатган. Ёзма манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, XVI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Бухоро хонлигида давлатга қарашли ерларни иқтоъ тарзида инъом этиш ҳолларн кенг тарқалган. “Иқтоъ” атамаси эса шу вақтгача кенг қўлланиб келинган “суюрғол” атамасини бутунлай муомаладан суриб чиқарган (Темурийлар давридан сўнг). “Иқтоъ” XVI—XVIII аср бошларида хукмрон сулола намояндалари (султонлар) ва йирик амирларга маълум ўлка ва вилоятларнинг шартли равишда инъом этилишини англатган. Шунингдек, уларга инъом этилган ерларни идора қилишда кенг маъмурий ва иқтисодий ҳуқуқлар ҳам берилган. Иқтоъ вақтинча ва шартли равишда берилган инъом булган: иқтоъ эгаси келаётган солиқларнинг фақатгина ўзининг туриш-турмуши учун зарур бўлган миқдордагагина дахлдор булган: фақат айрим ҳоллардагина барча солиқлар унинг ихтиёрида қолдирилган. Шундай қилиб, уша даврда иқтоъ муваққат инъом ҳисобланган ва марказий ҳукумат, яъни хон учун қилинадиган алоҳида хизмат учун берилган. Иқтоъдор фақат даромаднинг хон тарафидан белгиланган қисмигагина эга бўлган. Олий мулкдорлпк ҳақ-ҳуқуки ҳон томонидан сакланиб қолаверган. Баъзи ҳолларда хоннинг хохиши билан иқтоъларнинг мусодара қилиниши ва бошқа шахсларга инъом этилиши, иқтоъ ҳажмииннг қисқартирилпши ёки кенгайтирилиши ҳоллари ҳам кузатилган. Фақат ҳукмрон сулола вакиллари, йирик ҳарбий арбоблар ва кўчманчи зодагонлар иқтоъ эгалари бўлганлар. Иқтоънинг инъом этилиши тартпбига кўра, энг аввало бу шартли тарзда бўлган, яъни вақтинча берилган. Келтирилган тарихий воқеалар ва баён этилган фикрлардан қуйидаги хулосага келиш мумкин: 1) XVI - XVIII аср бошларида иқтоъ маълум ҳудудни, яъни маъмурий суд ва солиқ дахлсизлиги билан вақтинчалик ва шартли равишда бериладиган инъомни англатган; 2) иқтоъ эгалари ҳукмдор хонадоннинг аъзолари, йирик амирлар ва ҳарбий кўчманчи аслзодалардан иборат бўлган; 3) иқтоъ миқдори инъом этилаётган шахснинг жамиятда тутган ижтимоий-сиёсий мавқеига боғлик бўлган; 4) иқтоъ хирожнинг маълум қисмини марказий давлат хазинасига топшириб туриш ва ҳарбий хизмат кўрсатиш шарти билан берилган; 5) мамлакатнинг иқтоъларга тақсимланиши, айниқса катта миқдордаги иқтоълар, охир-оқибатда ўзаро феодал курашнинг кучайиб кетиши ва марказий ҳокимиятиинг заифлашувига ва бошбошдоқликларга олиб келган.
1 Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. – Тошкент: “Ўқитувчи”, 1994. – Б. 52.
2 Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. – Тошкент: “Ўқитувчи”, 1994. – Б. 52.
3 Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. Абдулланома («Шарафномайи шоҳий»). Биринчи китоб; - Тошкент: «Шарк», 1999. - Б. 132.