мавзу. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари ( соат)


Фалсафанинг вазифалари (функциялари)



Download 72 Kb.
bet5/6
Sana07.03.2022
Hajmi72 Kb.
#485662
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари

Фалсафанинг вазифалари (функциялари). Бу фаннинг ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни ва аҳамияти унинг дунёқарашни шакллантириш, услубий, гносеологик, эвристик, педагогик-дидактик, праксеологик вазифалари (функциялари) билан белгиланади.
Бундан аввалги маърузамизда фалсафий дунёқарашнинг генезиси, вазифаси ва аҳамияти ҳақида анча батафсил тўхталиб ўтган эдик. Ушбу маърузада эса, унга қўшимча қилиб, фалсафа фан сифатида дунёқарашни шакллантириш борасида қандай вазифани бажаради, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Фалсафа фанининг дунёқарашни шакллантириш борасидаги вазифаси:
- биринчидан, инсон қарашларининг шаклланиш имкониятлари, усул ва воситаларини, уларнинг кундалик онг даражасидан назарий ғоялар даражасига кўтарилиш жараёнини, мифологик дунёқарашдан фарқларини;
- иккинчидан, миллий дунёқарашни шакллантиришдаги турли фан йўналишларининг муайян вазифаларини, уларнинг бир-бири билан ғоявий ҳамкорлик қилиш ва уйғунлашув тамойилини;
- учинчидан, илмий дунёқарашнинг миллий ва умуминсоний манфаатларга мос келишини аниқлашда намоён бўлади.
Фалсафа фанининг услубий вазифасини изоҳлаш учун аввало услуб (методология) тушунчасини билиб олиш лозим. Методология — фалсафа фанининг тадқиқот объектини ўрганишга йўналтирилган энг умумий тамойиллар, усул ва воситалар тизимидир. Методология сўзининг мантиқий мазмуни ҳам борлиқни билишнинг усул ва воситалари ҳақидаги таълимот, деган маънони англатади. Шу маънода фалсафа бошқа фанлар учун методологиядир.
Фалсафанинг гносеологик вазифаси, унинг борлиқни билиш учун умумий методлар тизимини яратиши билан боғлиқ. Бунда билимларнинг ҳақиқийлиги масаласи асосий ўрин тутади. Фалсафанинг гносеологик функцияси, онг ва дунёни билиш масаласига бағишланган маърузаларимизда анча батафсил маълумотлар бериш кўзда тутилган.
Фалсафанинг эвристик функцияси («эврика» грекча сўз бўлиб, кашф этиш, деган маънони англатади) гносеологик вазифаси билан боғлиқ бўлиб, табиат, жамият ва инсон тафаккури ривожланишининг умумий янги қонуниятларини кашф этишни характерлайди. Шу билан биргаликда бу функцияга ўзини ўзи англашни, миллий ўзликни англашни ҳам киритиш мақсадга мувофиқ. Зеро, инсон ва миллатнинг ўзлигини англаши ўз тарихининг ҳаққоний қирраларини ва келажак истиқболларини кашф этиш билан белгиланади.

Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish