мавзу. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари ( соат)


Гносеология — билиш фалсафаси бўлиб, оламни англаш, билиш назарияси, билишнинг шакли, усуллари ва имкониятлари тўғрисидаги таълимотдир. Аксиология



Download 72 Kb.
bet2/6
Sana07.03.2022
Hajmi72 Kb.
#485662
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари

Гносеология — билиш фалсафаси бўлиб, оламни англаш, билиш назарияси, билишнинг шакли, усуллари ва имкониятлари тўғрисидаги таълимотдир.
Аксиология — қадриятшунослик ёки қадриятлар тўғрисидаги фалсафий таълимот.
Праксиология — инсоннинг предметли-ўзгартирувчан, амалий фаолияти тўғрисидаги фалсафий таълимот.
Методология — билиш ва ўзгарувчан фаолият усуллари тўғрисидаги таълимот.
Логика — тафаккур шакллари (тушунча, ҳукм, хулоса) ва тафаккур воситаларини (таъриф, қоида, муҳокама, тафаккур қонуниятлари), уларнинг мазмунидан қатъи назар, холис ўрганувчи таълимот.


Этика — ахлоқ фалсафаси, инсониятнинг ахлоқий тамойиллари, талаб ва тартиб-қоидалари тўғрисидаги фан.
Эстетика — нафосат фалсафаси, жамият ва инсон ҳаётида гўзалликнинг ўрни, қонун-қоидалари тўғрисидаги қарашлар мажмуи.
Бундан ташқари, инсон фалсафаси (антропология), ижтимоий фалсафа, табиат фалсафаси, маданият фалсафаси (культурология), санъат фалсафаси, мафкура фалсафаси (идеология), дин фалсафаси (теология), сиёсат фалсафаси (политология), ҳуқуқ фалсафаси, техника фалсафаси каби соҳалар ҳам мавжудки, улар бир сўз билан ижтимоий-фалсафий фанлар тизими дейилади.
Иккинчи хил классификация фалсафий фанлар таснифида олам ва одам, борлиқнинг асоси билан боғлиқ масалалар қандай усулда ҳал қилинишига қараб белгиланади. Бундай таснифлаш натижасида монизм, дуализм, плюрализм, материализм, идеализи, теизм, атеизм каби кўплаб йўналишлар кўзга ташланади. Фалсафани ўрганиш жараёнида бу тушунчаларга ҳали кўп дуч келамиз ва ўрни келганда уларга зарур изоҳ ва таъриф беришга ҳаракат қиламиз.
Бу тизимда фалсафа тарихи билимнинг муҳим тармоғи ҳисобланади. Бунда тадрижий тараққиёт тамойили асосида фалсафий тизимлар ўртасидаги тарихий изчилликка таянилади. Мазкур қўлланмада фалсафа тарихи ана шундай тамойил асосида ўрганилган.
Фалсафий билимлар тизимининг ўзгариши ва мазмунан бойиб бориши объектив ижтимоий-тарихий жараён маҳсули бўлиб, у жамиятнинг ривожланиш даражасига мос келади ва уни ўзида ифода этади. Фалсафий билимлар тизимидаги алоҳида йўналиш ҳар бир тарихий даврда ўзига хос қонуниятлар асосида ривожланса ҳам, уларнинг умумий тамойиллари мавжуд. Яъни, биринчидан, ҳар бир фалсафий билим йўналиши жамият ривожланишида ўзига хос детерминант (сабаб) вазифасини бажаради. Иккинчидан, фалсафий билимлар жамият тараққиётига таъсир қилувчи субъектив омил бўлса ҳам, вужудга келиш асоси - генезиси нуқтаи назаридан объектив ҳодисадир. Учинчидан, фалсафий билим йўналишларининг ўзаро боғлиқлик, алоқадорлик муносабати, уларнинг дунёни билишдаги яхлитлигини таъминлайди.

Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish