мавзу. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари ( соат)



Download 72 Kb.
bet4/6
Sana07.03.2022
Hajmi72 Kb.
#485662
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари

Тарих фалсафаси. Инсоннинг онгли фаолияти ижтимоий муносабатлар мажмуидан иборат. Бу муносабатларнинг энг умумий қонуниятларини ўрганувчи фалсафий билимлар ўз тарихига эга. Ҳаққоний ёритилган тарих миллий фалсафани, мафкурани шакллантиришдаги асосий манба бўлиб хизмат қилади. «Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб бўлмайди. Чунки мафкуранинг фалсафий асослари ўз даврида тарихий ҳақиқат туфайли туғилган... Тарих ва фалсафа мантиқий равишда бир-бирини тақозо этадиган, керак бўлса, тўлдирадиган, тараққиёт жараёнлари ҳақида яхлит тасаввур берадиган, оқ-қорани фарқлашда асос бўладиган фанлардир»3. Афсуски, кўпгина қўлланмаларда у ёки бу файласуфнинг таълимотига алоҳида эътибор берилади, у ҳақда чуқур фикр юритилади. Аммо ўша давр қандай эди, нима сабабдан муайян олим айнан шу ғояни илгари сурган, нега умрини бирор-бир таълимотни тарғиб этиш билан ўтказган, деган масалаларга кам эътибор берилади. Аслида, давр олим ва файласуф камолотида муҳим ўрин тутади. Унинг ғоялари туғилиши учун асос бўлади, бу ғоялар қўлланадиган ижтимоий амалиёт бўлиб ҳисобланади.
Агар масала бу тарзда қўйилмаса, фалсафий таълимотнинг ўз даврини акс эттирадиган моҳият-мазмунига путур етади, айниқса ўша давр муаммоларини ижтимоий макон ва тарихий замондан ажратиб таҳлил қилиш натижасида фалсафанинг миллийлик руҳи, хусусиятлари хиралашади.
Албатта, биз ҳар бир фалсафий билимларнинг ўзига хос муаммолари ва уларни ҳал қилишнинг назарий-амалий усул ва воситалари борлигини инкор этмаймиз. Лекин, фалсафанинг ўрни, аҳамияти ва вазифасига миллий мафкурани шакллантириш нуқтаи назаридан ёндашадиган бўлсак, унга таъсир қиладиган омилларни муштарак-мужассам тарзда олиб қараш зарурати пайдо бўлади. Шунинг учун, бир томондан, ҳар бир фалсафий билим йўналишлари тарихини миллатнинг умумий тарихи билан биргаликда олиб таҳлил қилганда, яхлит фалсафий дунёқараш вужудга келади. Иккинчи томондан, бу жараённи миллат эҳтиёжларидан келиб чиқадиган, истиқбол манфаатларига мос бўлган миллий истиқлол ғоясидан ажратиш мумкин эмас.
Ўзбек миллий фалсафасининг генезисига назар ташлайдиган бўлсак, бир-бири билан боғлиқ икки омилни кўрамиз: биринчиси, қадимги зардўштийликнинг муқаддас китоби - Авесто ва ислом динининг бош асоси — Қуръони карим ва ҳадиси шарифдаги инсонпарварлик ғоялари бўлса, иккинчиси — дунёвий билимлардир. Ҳозирги кунда ҳар қандай ижтимоий фан соҳасининг, шу жумладан фалсафанинг энг муҳим вазифаси диний ва дунёвий билимлар ўртасида мўътадил муносабат бўлишини илмий изоҳлаш, унинг қонуният ва хусусиятларини очиб беришдир. Бунинг учун дин ва дунёвий фанларнинг ўзаро муносабатларини умуминсоний мақсад ва манфаатлар доирасида уйғунлаштириш имкониятларини топиш мақсадга мувофиқ. Зеро, ҳуқуқ, ахлоқ, сиёсат, маданият фалсафаларининг ғоявий-назарий йўналишларини шу масалани ҳал қилишга қаратишни умуминсоний цивилизациянинг ўзи тақозо қилмоқда.
ХХI асрга келиб, инсоният ғоят мураккаб, оламшумул муаммолар қаршисида турганлигини англай бошлади. Хусусан, ядро уруши хавфи, кескинлашаётган экологик муаммолар, хом-ашё ва энергетика ресурслари, Ер шари аҳолисининг шиддат билан ўсиб бораётгани, уларни озиқ-овқат билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, маориф ва маданиятни, фан-техника ва технологияни ривожлантириш муаммолари янгича тафаккурни тақозо қилмоқда. Бу масалани миллий ва умуминсоний фалсафий ғояларни, назарияларни ишлаб чиқмасдан ҳал қилиш мумкин эмаслиги эса тобора аниқ бўлиб бормоқда.
Фалсафа ижтимоий ҳаётда инсоннинг моҳияти, яшашдан кўзлаган мақсади, олий қадрият экани, маънавий омиллари (идеаллари), борлиқдаги ўрни, муносабатлари сабаблари, руҳий ва моддий эҳтиёжларини қондириш усул ва воситалари — барча-барчасини кўрсатиб беради.
Жамият тараққиёти ва фалсафанинг ривожланиши диалектикаси ана шу хусусиятларга асосланиб, ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бир томондан, жамиятнинг ўзгариб бориш тамойили фалсафий ғоя, назария ва таълимотлар ўзгаришини тақозо қилади. Иккинчи томондан, ўзгараётган фалсафа жамият моддий-маънавий ҳаёт тарзини илғаб олиб, унинг истиқболларини белгилаш, мафкурасини шакллантиришда назарий, услубий асос бўлиб хизмат қилади. Айниқса, мамлакатимиз бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтаётган бугунги кунда кишилар тафаккури ва онгида сақланиб қолаётган эскича фикрлаш қолипларини бартараф этиш, янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни рағбатлантириш, миллий ўзликни англаш, истиқлол мафкурасини шакллантиришда шошилмай, беҳуда ҳис-ҳаяжонларга берилмасдан, ақл-заковат билан иш тутишда фалсафанинг ўрни ва аҳамияти ғоятда улкандир.
Фалсафа ҳар қандай мураккаб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий вазиятда ҳам кишиларни юксак ғоявийлик, мустаҳкам эътиқод, келажакка ишонч руҳида тарбиялаш билан бирга, уларга муроса ва ҳамкорлик қилиш, чигал муаммоларни ҳам умуммиллий, умуминсоний манфаатларни назарда тутган ҳолда маданий ва маърифий ҳал этиш имкониятларини топишга ёрдам беради.

Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish