мавзу. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари ( соат)



Download 72 Kb.
bet1/6
Sana07.03.2022
Hajmi72 Kb.
#485662
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари

2-мавзу. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари ( 2 соат)




Режа:
1. Фанлар тизими, унда фалсафанинг ўрни ва аҳамияти.
2. Фалсафий билимлар тизими ва унинг хусусиятлари.
3. Фалсафий ғоялар, назарияларнинг асосий йўналишлари ва вазифалари.
4. Ўзбекистонда фалсафий фанларни ривожлантириш муаммолари.
Фалсафий билимлар тизими. Дунёда хилма-хил фанлар бор. Муайян соҳага оид илмий билимлар тизими фан деб аталади. Улар «Табиий фанлар», «Ижтимоий фанлар», «Аниқ фанлар», «Техника фанлари» каби соҳаларга бўлинади. Жамият ва инсонни ўрганувчи, улар тўғрисидаги турли билим соҳаларини қамраб оладиган тарих, фалсафа, адабиётшунослик, тилшунослик каби ижтимоий фанлар ягона фан соҳаси — ижтимоий фанлар соҳасига киради. Физика, химия, биология, математика каби фанлар эса табиий фанлар соҳасига мансуб. («Фан фалсафаси» бўлимида бу масалаларга атрофлича тўхталамиз).
Ушбу мавзуда эса, фалсафий фанлар тизими нима, бу тизим қандай шаклланган деган масалалар хусусида фикр юритамиз.
Маълумки, инсон ўз қизиқиши ва эҳтиёжларини қондириш мақсадида қадим замонлардан бошлаб дунёни билишга ҳаракат қилган. Жамият тараққиёти юксалиб бориши билан кишиларнинг билим доираси кенгайиб, тафаккури ривожланиб борган. Бошқача айтганда, билимлар тизими инсоният тараққиётини ҳаракатлантирувчи муҳаррикка (механизмга) айланган.
Қадимги дунё тарихидан хабардор бўлган кишилар милоддан олдинги VII — II асрларда Юнонистон ва Римда фан ва маданият тараққий этганини яхши билади, албатта. Ўша давр бошларида қарийб барча билимлар фалсафа фани доирасида ривожланиб келган эди. Аммо ана шу даврнинг ўрталарига келиб «Риторика» (нотиқлик санъати) ва «Политика» (сиёсат) каби фанлар фалсафадан ажралиб чиқди. Инсоният тарихининг кейинги босқичларида фалсафа таркибидан математика, физика каби аниқ фанларнинг ажралиш жараёни бошланди. Қолаверса, кейинги асрларда ижтимоий ва аниқ фанлар тизими шаклланди, баъзи қадимий аниқ фанларнинг ўзи ҳам (математика, физика каби) муайян соҳаларга (арифметика, алгебра ва бошқалар) бўлиниб кетди.
Инсоннинг ташқи оламни билишга бўлган интилиши муайян даврга келиб, фалсафий-назарий билимни тарихий заруратга айлантирди. Бунинг натижасида ақлий ва жисмоний меҳнат тақсимотининг дастлабки шакли вужудга келди ва фаннинг назарий жиҳатларини ўрганувчи кишилар тоифаси пайдо бўлди.
Аввалги мавзуда таъкидлаб ўтганимиздек, олам ва одамнинг яралиши, мавжудлик ва ривожланиш қонуниятларини афсона ва ривоятлар асосида тушунтиришни мақсад қилиб олган дунёқараш соҳаси «Мифология» (миф — афсона, логос- таълимот дегани) деб аталадиган бўлади. Илоҳий ва руҳий қарашларнинг ўрни ва аҳамиятини мутлақлаштирадиган тафаккурнинг бир йўналиши «Теология» (тео — худо, логос — таълимот дегани) деган ном олди.
Шундай қилиб, инсоннинг билиш жараёни такомиллашиб боргани сари мустақил фанлар тизими ҳам шаклланаверди. Жамият ривожининг муайян босқичларига келиб, мифологик, диний қарашлар оламни билиш талабларига жавоб бермай қолди. Фалсафадан фанларнинг ажралиб чиқиши, унинг қашшоқланишини эмас, балки ривожланиш хусусиятини кўрсатувчи аломатга айланди.
Тараққиёт жараёнида фалсафадан табиатшунослик фанлари билан бирга психология, этика, эстетика каби ижтимоий фанлар ҳам ажралиб чиқди. Кейинчалик маданият, қадриятлар ва ҳуқуқ каби соҳаларни ўрганадиган алоҳида йўналишлар ҳам пайдо бўлди. Улар оламни ўз предмети доирасида яхлит билиш, унинг хусусий қонуниятларини ўрганишга ёрдам беради.
Фалсафий йўналишлар, тадқиқот олиб борадиган соҳасига кўра, ўзига хос бўлиб, асосийлари қуйидагилардир:
Онтология — олам, инсон ва жамиятнинг объектив-универсал моҳияти тўғрисидаги фалсафий таълимотдир. Бошқача айтганда, у борлиқ тўғрисидаги, инсоннинг оламга бўлган муносабати ҳақидагии фалсафий билим соҳасидир.

Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish