Тантризм йўналиши Хиндистонда биринчи минг йиллик ўрталарида вужудга келиб, кейинчалик Хитойга ҳам ўтган. Буддизмнинг ушбу йўналиши VIII асрга келиб, жуда тараққий топган. Бунга мазкур йўналишнинг уч патриархи Ҳиндистондан келиб фаолият олиб боришлари сабаб бўлган. Чан буддизм йўналишининг номи Санскрит тилидаги дихана сўзидан келиб чиққан. Ҳиндистонда вужудга келган дихана буддизми мактаби тарафдорлари вақти-вақти билан ташқи оламдан узилиб, ушбу абадий ташвишлардан четланиш ва фикрни бир нуқтага жамлаш таълимотини илгари сурганлар. Ламаизм – буддизмнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, у тибет тилида лама – энг улуғ деган маънони англатади. Мазкур йўналиш раҳбари шу ном билан лама деб аталади. Таълимотига кўра, одам ўлдириш, ўғирлик, ёлғончилик, туҳмат, ғийбат, бекорчи сўзлаш, очкўзлик, кек сақлаш, зино қилиш оғир гуноҳлар сирасига киради. Эътиборингиз учун ташаккур! - Хушвактова Эътибор тайёрлади
Do'stlaringiz bilan baham: |