Буддавийлик таълимотида ҳар қандай борлик (моддийлик) барча кўриниш ва шакллардаги ҳар қандай ҳаёт – ҳамма мавжудотларга азоб берувчи ёмонликдир. Ёмонлик ва азоб-уқубатларнинг сабаби – инсоннинг ва барча тирик мавжудотларнинг бу дунёга қайта туғилиб келиш дунёси (сансара)га боғланганлиги, унга кўнгил қўйганлигидир. - Буддавийлик таълимотида ҳар қандай борлик (моддийлик) барча кўриниш ва шакллардаги ҳар қандай ҳаёт – ҳамма мавжудотларга азоб берувчи ёмонликдир. Ёмонлик ва азоб-уқубатларнинг сабаби – инсоннинг ва барча тирик мавжудотларнинг бу дунёга қайта туғилиб келиш дунёси (сансара)га боғланганлиги, унга кўнгил қўйганлигидир.
- Буддавийлик таълимотига кўра, азоб-уқубатлардан халос бўлишнинг энг мақбул йўли роҳиблик (монахлик) жамияти (сангха)га ўтиш ҳисобланади.
- Буддавийлик таълимотида олам уч босқичли деб тавсифланган. Биринчиси энг юқори олам бўлиб, унда мутлақ осойишталик ҳукмрон. Унда фақат соф руҳгина мавжуд. Бу олам рухнинг маконидир.
- Иккинчи олам, ривоятларга кўра, руҳий мавжудотлар билан тўла жаннат – бодисатвадир. Бу оламнинг ҳокими Амитабадир. Унинг оламида руҳ ўз гуноҳидан халос бўлган, лекин энг олий оламга, нирванага, мутлақ бўшлиқ ва осойишталик оламига кўтарилмаган авлиёлар яшар экан.
- Учинчи олам, энг қуйи олам бўлиб, унда одамлар ва ҳайвонлар яшар экан. Бу оламдаги руҳ, қафасда яшар экан, у ҳаёт давомида озод бўлиш ҳамда юқори оламга кўтарилишига ҳаракат қилади; руҳнинг юқори оламга кўтарилиши одамлар қиладиган савобли ишларга боғлиқ.
Буддавийлиқда бир неча мазҳаблар пайдо бўлган. Булардан энг йириги I асрда ундан ажралиб чиққан ҳинаяна ("кичик арава", тор йўл маъносида) Шри Ланка, Бирма каби мамлакатларда кенг тарқалган; махаяна ("катта арава", кенг йўл маъносида) Тибет, Хитой, Япония, Монголияда ҳамда Олтой ва Узоқ Шарқда яшовчи баъзи халқлар ўртасида кенг тарқалган. - Буддавийлиқда бир неча мазҳаблар пайдо бўлган. Булардан энг йириги I асрда ундан ажралиб чиққан ҳинаяна ("кичик арава", тор йўл маъносида) Шри Ланка, Бирма каби мамлакатларда кенг тарқалган; махаяна ("катта арава", кенг йўл маъносида) Тибет, Хитой, Япония, Монголияда ҳамда Олтой ва Узоқ Шарқда яшовчи баъзи халқлар ўртасида кенг тарқалган.
- Буддавийликка хос мазҳаблардан бири Тибет ва Монголияда ҳам тарқалган бўлиб, у ламаизм деган ном билан юритилади. Буддавийликнннг бу мазҳаби маҳаллий халқлар ўртасида қадимдан мавжуд бўлган диний тасаввур ва урф-одатларни ўзлаштирган. Ламаизмда буддавийликка хос тасаввурлар билан бир қаторда, Будданинг яна кайтиб келиши ва ер юзида адолатли ҳокимият ўрнатиши тўғрисидаги ривоятга кенг ўрин берилган. Ламаизмни кўчманчи, қалоқ, саводсиз халқ ҳаётига мослаштиришга уриниш мавжуд; ундаги ибодат қилиш тартиби хам анча соддалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |