Мавзу. «Жаҳон дини: Буддавийлик» - Режа:
- 1. Буддавийлик таълимоти ва унинг Марказий Осиёга тарқалиши
- 2. Буддавийлик таълимоти ва унинг мазмуни
- 3. Буддавийликнинг парчаланиб кетиши
Буддавийлик учта дунё динлари ичида энг қадимийси ҳисобланиб, эрамиздан аввалги VI-V асрларда Ҳиндистонда юзага келган. Бу динга эътиқод қилувчилар асосан Жанубий, Жанубий-Шарқий, ва Шарқий Осиё мамлакатларида, Шри Ланка, Ҳиндистон, Непал, Бутан, Хитой, Сингапур, Малайзия, Монголия, Корея, Ветнам, Япония, Комбодже, Бирма, Тайланд, Лаосда ва қисман Европа ва Америка қитъаларида, Россиянинг шимолий минтақалари – Бурятия ва бошқа жойларда истиқомат қиладилар. - Буддавийлик учта дунё динлари ичида энг қадимийси ҳисобланиб, эрамиздан аввалги VI-V асрларда Ҳиндистонда юзага келган. Бу динга эътиқод қилувчилар асосан Жанубий, Жанубий-Шарқий, ва Шарқий Осиё мамлакатларида, Шри Ланка, Ҳиндистон, Непал, Бутан, Хитой, Сингапур, Малайзия, Монголия, Корея, Ветнам, Япония, Комбодже, Бирма, Тайланд, Лаосда ва қисман Европа ва Америка қитъаларида, Россиянинг шимолий минтақалари – Бурятия ва бошқа жойларда истиқомат қиладилар.
- Ҳозирги кунда дунёда Буддавийликка эътиқод қилувчилар сони 500 миллионга яқин бўлиб, ундан бир миллиони монахлардир.
- Буддизмнинг турли миллатлар томонидан кенг қабул қилиниши ва унинг кенг доирада тарқалиб кетишининг сабаби унинг турли миллий ва диний анъаналар билан кириша олиши бўлиб, бу нарса Буддизмнинг хаётнинг барча соҳалари, жумладан, диний, маданий, сиёсий ва иқтисодий қатламларига кириб боришига сабаб бўлди.
- Буддавийликни дин ёки фалсафа, идеология ёки маданият қонунлари тўплами ёки хаёт тарзи деб баҳолаш мумкин.
Буддавийликнинг асосчиси милоддан аввалги 1-минг йилликда яшаган Будда ҳисобланади. У тарихий шахс бўлиб, 80 йил яшаган. Унинг хусусида турли ривоятлар мавжуд. Унинг номи ҳинд тилида нурланган, олий ҳақиқатга эришган деган маънони англатади. Ривоятларга қараганда, кенг маънода кўп марта илоҳий туғилишлар туфайли мутлоқ баркамолликка эришган; бошқаларга ҳам диний нажот йўлини кўрсата оладиган одам бўлган. Буддавийлик асосчиси ҳақида хабар берувчи фолклор ва бадиий адабиётларда уни қуйидаги исмлар билан тилга олинади. Бу исмларнинг маъноси қуйидагича: - Буддавийликнинг асосчиси милоддан аввалги 1-минг йилликда яшаган Будда ҳисобланади. У тарихий шахс бўлиб, 80 йил яшаган. Унинг хусусида турли ривоятлар мавжуд. Унинг номи ҳинд тилида нурланган, олий ҳақиқатга эришган деган маънони англатади. Ривоятларга қараганда, кенг маънода кўп марта илоҳий туғилишлар туфайли мутлоқ баркамолликка эришган; бошқаларга ҳам диний нажот йўлини кўрсата оладиган одам бўлган. Буддавийлик асосчиси ҳақида хабар берувчи фолклор ва бадиий адабиётларда уни қуйидаги исмлар билан тилга олинади. Бу исмларнинг маъноси қуйидагича:
- Сиддхартха – шахсий исми.
- Гаутама – уруғ исми.
- Шакямуни – шаклар ёки шакия қабиласидан чиққан донишманд.
- Будда – нурланган.
- Тадхагата – шундай қилиб шундай кетган.
- Джина – ғолиб.
- Бхагаван – тантана қилувчи.
- Бу исмлар ичида энг машҳури Будда исми бўлиб, шу исмдан унинг динига буддавийлик номи берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |