Ишлаб чиқариш харажатлари ва давр харажатларидан ташқари корхонанинг харажатлар таркибига, шунингдек, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда харажатлар, даромад (фойда)лар солиғи бўйича харажатлар киритилади.
Молиявий фаолият бўйича харажатлар қуйидагилардан иборат:
банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар (инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестицияларга олинган банк ва бошқа молиякредит ташкилотлари кредитлари бўиича фоизлардан ташқари), шу жумладан, муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар;
мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари;
чет эл валютаси билан операциялар бўйича манфий курс тафовутлари ва зарарлар;
сарфланган (қимматли қоғозларга, шўьба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;
ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар;
молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан, қимматли қоғозлар бўйича манфий дисконт.
Бундай харажатлар хисобот даври мобайнида 9610-9690 «Молиявий фаолият бўйича харажатларни хисобга олувчи хисобварақлар» ҳисобварақларининг дебетида ҳисобга олинади, ҳисобот давриниет охирида эса ушбу ҳисобварақларнинг кредитидан 9910 «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Мисол. Корхонада қуйидаги операциялар амалга оширилади.
Банкдан олинган кредит бўйича 200 минг сўм суммада фоиз хисобланган:
Д-т 9610 «Фоизли кўринишдаги харажатлар» - 200 минг
К-т 6920 «Ҳисобланган фоизлар» - 200 минг сўм
Қимматли қоғозларни қайга баҳолашдан кўрилган зарар 14 минг сўм миқдорда қайд этилган:
Д-т 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» - 14 минг сўм
К-т 5810 «Қимматли қоғозлар» - 14 минг сўм
Валюта ҳисобварағини қайта баҳолаш натижасида юзага келган 16 минг сўмлик салбий курс фарқи тан олинган:
Д-т 9620 «Валюта курсларидаги фарқлардан кўриладиган зарарлар» - 16 минг сўм
К-т 5210 «Валюта ҳисобварағи» - 16 минг сўм
Ҳисобот даврининг охирида молиявий фаолият бўйича харажатлар якуний молиявий натижага ҳисобдан чиқарилган:
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 230 минг сўм
К-т 9610 «Фоизли кўринишидаги харажатлар» - 200 минг сўм
К-т 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» - 14 минг сўм
К-т 9620 «Валюта курсларидаги фарқлардан кўриладиган зарарлар» - 16 минг сўм.
Бухгалтерия хисобида фавкулодда зарарлар алохида хисобга олиниши лозим. Фавқулодда зарарлар - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ҳодисалар ёки операциялар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари харажатлар моддаларидир. Бунга фавқулодда моддалар ва давр харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр моддалари кирмайди.
У ёки бу модданинг фавқулодда зарарлар моддаси сифатида акс эттирилиши учун у қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
одатдаги фаолиятдан четга чиқувчи тавсифи - воқеа ёки битим юқори даражада одатдаги фаолиятдан четга чиқиш билан тавсифланиши ва аниқ ҳолда корхонанинг одатдаги хўжалик юритиш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тавсифга эга бўлиши лозим;
камдан-кам вужудга келиши - воқеа ёки битим тавсифи шундай бўлиши керакки, кўзланган келажакда, яъни бир неча йил мобайнида улар такрорланишини кутиш мумкин эмас;
мустақиллик - бўлиб ўтган воқеа ёки битим корхона жамоасининг ихтиёри ва ҳаракатидан ташқари содир этилган, яъни бошқариш ходимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларга боғлиқ эмас.
Тегашли моддаларни фавқулодда харажатларга киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарорлар қабул қилишда ишлар амалга ошириладиган шароитларни ҳам хисобга олиш лозим. Масалан, агар хўжалик юртувчи субъект алоҳида иқлим шароитларида жойлашган бўлса, у ҳолда - иқлим шароитларига боғлиқ ҳолдаги ишламай туриб қолшплар фавқулодда деб баҳоланиши мумкин эмас, чунки ушбу модда "бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги" мезонига жавоб бермайди.
Фавқулодда харажатлар туркумига қуйидаги воқеалар ва битимларни киритиб бўлмайди, зеро улар одатдаги бизнес-таваккалчилигига мансубдир:
маҳсулот ёки товарлар таннархидан паст нархларда сотилгандан кўрилган зарарлар ва бошқалар.
Халқаро амалиётда одатда фавқулодда зарарларга қуйидагиларни киритадилар:
табиий офатлар ёки бахтсиз ҳодисалардан (масалан, зил-зила, сув тошқини, ёншнлар ва ҳоказо) кўрилган йирик йўқотишлар;
сиёсий ўзгаришлар, яъни уруш, инқилоб ва бошқалар натижасидан кўрилган йўқотишлар;
қонунчилик ўзгариши муносабати билан кўриладиган йўқотишлар, масалан экспроприация қилиш, давлат тасарруфига ўтказиш, фаолиятнинг айрим турларини тақиқлаш ва бошқалар.
Молиявий ҳисоботда фавқулодда бандларни алоҳида ажратиб кўрсатишдан асосий мақсад хисобот даврида фаолият натижаларини янада ҳам холисроқ акс эттириш, зеро ушбу зарарлар корхона ходимларининг ҳаракатига боғлиқ эмас ва улар таъсир доирасидан ташқарида эканлигидан иборат.
Фавқулодда зарарлар ҳисобот даври мобайнида 9720 «Фавқулодда зарарлар» ҳисобвараганинг дебетида жамланади.