Маъмурий харажатлар ҳисоби
Маъмурий харажатларга қуйидагилар киритилади:
— бошқарув аппарати ходимларига тааллуқли мехнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
— бошқарув аппарати ходимларига тааллуқли ижтимоий суғуртага ажратмалар;
— енгил хизмат автотранспорти ва бошқа микроавтобусини сақлаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари;
— хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва бошқариш харажатлари;
— бошқарувнинг техник воситалари, алоқа тармоқлари, огохлантириш воситалари, ҳисоблаш марказлари ва ишлаб чиқаришга таалуқли бўлмаган бошқа техник бошқарув воситаларини сақпаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
— ишлаб чиқариш жараёни билан боғланмаган ходимлар ва мол-мулкнинг мажбурий ва ихтиёрий суғуртаси билан боғлиқ;
— бошкарув ходимларининг хизмат сафарлари харажатлари;
— вакиллик харажатлари;
— хоналарни бепул бериш харажатлари, умумий овқатланиш корхоналарига коммунал хизматлар қийматини тўлаш ва ҳоказо;
— бевосита ипшаб чиқариш жараёнига тааллуқли бўлмаган, табиатни муҳофаза қилиш мақсадидаги жамғармаларни сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ жорий харажатлар, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлига учун компенсация тўловлари.
Бошқарув (маъмурий) харажатлар
Корхоналарда бошқарув харажатларига қуйидагилар киради:
- бошқарув ходимларига тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тоълаш харажатлари;
- бошқарув ходимларига тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
- хизмат йенгил автотранспортига ва хизмат микроавтобусини сақлаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари;
- корхонани ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил етиш ва улами бошқариш харажатлари;
- бошқарувнинг техник воситалари, алоқа узеллари, сигнализация воситалари, ҳисоблаш марказларини ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
- ижара, хизматлар кўрсатилганлиги учун алоқа узелларига ҳақ тўлаш
(AТС, уяли, йўлдош, пейжинг алоқа);
- шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун белгиланган нормативлар доирасида ва улардан ортиқча ҳақ тўлаш;
- маъмурий - бошқарув еҳтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси учун ҳақ тўлаш;
- маъмурий фаолиятга ега бўлган асосий фондлами сақлаш ва улами тузатиш, шунингдек, ескириш (амортизация) харажатлари;
- юқори ташкилотлар ва юридик шахс мақомига ега бирлашмалар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, консемлар ва бошқалар харажатларига ажратмалар;
- ходимларни ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ болмаган мол-мулкни мажбурий суғурта қилиш;
- бошқарув ходимларини хизмат сафарларига юбориш бўйича белгиланган нормалар доирасида ва ундан ортиқча харажатлар;
- белгиланган нормалар доирасида ва ундан ортиқча миқдордаги харажатлар;
- умумий овқатланиш корхоналари ва бошқаларга бинолами текин бериш ва коммунал хизматлар қийматига ҳақ тўлаш харажатлари;
- бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлмаган, табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига ега бўлган жамғармалами сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жорий харажатлар, шу жумладан йўл қўйиладиган нормалар доирасида ва улардан ортиқча ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳитга чиқарилганлиги (ташланганлиги) учун тўловлар.
Бошқарув ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган маъмурий харажатлар хисобот даври мобайнида 9420 «Маъмурий харажатлар» ҳисобварағининг дебетида хисобга олинади, ҳисобот даврининг охирида эса ушбу ҳисобварақнинг кредитидан 9910 «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |