Мavzu: Давр харажатлар аудити


Давр харажатлар аудитининг максади ва vвазифалари хамда ахборот манбалари



Download 80,8 Kb.
bet2/5
Sana24.02.2022
Hajmi80,8 Kb.
#186301
1   2   3   4   5
Bog'liq
Jo'rayev Jahongir Kurs ishi

Давр харажатлар аудитининг максади ва vвазифалари хамда ахборот манбалари .

Бу шаклнинг афзаллиги шундаки, давр харажатларини ҳисоблашда хатоликларга йўл қўйилган бўлса, хатолар юз берган вақтда уларни ўз вақтида тўғрилаш имкониятини беради. Шунингдек, жорий аудиторлик текшируви корхонада “доимий” хатоларни аниқлаш имкониятини ҳам беради. Жорий аудиторлик текшируви ички аудиторлар томонидан ҳам, ташқи аудиторлар томонидан ҳам ўтказилади. Шуни таъкидлаш лозимки, аудит ташаббус тарзида ҳам, мажбурий тарзда ҳам ўтказилади. Мажбурий аудитда жорий аудиторлик текшируви молиявий ҳисоботлардаги маълумотларнинг ишончли эканлигини тасдиқлаш учун қўлланилади.
- якуний аудиторлик текшируви хўжалик муомалалари содир бўлганидан, иш бажариб тугалланганидан кейин ўтказилиши керак. Бу шаклдаги аудиторлик текшируви анча кеч, яъни муомалалар содир бўлгандан кейин ўтказилсада, унинг ўрни муҳимдир. Якуний аудиторлик текширувининг муҳим вазифаларидан бирибу корхонада давр харажатларини ҳисоблаш бўйича йўл қўйилган камчилик ва хатолар хусусидаги маълумотларни раҳбариятга беришдир. Бу маълумотлар асосида корхона кераклича хулосалар чиқариши ҳамда кейинги даврларда аудит натижаларидан фойдаланиши мумкин.
- ҳужжатли текшириш давр харажатлари бўйича хўжалик муомалаларининг тўғри бажарилганлигини аниқлаш мақсадида ҳужжатлар бўйича текширишнинг амалга оширилишини англатади. Ҳужжатли текширишнинг манбалари бўлиб, хўжалик субъекти сарф-харажатлари тўғрисида ҳисобот, молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботи ва бошқалар ҳисобланади.
Давр харажатлари аудитининг мақсади текшириладиган объектларни қамраб олиш даражаси ҳамда ҳужжатларни қай даражада олишга боғлиқ ҳолда аудитор томонидан текширув давомида турли хил усуллар ишлатилиши мумкин.
Аудитор томонидан аудиторлик текшируви давомида ўтказиладиган усулларга қуйидагилар киради:
-хўжалик ёки бухгалтерия муомалаларининг бажарилишини кузатиш;
-оғзаки сўров;
-ёзма тасдиқ олиш;
-мижознинг учинчи шахсдан олган ҳужжатларини текшириш;
-мижоз корхонада тайёрланган ҳужжатларни текшириш;
-арифметик ҳисоб-китобларни текшириш.
Хўжалик ёки бухгалтерия муомалаларини бажарилишини кузатиш усулида аудитор давр харажатлари суммаларини бухгалтерия счётларида қай даражада акс эттирилаётганлигини текширади.
Оғзаки сўров усули бухгалтерия ҳисоби ходимларидан текшириладиган объект хусусидаги саволлар бўйича оғзаки сўров ўтказилишини билдиради. Оғзаки сўров усули бухгалтерия ходимлари ва учинчи шахсларнинг “савол-жавоб-натижа” тамойили қўллаш билан ходимларни оғзаки тестдан ўтказишни англатади. Бу усул одатда аудиторлик текшируви бошланишидан олдин ўтказилади ва сўров натижасида аудитор аудиторлик текширувини ўтказишни режалаштиради. Оғзаки сўров ўтказилиши учун аудитор томонидан давр харажатлари бўйича саволномалар олдиндан тузилиши ҳам мумкин. Оғзаки сўров натижалари аудиторлик текширувининг кейинги босқичларида ҳам қўлланишлиши мумкин.
Мижознинг учинчи шахсдан олган ҳужжатларини текшириш усули ҳам харажатлар таркибидаги солиқлар, тўловлар ва ажратмаларни аудит қилишда кенг қўлланилади. Учинчи шахсдан олинган ҳужжатларга қуйидагилар киради:



  • ҳисоботдаги молия, солиқ, банк органлари билан ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк кўчирмаси, кредит шартномаси ва ҳоказо);

  • корхона ҳуқуқларини ифодаловчи юридик ҳужжатлар.

Аудитор бу ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилигини, аниқлигини текширади. Мижоз корхонада тайёрланган ҳужжатларни текшириш усули энг асосий усуллардан биридир. Мижоз корхонада тайёрланган ҳужжатлар бўйича масъулият ички бўлиб, унинг тўғрилиги ички назорат тизимига боғлиқ. Уларга корхона сарф-харажатлари тўғрисида ҳисобот, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва бошқалар киради
Арифметик ҳисоб-китобларни текшириш усулини ўтказиш ички назорат тизими ташкил этилишига боғлиқ. Агар аудитор ички назорат тизими ишини қониқарли деб топса, арифметик ҳисоб-китобларни текшириш танлов асосида ўтказилади. Агарда аудитор ички назорат тизими ишини ёмон деб топса, бу усул тўлиқ ўтказилади. Арифметик ҳисоб-китобларни текшириш усули қўлланилганида аудитор давр харажатларининг тўғри ҳисоб-китоб қилинганлигини текширади.
Юқоридаги усуллардан ташқари аудитор давр харажатлари билан боғлиқ аудиторлик исботларини йиғишда қуйидаги усуллардан ҳам фойдаланиши мумкин: мижознинг арифметик ҳисоб-китобларини текшириш, алоҳида хўжалик муомалалари бўйича ҳисоб қоидаларини кузатиш, жараённи кузати бориш, муқобил баланс тузишга тайёргарлик кўриш. Бу усуллар муайян вазиятларда аудитор томонидан қўлланилади.
Ҳозирда кўпгина хўжалик субъектлари давр харажатларининг маълум харажат турлари солиқ солинадиган базага киритилиши, баъзилари киритилмаслиги устида қийинчиликларга дуч келишади. Шунингдек, давр харажатларининг 9430-“Бошқа операцион харажатлар” счётида харажатларнинг ҳар хил турдагиларининг мавжудлиги ва уларнинг маълум бир тартибга солинмаганлигидан камчиликларга йўл қўядилар.
Бундан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектларда ушбу харажатларни маълум бир тартибга солиш мақсадида қуйидаги аналитик счётларни очиш таклиф қилинади:



  • кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари;

  • маслаҳат ва ахборот хизматлари харажатлари;

  • компенсация ва рағбатлантириш тусидаги харажатлар;

  • иш хақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўловлар ва харажатлар;

  • банк ва депозитарий хизматлари харажатлари;

  • зарарлар, жарималар, пенялар;

  • бошқа харажатлар.

Бундай таклифлар берилишидан мақсад, давр харажатлари ҳисобининг аудитини осонлаштириш ва мақсадга мувофиқлаштириш ҳисобланади. Бунда ҳар бир аудитор тартибга туширилган харажат моддаларини осон текшира олади ҳамда бунга кўп вақт талаб этилмайди.
Давр харажатлари аудитини тўғри юритиш учун, энг аввало, аудит қилинадиган маълумотларнинг сифатини олдиндан текшириш лозим. Тўғри ва синчиклаб текширилган маълумотлар асосидагина мазкур харажат элементларининг натижавий томонларини кўрсатиш, камчиликларни очиб бериш ва самарадорлигини яхшилашга оид чораларни белгилаш мумкин.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда аудитга тегишли аксарият адабиёт ва манбаларда давр харажатларини таҳлил қилиш йўналишлари ва услублари ўз аксини топмаган. Кўпроқ маҳсулот таннархини ташкил қилувчи ишлаб чиқариш харажатларининг таҳлил қилиш ва текшириш жараёнлари ва босқичлари ёритилган. Чунки, ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил ва аудит қилиш услубиёти бўйича бизнинг иқтисодий тизимимизда кўп йиллик тажриба мавжуд. Аксинча, давр харажатларини таҳлил қилиш бўйича амалий тажрибаларнинг жуда камлиги, ушбу йўналишдаги аудит услубиётининг тўлиқ шаклланмаганлигидан далолат беради. Бунинг сабаби, давр харажатлари ва у билан боғлиқ «қисқартирилган таннарх» тизимининг иқтисодиётимизга яқиндагина, яъни Низомнинг амалга киритилиши давридаги қисқа фурсат оралиғи билан изоҳланади.
Низом амалга киритилгунга қадар давр харажатлари умумхўжалик харажатлари сифатида акс эттирилиб, маҳсулот таннархининг бир қисмини ташкил қилган, аниқроғи, айрим мезонларга нисбатан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархига тақсимланган. Шу сабабли ушбу харажат элементларининг аудити маҳсулот таннархи аудити таркибида амалга оширилган.

Давр харажатларига бевосита товарларни истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар киради. Бундай харажатлар таркиби Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган «Маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига киритиладиган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби, молиявий натижаларнинг шаклланиш таркиби тўғрисида» ги Низом ишлаб чиқилади. Низом бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиққа тортиш учун харажатларни ҳисоблашда юзага келадиган фарқларини эътиборга олиш имконини берди.

Харажатларни ҳисоб даврлари бўйича тўғри тақсимлаш ташкилотнинг молиявий холатини тўғри аниқлаш ва баҳолаш имконини беради, чунки харажатларни камайиши молиявтй холатини яхшиланишига олиб келади. Низомда молиявий натижаларнинг шаклланиши бўйича кўрсатмалари ва харажатларнинг гуруҳланиши кўрсатилган. Молиявий натижаларни тўғри ҳисобланиши пул маблағларидан самарали фойдаланишни таъминласа, иккинчидан тўлов қобилиятини мустаҳкамлайди. Харажатлар холати аудитор назоратидан ўтказилар экан, уларни Низомда белгиланган гуруҳларга мос келиши ўрганилиб чиқилади.


Давр харажатлари дейилганда бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажат ва чиқимлар бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотишга доир харажатлари тушунилади. Савдода бундай харажатларга товарларни ташиб келиши, сақлаш, жойлаш, реклама, амортизация (эскириш), иш ҳақи ва шунга ўхшаш харажатлар киради. Савдодаги давр харажатларини аудит назоратидан кутилаётган мақсад, биринчидан тежамкорлик руҳида фаолият олиб боришни ташкил қилиш бўлса, иккинчидан молиявий натижаларини тўғри аниқланишини белгилашдир.
Аудит назоратида харажатларни тегишли моддалари бўйича ҳисоб ва ҳисоботда кўрсаитилганлигини, уларни белгиланган смета харажатларига мос келиши ўрганилади ва аудитор томонидан ички имкониятларидан фойдаланиш даражаси ўрганилади. Ҳозирги савдо харажатлари қуйидаги моддалар бўйича олиб борилади. Ҳар бир модда бўйича аналитик ҳисоб юритилади. Аудит назоратида ҳар бир харажат моддасини ифода этувчи хужжатлар, харажатни жами товар айланишига нисбатан фоиз ҳисоблаб чиқилади ва унинг тўғрилиги ҳисоб кўрсаткичлари билан таққосланади. Аудит назоратида харажатларга ўтказилган суммаларни иқтисодий мазмуни, келиб чиқиш сабаблари тахлил қилинаётганда ҳар бир харажатга берилган бухгалтерия счетларидаги ёзувлар аудитор томонидан текширилади. Аудитор текширувни ташкил қилишда харажатларни ўтган ҳисобот даврлари билан таққослаб олиб бориш, ҳисобот шаклларида харажатларни моддалари билан тўғри кўрсатилганлигини таққослаб чиқиши назорат таъсири кучини оширади.
Давр харажатлари аудитида харажатларни сотилган товарларга ва қолган товарларга таълуқли қисмини тўғри ҳисоб-китоб қилиниши, биринчидан корхона молиявий натижалари билан боғлиқ бўлса, иккинчидан қолган товарларга тегишли харажатларни тўғри аниқлашдан иборатдир. Ҳар ойнинг охирида савдо ташкилотларида қолган товарларга таълуқли бўлган муомала харажатларини аниқлаш мақсадида, махсус ҳисоб-китоб қилиниб, бу ҳисоб-китоб бўйича жами харажатлар сотилган ва қолган товарлар бўйича тақсимланади. Аудитор томонидан харажатларни қолган товарларга таълуқли қисмини аниқлаш тўғрисидаги ҳисоб-китобни тўғрилиги тегишли счет кўрсаткичлари бўйича таққосланган холда текширилади.
Харажатлар холати аудит назоратидан ўтказилар экан, биринчи навбатда товарлар ҳаракати билан боғлиқ харажатларни ва товарлар ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган ҳаражатларни тўғри ҳисоб-китоб қилинганлигига эътибор берилади. Савдо ташкилотларида шундай харажатлар борки уларни келиб чиқиш манбалари бўйича давр харажатларига ўтказиш мумкин эмас. Мисол учун товарларни бузилиши билан боғлиқ харажатлар, ундириб олиш муддати ўтиб кетган қарзлар ва шунга ўхшаш харажатларни бевосита айбдор шахслардан ундириб олиш холати белгиланади.
Савдода муомала харажатларини товар айланиши билан боғлиқлиги товар асортиментига, сотиш имкониятларига боғлиқдир, чунки айрим товарларни истеъмолчига етказиб бериш кўпроқ харажатларни талаб қилса, айримлари эса камроқ харажатларни талаб қилади. Шунинг учун аудитор товар ассортиментидаги ўзгаришларни ҳам тахлил қилиб бориши керак. Аудит назорати давомида харажатларни тўғрилигини аниқлаш бир неча босқичдан иборат. Масалан: товарларни қабул қилиш шартларини бажарилишини, иш ҳақи бўйича қилинган харажатларни тўғрилигини аниқлаб чиқиши мақсадга мувофиқдир. Товарларни белгиланган муддатларда қабул қилиш транспорт харажатларини камайтиришга олиб келади, шунинг учун бу тўғрида тузилган далолатномаларнинг асосли эканлиги аудитор томонидан ўрганилади.
Савдо ташкилотларининг давр харажатларига асосий воситалардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ харажатлари, шу жумладан асосий воситаларни эскириш харажатлари, таъмирлаш харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларни аудиторлик назоратида экспертлар хизматидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Download 80,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish