Мavzu: Давр харажатлар аудити


)Давр харажатлари аудитини ўтказиш кетма кетлиги



Download 80,8 Kb.
bet4/5
Sana24.02.2022
Hajmi80,8 Kb.
#186301
1   2   3   4   5
Bog'liq
Jo'rayev Jahongir Kurs ishi

2)Давр харажатлари аудитини ўтказиш кетма кетлиги
.Аудит хажмини аниклаш.

Аудит хажми харакатдаги конунчилик, аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий тизим хужжатлари хамда мижоз билан келишилган шартлар асосида аникланади. Аудитор текширув объекти ва молиявий хужалик фаолияти буйича хар томонлама етарли тасаввурга эга булиши керак. Жумладан, корхонада бухгалтерия хисобини ва ички назоратни кандай ташкил этилганлиги тугрисида маълумотга эга булмоги лозим.

Аудиторлик процедуралари буйича аудитнинг хажми куйидагиларни уз ичига олади:
- иккиланишга сабаб булаётган алохида хужалик жараёнларининг мавжудлигини ва хужжатлаштирилганлигининг тугрилигини текшириш
-пул маблагларини, алохида турдаги товар моддий кийматликларини йукламадан утказиш имконининг мавжудлиги;
-баланс ва молиявий натижалар тугрисидаги хисобот маълумотлари асосида корхона молиявий холатини тахлил килиш;
-аналитик ва синтетик хисоб маълумотларининг тугри келишини хамда корхона даромад ва харажатларини хисобот даврида тугри курсатилганлигини текшириш;
-кабул килинган хисоб сиёсатининг иктисодий самаралилигини бахолаш.

2.Аудит ишларини режалаштириш.

Текширилаётган корхонада аудит утказишни режалаштиришни дастлабки тахлил, амалга ошириладиган ишнинг масштабини бахолаш ва кулланилаётган ички назорат асосида олиб бориш керак. Текширув жараёнида кулланиладиган процедурани аниклаш зарур, яъни текширувга бошка аудиторлар, экспертларни ва кушимча ходимлар жалб этишни хамда мижознинг розилигини олиб, улар фаолиятини режалаштириш. Шуни ёдда тутиш керакки бошка мутахассислар ишидан фойдаланиш аудитордан аудиторлик хулосаси учун жавобгарликдан озод килмайди.



3.Бухгалтерия хисоби ва ички назорат тизимини бахолаш.
Аудитор текшираётган корхонада кулланилаётган бухгалтерия хисоби ва ички назорат тизимига бахо бериши керак. Бу молиявий хисоботлар аниклигига таъсир этувчи хатолар вужудга келиш эхтимолини аниклаш учун лозим. Бахолаш асосида аудиторлик процедурасининг мазмунини, масштаби ва сони аникланади.
 4.Аудиторлик далилларини туплаш (аудит маълумотлари).
Аудитор уз текшируви жараёнида далиллар туплайди. Бу далиллар молиявий хисоботлар амалдаги конунчилик ва бухгалтерия хисоби меъёрий хужжатларига амал килинган холда тайёрланлигини исботлаши керак.
5.Аудиторлик хужжатларини расмийлаштириш.

Мухим аудиторлик далиллари хужжатлаштирилган булиши керак. Зарурият тугилганда аудиторлик процедураси учун иш хужжатлари (ведомостлар, схемалар ва бошкалар) тузилган булиши керак. Аудиторлик хужжатлари аудиторнинг мулкидир, аммо улардаги ахборот конфиденциал булиб, уни мижознинг розилигисиз фойдаланиш ва овозга куйиш мумкин эмас.


6.Аудиторлик хулосаси ва аудиторлик хисоботи.

Аудитор текширув натижаларини аудиторлик хисоботида ва хулосасида акс эттиради. Молиявий хисоботларни тугрилигини белгилашда уларни харакатдаги конунчилик ва меъёрий хужжатларга мос келишига эътиборни каратиш зарур. Чегараланган хулоса, салбий хулоса ва хулоса беришдан бош тортиш аудитор томонидан асосланган булиши керак.


Аудит- ваколатли шахсларнинг корхоналарда амалга оширилаётган бухгалтерия хисоби ва хисоботларини тугри юритиш, уларнинг меъёрий хужжатларга мувофиклиги, асосланганлиги, молиявий хисоботлар юритишга куйиладиган талабларга тугри келишини аниклашда утказиладиган молия хужжатларининг экспертизаси ва тахлилидир.
Аудит қуйидагича туркумланади: ички, ташқи, консалтинг, раҳбарлик фалиятини тезкор аудити, экологик аудит.
Ташқи ҳам, ички аудит молиявий ҳисоботни меoёр ва қоидаларга риоя қилишни текширади. Фаолият характерининг асосий фарқи шундаки ички аудит корхона раҳбари ёки унинг номидан ташкилотнинг ўзида корхона ходими томонидан ўтказилади. Ташқи аудитда эса аудитор четдан таклиф қилинади.
Ички аудит умумий бошқарув назоратини ажралмас қисми деб кўрилиши мумкин. Дастлаб аудитнинг роли молиявий бошқарув ва активларнинг ҳавфсизлигини таoминлаш вазифаларидан келиб чиқар эди.
Кейинги вақтларда ташкилотларда ички аудит бошқаруви маoлумотлар тизимини, яoни қарор қабул қилиш учун асос бўладиган маoлумотларни сифатини баҳолаш билан кенгайди.
Хорижий тажрибаларга таяниб ички аудитор фирма, компанияларнинг бошқарув функцияларини ва ўз фаолиятини мустақил экспертли баҳолайди. Улар бош фирмаларга, яoни бошқарадиганларгатаҳлил ва баҳолаш натижалари асосида таклифлар, маслаҳатлар, маoлумотларни тайёрлаб беришади. Ички аудитор давлат ва хусусий ташкилотларда ишдайди. Ички аудиторнинг вазифаси ходимларга иложи борича ўз ишларини юқори даражада самарали бажаришга ёрдам бериш, бухгалтерия маoлумотлари ва уларнинг ишончлилигини текширишдан иборат.
Ички аудитор юқори турувчи раҳбарларга ҳисобот беради, директорлар кенгаши ва бошқа бошқарув бўлинмалари билан тўғридан-тўғри алоқада бўлади.
Аудит текширишнинг афзаллиги мавжуд ва келажагдаги қийинчиликларни бартараф қилиш бўйича берилган маслаҳатлари ҳисобланади.
Ички аудитнинг мазмунига ҳамма турли қарайди. Айримлар аудиторнинг-бухгалтер деб ҳисоблашса, бошқалар тафтишчи деб айтишади.
Европа давлатларида ички аудит билан бир қаторда ташқи аудит ҳам кенг тарқалган. Ташқи аудит алоҳида фирмалар томонидан ўтказилади. Бундай аудит ташқи гуруҳларга ташкилот ва унинг бошқаруви фаолиятини кузатиш ва назорат қилишга имкон беради. Ташқи аудиторнинг асосий вазифаси ташкилотнинг молиявий ҳисоботини текшириш ҳисобланади
Ташқи ва ички аудитнинг функцияларини ўрганган ҳолда уларнинг фарқини, ҳар бирини назоратга қўшган ҳиссасини аниқлаш мумкин.
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтилиши жумҳуриятимизда ҳам аудиторликни ташкил қилишни тақазо этади. чунки давлат ва ширкат корхоналаридан ташқари ҳиссадор (акционер) жамиятлари, маoсулияти чекланган жамоалар, кичик, ижара, қўшма корхоналар, тижорат банклари, якка тартибда ишловчи тадбиркорлар вужудга келди. иккинчидан, вазирликларнинг ташкилотларга тегишли бўлган амалдаги тафтиш хизмати қониқарли натижа бермади. корхона ва ташкилотлар, вазирлик, бошқарма раҳбарига бўйсунганлиги сабабали тафтишда аниқланган йирик камчиликлар ва камомадлар очиб ташланмайди ва ташқарига чиқарилмайди. халқ хўжалигининг турли мулкий шаклидаги корхоналарнинг молиявий назоратини ўрнатиш учун аудиторлик фирмалари ташкил қилинади. бу фирмалар тўла мустақил бўлиб, ўз фаолиятини давлат қонун-қоидалари, аудит тўғрисидаги махсус қонун асосида олиб боради.
Аудиторлик фирма, ташкилот жамият, бирлашмалар раҳбарлари, вазирликлар, (давлат буюртмаси) ёки алоҳида акционерлар томонидан корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилади. ҳисоб ишларини тўғрилигини кўриб чиқади. шунингдек, корхона ва фирмаларда аудиторлик хизматлар жумладан, бухгалтерия ҳисоботини тузиш, ҳисоб ишларини тиклаш ва консулpтация ёрдамига зарурат ошиб бормоқда.
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун (1992-йил, декабр) қабул қилингандан сўнг, молия вазирлиги лицензияси (рухсатномаси) га эга бўлган барча аудитор фирмалар ўзбекистон республикасининг аудиторлар ва аудиторлик фирмалар давлат реестрига киритилиб, бу рўйхат матбуотда эoлон қилинади. аудиторлик хизмати жахон амалиётида кенг қўлланилади. бизнинг республикамизда аудиторлик хизмати 1990-95 йилларда вужудга келди ва хозирда тўлиқ шаклланди. аудиторлик хизмати назоратдан фарқ қилиб мустақил бирон бир вазирлик ёки, юқоридаги идора(бошқарма), сиёсий партия ва ижтимоий ташкилотларга ҳисобот бермайди. мазкур назоратнинг дастлабки ва асосий шарти корхона, фирма эгалари, давлат органлари (солиқлар бошқармаси) ва аудиторнинг ҳисоб ва ҳисоботини ишончлилигини таoминлашдаги ўзаро манфатдорлиги ҳисобланади.
Турли кичик корхона (фирма) ларда ҳисоб ишларини юритиш, ҳисобот тузишлари мумкин. амалиётда аудиторлик фаолиятининг бошқа турлари бозор иқтисодиёти шароитида ҳуқуқий, молиявий, экология масаласи бўйича консулpтация хизматини кўрсатиш, ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш, маркетинг кенг ривож топмоқда.
Шу сабали аудиторлик хизмати таркиби нафақат бухгалтерия ҳисоби, назорат ва таҳлили, балки аудиторлик фаолиятининг бошқа йўналишдаги молия, ҳуқуқшунослик мутахассиларидан ташкил этмоқда.

3)
Download 80,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish