Давр харажатлар аудитини такомиллаштириш йўллари.
Давр харажатларининг ҳақиқий ҳажми ва базис йилларга нисбатан ўзгариши, аввало, товар айланиши ҳажмининг ўзгариши билан қисман боғлиқ бўлади. Чунки, давр харажатлари элементи таркибида айрим шундай харажат моддалари мавжудки, улар ишлаб чиқариш ҳажми ва сотиш даражаси билан узвий боғлиқлик муносабатларини ифодалайди. Булар:
мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар;
сотувчи ходимларнинг иш ҳақи;
ижтимоий суғурта ажратмалари;
турли хил сотиш харажатлари;
реализация ҳажмига мутаносибликда маъмурий ва бошқа ходимлар иш ҳақларининг ўзгариши ва ҳоказо харажатларни келтириш мумкин.
Товар айланиши ҳажми ошса, давр харажатлари ҳажми ҳам ошади ва аксинча. Хусусан, мазкур шароитда харажат моддаларининг ўзгарувчан ва доимий характерларни касб этиши ҳамда турларга ажратилишига эътибор қаратилмоғи лозим. Шу боисдан, давр харажатлари таркибида ҳисобга олинувчи ва реализация ҳажмига алоқадорлиги жиҳатидан ўзгарувчан ва доимий харажат моддаларининг тўғри тартибланиши ҳамда уларнинг реализация ҳажмининг ўзгаришига мувофиқ ўзгаришларини белгилашга катта аҳамият бериш тавсия этилади.
Аудиторнинг асосий вазифаси-маҳсулот чиқаришни кўпайтириш ва таннарҳни пасайтириш йўлларини излаб топишдир. Аудитор яна корхонанинг меҳнат унимдорлигини ва самарадорлигини ошириш маслаҳатлар бериши керак.
Иқтисодий интизомни бузилишини текшириш кўп меҳнат талаб қиладиган аудитдир. Бунда молиявий- иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишлари ўрганилади. Аудитор у ёки бу ривожланиш йўналишини мақуллаши ёки мақулламаслиги мумкин.
Аудит манфаатдор томон талаби билан ўтказилса ихтиёрий бўлади,(агар қонунда кўрсатилмаган бўлса). Мазкур текширишнинг характери ва чегарасини манфаатдор томон белгилайди.
Мажбурий аудит қонунда белгиланган бўлади. Молиявий хўжалик фаолиятини текшириш учун корхона аудиторнинг таклиф қилиши шарт. Мажбурий аудитдан ўтадиган корхоналарнинг рўйхати давлат бошқарув органлари томонидан аниқ қилиб белгиланган (хиссадорлик жамиятлари, қўшма корхоналар, банк, суғурта компаниялари, фонд биржалари).
Бундан ташқари аудит яна қуйидагича туркумланади: ички, ташқи, консалтинг, раҳбарлик фалиятини тезкор аудити, экологик аудит.
Ташқи ҳам, ички аудит молиявий ҳисоботни меoёр ва қоидаларга риоя қилишни текширади. Фаолият характерининг асосий фарқи шундаки ички аудит корхона раҳбари ёки унинг номидан ташкилотнинг ўзида корхона ходими томонидан ўтказилади. Ташқи аудитда эса аудитор четдан таклиф қилинади.
Хулоса
Хулоса килиб шуни айтишимиз мумкинки аудит назоратида харажатларни тегишли моддалари бўйича ҳисоб ва ҳисоботда кўрсаитилганлигини, уларни белгиланган смета харажатларига мос келиши ўрганилади ва аудитор томонидан ички имкониятларидан фойдаланиш даражаси ўрганилади. Ҳозирги савдо харажатлари қуйидаги моддалар бўйича олиб борилади. Ҳар бир модда бўйича аналитик ҳисоб юритилади. Аудит назоратида ҳар бир харажат моддасини ифода этувчи хужжатлар, харажатни жами товар айланишига нисбатан фоиз ҳисоблаб чиқилади ва унинг тўғрилиги ҳисоб кўрсаткичлари билан таққосланади. Аудит назоратида харажатларга ўтказилган суммаларни иқтисодий мазмуни, келиб чиқиш сабаблари тахлил қилинаётганда ҳар бир харажатга берилган бухгалтерия счетларидаги ёзувлар аудитор томонидан текширилади. Аудитор текширувни ташкил қилишда харажатларни ўтган ҳисобот даврлари билан таққослаб олиб бориш, ҳисобот шаклларида харажатларни моддалари билан тўғри кўрсатилганлигини таққослаб чиқиши назорат таъсири кучини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |