5
FOB, FAS, CIF ва CFR еткази бериш шартлари фақат денгиз ёки дарё
транспорти учун қўлланилади.
Е гуруҳи (Юкни жўнатиш)
Транспортнинг исталган турида ташиш.
EXW
EX Works (...named place) - Франко - завод (...жой номи).
Ушбу шартнинг
мазмуни шундан иборатки, агар сотувчи товарни
харидорнинг тасарруфига ўз корхонасида (яъни заводи, фабрикаси, омбори ва
ҳ.к.да) тақдим этган бўлса, унинг товар етказиб бериш бўйича мажбурияти
бажарилган деб ҳисобланади.
Ушбу шартга биноан, агар бошқа шартлар
келишиб олинмаган бўлса, сотувчи товарни харидор келтирган транспорт
воситасига юклаш учун ҳам, экспорт
учун товарни божхонада
расмийлаштириш учун ҳам жавобгар бўлмайди. Харидор, товарни
сотувчининг корхонасидан белгиланган зарур пунктга олиб чиқиш билан
боғлиқ, шунингдек давлатларнинг божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида
экспорт расмиятчиликларини бажариш билан боғлиқ барча ҳаражат ва
хатарларни ўз зиммасига олади.
F гуруҳи (Асосий ташиш ҳақини сотувчи тўламаган)
Денгиз орқали ва ички сувларда ташишлар.
Fгуруҳининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу гуруҳда сотувчи
харидор олдида ташиш шартномаси билан боғлиқ мажбуриятининг
йўқлигидир. Шунингдек сотувчи товарларни ташувчига ёки
харидор
ишончнома берган шахсга топширгандан бошлаб барча хавф-хатарлардан
ҳоли бўлади ҳамда амалда барча мажбуриятларини бажарган ҳисобланади.
Юк ташувчи-шартномага мувофиқ ўз зиммасига товарни харидорга
етказиб бериш ёки етказиб беришни таъминлаш
мажбуриятини оладиган
шахсдир.
F гуруҳи 3 та етказиб бериш шартни ўз ичига олади.
FCA
Free Carrier (... named place) - Франко - ташувчи (...тайинланган жой
номи). Ушбу
шартга биноан, агар
сотувчи
товарни божхона
расмийлаштирувидан сўнг келишилган жой ёки пунктда, харидор томонидан
номинацияланган (тайинланган) юк ташувчи тасарруфига берган бўлса,
сотувчининг товар етказиб беришга доир мажбурияти бажарилган деб
ҳисобланади. Етказиб беришнинг ушбу шартида
транспортнинг исталган
тури (автотранспорт, авиаташиш, ҳаво, денгиз, дарё, темир йўл транспорти ва
бошқалар), шу жумладан мультимодал тури учун фойдаланса бўлади.
FAS
Free Alongside Ship (... named port of shipment) - Кема борти бўйлаб
франко (...юклаб жўнатиш порти номи). Ушбу шарт шартномада юклаб
жўнатиш порти келишилганлигини билдиради. Товар кема борти ёнидаги
причалда ёки кўрсатилган юклаб жўнатиш портидаги лихтерларда
жойлаштирилган тақдирда сотувчи товар етказиб бериш бўйича ўз
мажбуриятларини бажарган деб ҳисоблайди. Харидор барча ҳаражатларга
жавоб беради ва товарни кема бортида жойлаштирган пайтдан бошлаб унинг
йўқолиши ёхуд шикастланиши хатарини тўлайди.
6
“Кема борти ёнидан эркин” атамаси харидордан
товарни экспорт учун
божхона расмийлаштирувини ўтказишни амалга оширишни тақозо этади.
Мазкур атама фақат денгиз ва дарё орқали ташишлар учун қўлланилади.
FOB
Free On Board (... named port of shipment) - Франко - борт (...юклаб
жўнатиш порти номи). Ушбу шарт сотувчи товарни етказиб бериш бўйича ўз
мажбуриятларини бажарган деб ҳисоблашини англатади, товар кема тутқичи
ортидан кўрсатилган юклаб жўнатиш портига топширилади. Харидор шу
пайтдан бошлаб барча ҳаражатлар ва бутун хатарни ўз зиммасига олиши,
йўқолган ёки шикастланган товар ҳаққини тўлаши керак. «Бортда эркин»
атамаси сотувчидан экспортчи мамлакатига экспорт қилиш
учун товарни
божхонада расмийлаштирув ўтказилишини талаб этади. Мазкур атама фақат
денгиз ва дарёда ташишлар учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: