Мавзу бухгалтерия ҳисоби фанининг мукаддимаси


Бухгалтерия ҳисоби - барча



Download 1,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/85
Sana28.04.2022
Hajmi1,45 Mb.
#586959
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
ЫЫЫЫЫЫЫЫЫЫ

Бухгалтерия ҳисоби - барча
хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, хужжатлар асосида 
хисобга олиш йули билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, кайд этиш ва умумлаштиришнинг 
тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа хисоботни тузишдан 
иборатдир (қаранг 1.1 - расм). 
1.1.
Расм. Бухгалтерия ҳисоби ахборот тизими сифатида. 
Бухгалтерия ҳисоби хўжалик операциясини бухгалтерия ҳисобининг камида иккита счётида 
бир вактда ва ўзаро боғлиқ холда пулда бахолаб акс эттириш йўли билан иккиёклама ёзув усулида 
юритилади. 
Бухгалтерия ҳисобида турли ўлчов бирликлари кўлланилади ва бу ўлчовлардаги 
маълумотлар пул ўлчовига ўтказилади. Бухгалтерия ҳисобида барча хўжалик операциялари 
хужжатларда расмийлаштирилади. 
Бухгалтерия ҳисобида хам оператив ва статистика ҳисоби каби барча ўлчов бирликлари - 
натура, мехнат ва пул ўлчов бирликлари кўлланилади. Бухгалтерия ҳисобининг умумлаштирувчи 
кўрсаткичларни олиш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг барча обьектлари, гарчи улар натура ва 
мехнат ўлчов бирликларида акс эттирилган бўлса хам пул ўлчов бирликларига ўтказилади. Шунинг 
учун гохида бухгалтерия ҳисобини пул ҳисоби хам деб айтилади. 
Статистика ҳисоби -
жамиятимизда юз бераётган оммавий, ижтимоий, иктисодий, сиёсий 
ходисаларни ўрганиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир.Хўжалик ҳисобининг бу тури бутун 
давлат иктисодиётини ва унинг тармокларининг ривожланиш жараёнини ўрганишга 
йуналтирилган. Унинг объекти алохида корхона, ташкилот, давлат иктисодиёти ёки унинг бирор 
тармоғи бўлиши мумкин. 
Статистик хисоб урганаётган объекти ва кўйилган максадига қараб натура, мехнат ва пул 
ўлчов бирликларидан, умумлашган курсаткичларни олиш учун оператив ва бухгалтерия ҳисоби 
маълумотларидан кенг маънода фойдаланилади. 
Статистик хисоб вазифалари билан бухгалтерия ва оператив хисоб юритиш узвий 
боғлангандир. Шунинг учун хам хўжалик ҳисобида статистика хисоби ташкил қилувчи рол 
ўйнайди. 
Статистика ҳисобининг кўрсаткичларини хисоблаб чиқиш учун хам барча мавжуд ўлчов 
бирликлар натура, мехнат ва пул ўлчов бирликларидан ўрганилаёгган ходисанинг мазмуни ва 
кўйилган вазифаларига қараб фойдаланилади. 


Республикадаги амалдаги қонунчиликка асосан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил 
этишни бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари амалга оширади
1

Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида буҳгалтерия ҳисоби хизматини ташкил 
этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш; 
бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, 
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат 
кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаш; бухгалтерия ҳисобини 
мустақил юритиш. 
Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари: 
ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чикилишини; 
ички назорат тартибини; 
бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва ишончли юритилишини;
ҳисоб ҳужжатларининг бут сақланишини;
молиявий ҳисоботнинг тайёрланишини; 
солиқ ҳисоботининг ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини;
ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини
ушбу қонун 12-моддасининг талабларига риоя этилишини таъминлаши шарт. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин. Бухгалтерия ҳисоби 
бўйича билимларга нафақат профессионал бухгалтер балки корхона раҳбари ҳам эга бўлиши лозим. 
Бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлил билим асосларига эга бўлишлик, таваккалчиликни 
камайтиришга, бозор иқгисодиётининг асосий йуналишлари билишга, ўз вақтида бошқарув ва 
инвестицион қарорларни қабул қилишга асос бўлади. 

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish