Мавзу бухгалтерия ҳисоби фанининг мукаддимаси



Download 1,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/85
Sana28.04.2022
Hajmi1,45 Mb.
#586959
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   85
Bog'liq
ЫЫЫЫЫЫЫЫЫЫ

Қўшилган капитал
 
акцияларни номинал қийматидан юқори нархларда дастлабки сотишдан 
олинадиган эмиссия даромадини, хамда устав капиталини шакллантиришда пайдо бўладиган курс 
фарқларини акс эттиради. 
Захцра капитали
 
мол-мулкни қайта баҳолаш чоғида ҳосил бўладиган инфляция захираларини
шунингдек текинга олинган мол-мулк қийматини акс эттиради. Шу билан биргаликда қонунчиликда 
белгиланган тартибда ва миқдорда резерв капиталини ташкил килади. Резерв капиталини ташкил қилиш 
унинг миқдори ва тартиби корхона уставида ёзилган бўлиши лозим. 
Тақсимланмаган фойда 
-
фойданинг жамғарилаётганини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига 
биноан устав капиталига қўшилиши мумкин. 
Захцралар 
-
ҳисобот йилида корхона томонидан келгуси харажатлар ва тўловларни амалга ошириш 
ва уларни ишлаб чикараётган маҳсулот таннархига бир маромда қўшиб бориш учун ички имкониятлар 
хисобидан тузиладиган жамғармалардир. Уларга даргумон қарзлар бўйича резервлар, ишчиларга мехнат 
таътили учун резервлар, асосий воситаларнинг ремонти учун резервлар ва бошқалар киради. 
Мақсадли тушумлар -
маълум бир мақсадлар учун келиб тушаётган пул маблағлари киради. Уларга 
грант, субсидия, аъзолик бадаллари, мақсадли фойдаланиш учун солиқлар бўйича имтиёзлар ва бошқалар 
киради. 
Корхона мажбуриятлари бўлиб, корхонанинг жалб қилинган маблағлари киради. Улар ўз навбатида 
иккига бўлинади: қисқа ва узоқ муддатли мажбуриятларга. 
Ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой давомида қопланиши лозим бўлган мажбуриятларга 
жорий 
мажбуриятлар
дейилади; 
Мажбуриятларнинг қолган моддалари 
узоқ муддатли
ҳисобланади. 
Жорий мажбуриятларнинг 
 
тавсифи жорий активлар тавсифига ўхшашдир. Кредиторлик қарзи иш 
хақи, солиқлар бўйича қарзлар ва бошқа операцион харажатлари бўйича қарзлар каби айрим жорий 
мажбуриятлар жорий активлар ҳисобидан қопланишини талаб килади, чунки субъектнинг одатдаги 
операцияси циклида фойдаланиладиган айланма маблағни ташкил этувчи моддалар бўйича мажбурий 
хисобланади. Бундай операция моддалари хатто ҳисобот вақтидан сўнг 12 ойдан ортиқ давр давомида хам 
хисоб-китоб қилиниши лозим бўлсада, жорий мажбуриятлар хисобида тасниф килинади. 
Жорий мажбуриятларга шунингдек, банк овердрафтлари, тўланадиган дивидендлар, хисобланган 
солиқлар, савдо билан боғлик бўлмаган ўзга кредиторлик қарзлари, фоизларни тўлашни талаб киладиган 
қисқа муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми киради. 
Узоқ муддатли асосда айланма маблағдан пул билан таъминланадиган, фоизлар тўлашни талаб 
қилувчи мажбуриятлар (12 ой давомида хисоб-китоб қилинмайдиган мажбуриятлар) узоқ муддатли 
мажбуриятлар хисобланади. 
Ҳисобот санасидан бошлаб тўланиши лозим бўлган мажбуриятларнинг дастлабки муддат 12 ойдан 
кўпроқ бўлса, субъект мажбуриятни узоқ муддатли асосда қайта молиялаштиришни режалаштираётган 
бўлса ёки бу мажбурият молиявий ҳисобот маъкуллагунга қадар тўлдириладиган, қайтадан 
молиялаштиришга ёки тўловлар муддатини ўзгартиришга қаратилган битим билан кўллаб-кувватланса, 
бундай шароитда узоқ муддатли мажбуриятлар сифатида тасниф этилиши лозим. 
Жорий мажбуриятлардан чиқариб юбориладиган хар қандай қисқа муддатли қарз миқдори уни 
тақдим этишни қўллаб-кувватловчи ахборот билан биргаликда бухгалтерия балансига изохларда очиб 
берилиши лозим. 
Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига биноан пул билан акс эттирилади. 
Суд карори бўйича юзага келган мажбуриятлар тегишли суммада акс эттирилади. 
Потенциал мажбуриятлар дастлабки хақиқий баҳоси бўйича акс эттирилади. 

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish