Мавзу: Бошлангич синф укувчиларижда узунлик хакидаги тасаввурни шакллантириш



Download 0,89 Mb.
bet30/49
Sana05.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#528945
TuriЛекция
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
бошлангич-матем-методика

Назорат саволлари:
1. Юз ичидаги сонларни кушиш ва айиришни урганишнинг тайёргарлик боскичида кандай ишлар амалга оширилади?
2. Юз ичидаги сонларни кушиш ва айиришни урганишда хисоблашнинг неча хил усулидан фойдаланилади?
3. Огзаки хисоблаш кандай бажарилади (кушиш, айириш)?
4. Юзлик мавузсида арифметик амалларни бажаришда кушиш конунларидан кандай фойдаланилади?
5. Урин алмаштириш конунидан нима учун фойдаланилади?
6. Ёзма кушиш ва айиришда нималарга эътибор берилади?
7. Сонни йигиндига кушиш ва айириш кандай бажарилади?
8. Йигиндини йигиндига кушиш кандай бажарилади?

Лекция №12


Мавзу: Юз ичидаги сонларни купайтиш ва булишга ургатиш


методикаси.
Режа:
I. Жадвал ичида купайтириш, булиш.
1) Купайтириш ва булиш амалларининг маъносини очиб бериш.
2) Купайтириш ва булишнинг махсус холлари.
3) 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 сонларини бир хонали сонларга купайтириш ва бунга мос булиш жадвалини тузишга ургатиш.
II. Жадвалдан ташкари купайтириш, булиш.
III. Колдикли булиш.


Таянч иборалар: купайтириш, булиш, жадвал ичида ва жадвалдан ташкари купайтириш ва булиш, колдикли булиш, купайтириш ва булиш маъноси, купайтириш жадвали, 1 га, 0 га, 10 га купайтириш, булиш, купайтириш ва булиш махсус холлари.
1. Купайтириш ва булиш амалларининг маъносини очиб бериш.
Юз ичида купайтириш ва булиш II синфда ургатилади, аммо ургатишга тайёргарлик ишлари биринчи синфдаёк 10 ва 100 ичида номерлашни, кушиш ва айиришни ургатишдан бошланади. Дастурда назарда тутилган тайёргарлик ишнинг мохияти хар хил топширикларни курсатмалилик асосида бажаришдан иборат. Бу топшириклар хар хил кушилувчилар йигиндисини топиш ва сонни бир хил кушилувчилар йигиндиси шаклида тасвиларшни талаб килувчи топшириклардир. Болаларни мактабда укитишнинг биринчи куниданок бир хил буюмларни битталб санашгагина эмас, балки иккиталаб, жуфтлаб, бешталаб санашга машк килдириш назарда тутилган.
Масалан: 3 марта 2 тадан доира куйинг. Нечта доира куйидингиз? 2 марта 4 тадан квадрат чизинг. Нечта квадрат чиздингиз?
12, 15, 10 сонларини бир хил кушилувчиларнинг йигиндиси куринишида тасвирланг.
12=3+3+3+3 12=4+4+4 12=6+6
10=5+5 15=3+3+3+3+3 15=5+5+5
Булиш амалини урганишга тайёрлаш максадида амалий машклар бажарилади. Масалан: 8 та доирача олинг ва уларни 2 тадан куйиб чикинг. Неча марта 2 тадан доира хосил булишини санаш натижаси оркали топилади. Купайтириш амалининг маъносини урганишда куйидаги масалалардан фойдаланиш мумкин.
Масалан:

  1. Хар бир таксимчада 5 тадан олма бор. 4 та таксимчада канча олма бор?

  2. Уй бекаси хар бири 3 кгдан картошка булган 3 та пакет олди. У неча кг картошка сотиб олди?

Бу масалаларнинг ечимларини I синфда укувчилар 5+5+5, 4+4+4, 3+3+3 куринишда ёзадилар ва улар масаланинг шартида ечимда бир хил кушилувчилар борлигини биладилар. Курсатмалилик асосида бу куринишдаги матнли масалаларни бир канчасини ечтирилади. Бунда болалар эътибори кушилувчилар бир хил эканига каратилади, хар гал кушилувчилар канча уларнинг йигиндиси нимага тенг экани аникланади, сунгра болалар онгига бир хил кушилувчилар йигиндисини купайтиришга доир мисоллар билан алмаштириш мумкинлигини етказилади ва 5+5+5 ни 5*3 деб ёзишни бунда биринчи сон кандай кушилувчи кушилаётганини иккинчи сон эса бу кушилувчилар нечта эканини билдиради, нукта эса купайтириш амалининг белгиси эканини айтади ва купайтириш бир хосил кушилувчини кушиш демакдир деган хулосага келинади. 5*3=15 ёзувда 5 - I купайтувчи, 3 – II купайтувчи, 15 эса купайтма дейилиб, 5 ни 3 га купайтирсак, 15 чикади деб укишни айтади. Булиш амалини маъносини урганишда олдин мазмунига кура сунгра тенг кисмларга булишга доир масалалар ечишда очиб берилади.
Масалан:
1. Укитувчи 12 та дафтарни укувчиларга 2 тадан улашди. Нечта укувчи дафтар олди? Жавоб: 6 та укувчи дафтар олди.
2. 8 та сабзи 4 та куёнга тенг булиб берилди. Хар бир куёнга нечта сабзи берилди?
3. 15 та сабзи хар бир куёнга 5 тадан берилди. Нечта куёнга сабзи берилди?
4. 12 та коптокни 4 та тур халтача баравардан солишди. Хар кайси тур халтача нечтадан копток солишган?
5. 12 та коптокни 3 тадан килиб тур халталарга солишди. Нечта тур халта керак булади?
Бу масалаларни ечишда кургазмаликдан фойдаланилади. Бу масалаларнинг жавобларини дастлаб санаш оркали топадилар, сунгра укитувчи бу масалаларнинг ечимини булиш амали билан ёзиш мумкинлигини маълум килади. 12 ни 4 га булишни 12:4 шаклда ёзилишини ва охирги масаланинг ечимини 12:4=3 шаклда ёзиш мумкинлиги айтилади, бунда 12 – булувчи, 4 – булувчи, 3 эса булинма дейилиши айтилади. Юкоридаги масалаларнинг шартларини таккослаш натижасида купайтириш ва булиш амалларининг узаро богликлиги курсатилади.
Масалан:
5*3=15 15:3=5 15:5=3
4*3=12 12:4=3 12:3=4 ва агар купайтмани купайтирувчилардан бирига булинса иккинчи купайтувчи келиб чикади деган хулосага келинади, сунгра купайтириш амалининг урин алмаштириш хоссасини курсатмалик асосида тушунтирилади.
Масалан:
1) Синфнинг 3 та деразаси бор. Хар кайси деразада 4 тадан гулли тувак турибди. Деразалардаги хамма гулли туваклар нечта?
2) Синф хонасининг 4 та деразаси бор. Хар кайси деразада 3 тадан гулли тувак турибди. Деразалардаги хамма гулли туваклар нечта? 3*4=12 4*3=12
Хосил булган ечимларни таккослаб улар нималар билан ухшаш ва нималар билан фарк килишлиги ургатилади ва купайтувчиларнинг уринларини алмаштиришдан купайтма узгармайди деган хулосага келинади хамда уни мустахкамлаш максадида машклар бажарилади.
1) Тушириб колдирилган сонларни куйиб кучиринг: 3*4=3*; 9*=7*9; 7*3=*7
2) Ифодаларни таккосланг ва квадрат урнига <, >, = белгисини куйинг. 6*33*6; 5*45*4,сунгра хоссани харфлар ёрдамида а*b=b*а ёзишга келтирилади.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish