Мавзу: Биоценоз,биогеотсиноз ва екотизимлар Режа: биосеноз,фитоценоз,биотоп



Download 27,7 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi27,7 Kb.
#216698
  1   2   3   4
Bog'liq
4.Biotsenoz, biogetsenoz


Мавзу:Биоценоз,биогеотсиноз ва екотизимлар
Режа:
1.БИОСЕНОЗ,ФИТОЦЕНОЗ,БИОТОП
2. БИОЦЕНОЗЛАРНИНГ ТУР ТАРКИБИ
3.БИОЦЕНОЗНИНГ ЭКОЛОГИК ТУЗИЛИШИ


1. Биоценоз, фитоценез, биотоп

Организмлар ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда табиат қуршовида бўлиб, ана шу табиатдаги барча омиллар билан ўзаро муносабатда бўлади. Бу боғланишлар шу индивидлар учун ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Барча жонли организмлар ўзаро боғланган муҳитсиз яшай олмайдилар. Биоценоздаги барча индивидларнинг ўзаро муносабатлари уларнинг озиқланиши ва ривожланиши, яшаш шароитидаги ноқулай омилларнинг таъсирини пасайтириш имкониятларини яратади. Барча жонли организмларнинг бир-бирларига кўрсатадиган таъсирларининг йиғиндисига биотик омиллар деб аталади.


Организмларни ўраб олган барча жонли организмлар, уларнинг биоценотик муҳитини ҳосил қилади. Ҳар бир турнинг вакили фақат шундай жонли муҳитда яшаши мумкинки, қайсиким бошқа организмлар билан муносабатда бўлганда уларга нормал ҳаётий омилларни яратади. Бошқача қилиб айтганда, жонли организмларнинг ҳар хил шакллари ерда ҳар хил бирикмаларда бўлиши мумкин, бунинг натижасида ҳар хил жамоаларни ҳосил қилади, бунга фақат бирга яшашга мослашган турлар киради. Бирга озиқланадиган группаларга ва ўзаро боғланган организмларни биоценозлар деб юритилади.
«Биоценоз» лотинча сўз бўлиб «биос» — ҳаёт, «ценоз» — умумий, яъни биоценоз ҳаётни умумий масалаларини ўрганади. Биоценоз аъзоларининг бирга ҳаёт кечиришга мосланганлиги уларнинг муҳит шароитларига бўлган талабининг бир хиллири ва қонуний равишда ўзаро муносабатларида сезилади. «Биоиеноз» атамаси ҳозирги замон экологик адабиётларда ҳудуддаги организмларнинг тарқалишини акс эттириш мақсадида қўлланилади (бу қуруқликка нисбатан бир хил ўсимликлар жамоасини ажратишда қўлланилади).
Ўсимликлар жамоаси лотин тилида «фитоценоз», ҳайвонлар жамоаси эса «зооценоз» деб аталади. Фитоценоз билан зооценоз биргаликда умумбиологик тушунчани — биоценозни ташкил қилади, яъни тирик организмлар жамоаси деган маънони англатади. Маълумки, Ер куррасида мавжуд бўлган тирик организмлар ўзаро маълум муносабатда бўлиб қолмасдан, балки ташқи муҳит ва айниқса, иқлим ва тупроқ муҳити билан воситали ёки воситасиз муносабатда бўлади. Бундай муносабатларни ўрганувчи соҳага биогеоценология дейилади.
Биогеоценология аввало тирик арганизмларнинг тупроққа бўлган муносабатини ўргангани учун унинг объекти биогеоиеноз ҳисобланади. Биогеоценоз ҳақидаги тушунчани биринчи бўлиб академик В. Н. Сукачев 1942 йили фанга киритган. Бу тушунча билан у Ер юзининг маълум бир бўлагида ўзаро ўхшаш шароитларнинг мавжудлиги ва шу шароитда микрооргаиизмлар, ҳайвон ва ўсимликларнинг биргаликда яшаши натижасида бир-бирига нисбатан таъсир кўрсатишини кузатиш ҳамда ўрганиш кераклигини қайд қилади.
Соддароқ қилиб айтганда, ўлик табиат билан тирик табиат ўртасидаги муносабатларни биогеоценология ўрганади. Ўсимликлар биоценозларни бир-бирига нисбатан ташқи кўринишини ўрганганда уларнинг фақат ер устки қисми тана кўринишинигина эътиборга олинмасдан, балки унинг остки кисми (яъни уларнинг илдиз системаларининг бир-бирига нисбатан тупроқнинг турли қатламларида аралишини) хам кўзда тутилади. Муайян бир ҳудудда турлар таркиби, турлар сони, яруслиги, ташқи кўриниши билан бир-биридан маълум даражада ажраладиган бир неча жамоаларни кўриш мумкин. Бундай ҳолларда жамоа, микрожамоа ёки микробиоценозлар хақида гап боради. Масалан, зич ўрмонларда бир хил микробиоценозлар мавжуд бўлса, индивидлар, сийракроқ ўрмонларда иккинчи хил микробиоценозларни кўриш мумкин. шундай биоценозлар дарахтлардан тортиб (агар улар шу жамоаларда бўлса) барча бута, ўт ўсимликлари йўсинлар, лишайниклар, сув ўтлари, замбуруғлар ва бактерияларни ўз ичига олади.
Шундай қилиб, биоценоз ўрганилаётганда юқорида кўрсатилган хусусиятлардан ташқари, шу биоценозни ташкил киладиган ўсимликлар, ҳайвонларнинг ҳаётий шакллари ҳам этиборга олинади. Фасллар ва йил давомида биоценозларнинг қиёфаси ўзгариб туриши мумкин. Бундай вақтларда даврийлик ва аспект (мавсумийлик) ҳақида гапирилади. Бундай ўзгаришларнинг йил давомида содир бўлишида биоценознинг таркиби ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Кичик жамоалар учун (дарахтларнинг таналари ва баргларида яшайдиган индивидлар) ҳар хил атамалар ишлатилади: микрожамоа, биоценотик группалар, биотик комплекслар ва бошқалар.
Биоценетик группалар ўртасида кескин фарқ бўлмайди, кичик жамоалар ҳам унинг таркибига киради. Ундан каттароқ жамоалар яна ҳам каттароқ жамоаларга киради, улар нисбатан ўзларининг мухтор (автоном) қисмларига эга бўладилар. Шундай қилиб, йўсин ва лишайниклар дарахтларнинг поясидаги йирик жамоалардан ташкил топган организмлардир, булар шу ердаги дарахтлар ва бошқа омиллар билан боғланган бўлади. Бу группалар ўз навбатида ўрмон биоценозининг таркибий қисми ҳисобланади.
Биоценоз бу мураккаб комплексларга киради ва ернинг бутун жонли қатламини ҳосил қилади. Шундай қилиб, биоценозда ҳаётнинг ташкил қилиниши иерархияга асослангандир. Жамоаларнинг масштаби катталашган сари, уларнинг мураккаблиги ошиб боради ва турлараро билвосита боғланиш ҳам кўп бўлади.
Табиатда жонли организмлар ўз қонунига мувофиқ қўшилади. Уларнинг мавжудлиги ва ривожланиши табиий системадан иборатдир. Системанинг асосий хусусиятларидан биттаси организмлардан юқорироқ ташкил этилган ҳаёт немис экологи В. Тишлер классификацияси бўйича қуйидагичадир:
1) Жамоалар ҳамма вақт тайёр қисмларда (турли турлардан ёки бир неча турлар комплексидан) ҳосил бўлада ва қўшилади. Унинг ҳосил бўлиши ўсимлик билан айрим организмларнинг пайдо бўлишидан фарқ қилади.
2) Жамоаларнинг қисмлари алмашиниши мумкин. Бир тур (ёки турлар комплекси) бошқа турнинг ўрнини эгаллаши мумкин, агар экологик жиҳатдан талаблари бир хил бўлса, бунда улар системага ҳеч қандай зарар ўтказмайдилар.
3) Агар бир бутун организмда доимий равишда координация сақланадиган бўлса, организмдаги органларнинг таъсирида ҳамкорлик бўлса, ҳужайра ва туркумларнингфаолиятларида бирлик бўлса, бу вақтда организмларнинг устидаги система (босиқ вазндаги) қарама-қарши йўналишдаги кучлар асосида вужудга келади. Биоценоздаги турларнинг манфаатлари карама-қаршидир. М а с а л а н: йиртқич-ўзининг ўлжаси учун антагистдир, яъни бир-бири билан муросага келмайдиган рақиблардир, шундай бўлишига қарамасдан улар жамоаларда бирга яшайдилар.
4) Жамоа миқдор жиҳатдан бир турнинг иккинчи тур томонидан бошқарилишига асослангандир. Организмлар катталигининг чегараси унинг ички ирсий дастури билан чегаралангандир, Организмлардан юқори системанинг катталиги ташқи сабаблар билан аниқланади. Жамоалар табиатда муҳит омиллари ва инсон фаолияти туфайли доимий равишда ривожланиб туради. Баъзан бундай ривожланиш прогрессив (илғор) ва регрессив табиатда бўлиши мумкин.
Эволюцион ривожланиш натижасида муайян бир ҳудудда олдин яшаганжамоалар, инсонлар таъсирида ўзгариб бошқа бир жамоа билан алмашиниши мумкин. Кейинги ҳолда инсонларнинг кундалик ижодий фаолияти натижасида ботқоқликларнинг қуритилиши ва ўзлаштирилиши, қўриқ бўз ерларнинг, тўқайзорларнинг ўзлаштирилиш натижасида. Бу ерларда маданий агроценозлардан фойдабўлган. Биогеоценоз ўзининг худди шу жиҳати билан инсон яратадиган маданий ландшафтлардан — агроценозлардан фарқ қилади. Агроценоз — сунъий равишда сақлаб туриладиган беқарор группадан иборат бўлиб, унда компонентларнинг узаро алоқаси инсон томонидан амалга оширилади. Инсон компонентлар таркибини ўзи хоҳлаганича ўзгартиради ва ўзи экиб ўстирган ўсимликларни атайин қалин (зич) ҳолда сақлаб туради. Шунинг учун ҳам агроценознинг структураси табиий биоценозлар таркибига нисбатан одатда жуда содда бўлади, чунки агроценозларда кўпинча бир ёки бир неча тур доменантлик қилади, бошқа турлар эса сунъий равишда бостирилиб туради.

Download 27,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish