2.БИОЦЕНОЗЛАРНИНГТУЗИЛИШИ Организмлардаги муносабатлар жуда ҳам мураккабдир. Бу ҳодисани улар миқдорининг ниҳоятда катталиги тўла исботлайди. Йирик табиатшунос олим В. И. Вернадский (1934) маълумотига кўра, бизнинг сайёрамиздаги жонли организмларнинг миқдори 1010 — 1014 тоннага тўғри келади, Ўсимликлар массаси ҳайвонлгр массасидан бир неча марта юқори бўлади. Ер юзидаги барча ўсимлигларнинг массаси (В. Г. Гептанер — 1936) 2337 км3 га, ҳайвонларники эса ҳаммаси бўлиб 1 км3 га тенг бўлади.
Яшил ўсимликлар, айрим бактериялар продуцентлар, яъни органик моддалар ишлаб чиқаради. Ҳайвонлар ва яшил ҳолда бўлмаган ўсимликларнинг кўпчилик қисми истеъмолчи ҳисобланадилар ёки бўлмаса консументлардир. Консументлар орасидаги организмдан органик моддаларни минерал бирикмаларга айлантирадиган организмлар группасини ажратиш мумкин.
Бундай организмларни редуцентлар деб юритилади. Буларга бактерияларнинг кўпчилик вакиллари, қайсиким чириш жараёнларини амалга оширадиган ва бошқа бир қанча организмлар киради. Хар қандай системанинг таркиби — қонуний равишда улар қисмларининг боғланишидир. Биоценозларнннг тузилиши кўп тармоқли бўлиб, уни текширишда бир қанча аспектларга ажратилади.
БИОЦЕНОЗЛАРНИНГ ТУР ТАРКИБИ Тур (Species) атамаси органик моддаларга нисбатан илмий адабиётда ишлатила бошланганига 250 йилдан ошди. Биринчи бор чет элда Жон Рей ўзининг «H.Cstoria peantarim» деган асарида қўллаган эди. Бу атаманинг узил-кесил қарор топиши ва бирор номенклатурадан ўрин олиши йирик табиатшунос олим К, Линнейнинг номи билан боғлиқдир. Биоценозлар турларга бой ёки камбағал хилларга бўлинади.
Доимий равишда фожиали таъсир кўрсатувчи зоналарда жойлашган биоценозларда ҳам тур спектри унчалик юқори бўлмайди. Масалан, дарёларнинг тошиши натижасида сув босиши, ерни ҳайдаш натижасида ўсимликлар қатламининг йўқотилиши, доимий равишда ҳар хил пестииидларнинг ишлатилиши ва кишилар томонидан кўрсатиладиган бошка таъсирлар туфайли тур таркиби кам бўлади. Бунинг тескариси, агар муҳит шароитлари, яъни абиотик омиллар яшаш учун энг яхши шароитга тўғри келса, турларға ниҳоятда бой жамоалар вужудга келади. Бунга мисол сифатида тропик зонадаги ўрмонларни кўрсатиш мумкин.
Биоценозларнинг тур таркиби юқоридагилардан ташқари уларнинг узоқ яшашига ҳам боғлиқ. Инсон яратган биоценозлар (дала, боғ ва полизлар) табиий ҳолдагисига нисбатан (ўрмон, саҳро, яйловлар) турга жуда ҳам камбағал бўлади. Лекин тур жиҳатидан жуда камбағал биоценоз ҳам ўз ичида бир .қанча ўнлаб тур организмларини сақлайди, булар турли систематик ва экологик группаларнинг вакилларидир.
Ғалла экинларидан ташкил топган агроценозларда (буғдойдан ташқари) кам миқдорда бўлса ҳам ҳар хил бегона ўтлар, ҳашаротлар, буғдой зараркунандалари ва йиртқичлар, фитофаглар билан озиқланувчилар, каламушсимон кемирувчилар, умуртқаеизлар, тупроқда яшовчи микроорганизмлар, патогея замбуруғлар ва бошқа организмлар мавжуддир.
Қурукликдаги ва сувдаги биоценозлар таркибида микроорганизмлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар бўлади. Ҳатто айрим муҳитда биоценозларда ўсимликлар бўлмайди (масалан: ғорларда ёки сув ҳавзаларида), жуда камдан-кам ҳолатларда биоценозлар фақат микроорганизмлардан ташкил топган бўлиши мумкин. Масалан, анаэроб муҳитда, сув ҳавзалари тубида ана шундай биоценозларни учратиш мумкин. Биоценоздаги турларнинг умумий сонларини ҳисоблаш жуда ҳам мураккабдир. Чунки микроскопик организмларни ҳисоблаш усули жуда ҳам мураккабдир. Худди шунингдек, уларнинг систематик группалари ҳам тўла ишланган эмасдир. Бир нарса маълумки, турга бой бўлган табиий жамоалар минглаб ва ҳатто ўн минглаб турларни ўз ичига олиб, ҳар хил боғланишлардан иборат мураккаб бирлашган системани ҳосил қилади.
Жамоадаги турларнинг мураккаблиги муҳит шароитларининг ҳар хиллигига боғлкқдир. Ҳар хил муҳит шароитларининг турларга таъсири шундан сезиладики, масалан, муҳит чегарасида ёки четларида самарадорлик юқори бўлади. Бундай жойларда қушларнинг кўплаб турлари уя ясайдилар, ўрмонларнинг ичкарисига нисбатан четларида ҳашаротларнинг кўплаб турлари учрайди, бу ерларда ёруғлик ҳам, намлик ва ҳарорат ҳам ҳар хил бўлади. Агар иккала қўшни биотоплар ўзаро қанчалик фарқ қилсалар, уларнинг чегарадаги муҳит шароитлари қанчалик ҳар хил бўлса, чегарадаги самара шунчалик кучли кузатилади.
Муҳит хилма-хиллигини абиотик омиллар ва жонли организмлар ҳосил қилади. Ҳар бир тур биоценоздан бошқа турларнинг жойлашиши учун муҳит яратади. Масалан, юмронқозик муҳит шароитларини ўзлаштиргандан кейин,бу ерга йиртқичларни олиб келиши мумкин, чунки унинг ўзи шу йиртқичлар учун бирламчи озиқа бўлади. Шунингдек, паразитларнинг тарқалишига сабабчи бўлади ва инларида бирга яшайдиган бошқа индивидларнинг бу биоценозларда таркиб топишига сабабчи бўлади.
Ҳайвонлар учун ҳар хил муҳит шароитларининг яратилишига ўсимликлар жамоалари сабабчи бўлади. Чунки булар микроиқлим яратиб ҳайвонларнинг ривожланиши учун қулай шароитлар ҳосил қилади,биоценозда иқлим шароитларининг яхшиланиши туфайли улар ўзларида кўплаб ҳайвонларни сақлаш имкониятларини яратади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, биоценозда экологик тубанлик қанча кўп бўлса, унинг таркиби турга шунчалик бой бўлади. Ўз навбатида экологик тубанлик имкониятларининг миқдори жамоадаги турларнинг хилма-хиллиги кўпайиши билан ўсиши мумкин.
Биоценознинг тур таркибини тавсифлашда унинг таркибидаги турлар миқдоридан ташқари, уларнинг сон муносабатларини аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Агар ҳар бирида 100 тадан индивидлар бўлган бешта бир хил турдан иборат иккита гипотетик группа таққосланса, улар биоценетик нуқтаи назардан тенг бўлмасликлари мумкин. Группадаги 100 индивиддан 86 таси бир турга ва битта индивиддан қолган тўртта турга тўғри келса, бешта турга 20 тадан индивид тўғри келадиган биоценозга нисбатан бир хил бўлади. Биоценозлардаги сон муносабатларини баҳолаш учун ҳозирги замон экологик адабиётларида ҳар хиллик индекси қўлланилади, бу, Шеннон тенгламаси ёрдамида аниқланади:
Н=-∑pilg2pi
бу ерда ∑'— йиғиндилар белгиси, Рi — жамоадаги турларнинг ҳиссаси, 1g2Рi — иккиламчи логарифм. Бир катталикдаги синфга кирувчи турлар, бир биоценоз таркибига киришига қарамасдан улар миқдор жиҳатдан кучли фарқ қиладилар. Шулардан биттаси жуда кам учрайди, бошқаси шунчалик кўп учрайдики, у биоценознинг ташқи қиёфасини белгилайди. Масалан, шувоқ — эфемер типидаги жамоаларда шувоқ ўсимлиги жуда ҳам кўп учрайди. Шунинг учун ҳам фитоценозларда шувоқ ўсимлиги муҳим аҳамиятга эгадир, бу турлар биоиенозларнинг шаклланишида асосий ролни ўйнайди.
Ассоциацияни номлашнинг иккинчи усули ҳукмрон ўсимлик турларининг бир нечтаеини кўрсатиш билан боғлиқ. Масалан: оддий қарағай-бурусинка мохлар (Pinussilvestris – Vassiniummyrtillus-HylocomiumSplendens) ассоциацияси.
Тур сон жиҳатдан кўп бўлса, уларни жамоада устун (доминант) деб юритилади. Масалан: қарағай ўрмонларида қарағай дарахти ҳукмронлик қилади ва ҳоказо. Устун турлар жамоаларда ҳукмронлик қиладилар ва уларнинг «тур ядросини» ташкил қилади. Лекин барча доминант, яъни устунлик қилувчи турлар биоценозга бир хил таъсир кўрсатмайдилар. Буларнинг орасида шундай турлар борки, ўзининг ҳаётий фаолияти билан барча жамоаларга муҳит шароитларини яратади ва шунинг учун ҳам бошқа кўпчилик турларнинг яшаши ниҳоятда оғир бўлади. Бундай турлар эдификаторлардир (лотинча «қурувчи» деган маънони беради). Агар биоценозда эдификатор турлар ажратилса, одатда физик муҳит, биринчи навбатда биотопнинг микроиқлими ўзгаради.
Турга бой бўлган биоценозларда амалда турлар кам сонда бўлади. Тропик ўрмонларда ўсадиган бир турга мансуб дарахтларнинг бир-бирига яқин турганларини учратиш ниҳоятда қийин. Бундай жамоаларда айрим турларнинг ёппасига ривожланиши кузатилмайди, бу биоценозлар юқори мунтазамлиги билан ажралиб турадилар. Шундай қилиб, тур таркибини оддий таҳлил қилиш ҳам биоценознинг ҳар хиллигини кучли равишда қисқартиради. Кейинги вақтларда Амударёнинг қуйи оқимида табиат қонуниятларига амал қилинмаслиги туфайли, бу районда ҳар хил экологик фожиалар рўй бермоқда.
Биоценоздаги турлар таркибидаги айрим турларнинг ўрнини баҳолашда ҳар хил кўрсаткичлар ишлатилади, айниқса бунда уларнинг сонига эътибор бериш муҳим ҳисобланади. Турларнинг мўллиги маълум майдонда бир турга мансуб индивидларнинг сони ёки уларнинг ишғол қилган майдони билан белгиланади. Айрим вақтларда турларнинг кўпчилигини баҳолашда, уларнинг умумий оғирлиги ҳам ҳисобга олинади. Турнинг сони ва учраш тезлиги бир-бирлари билан тўғри боғланган эмас: тур кўп бўлиши, лекин жуда кам учраши мумкин. Ҳар хилликнинг умумий тавсифларини солиштириш орқали биоценознинг тур таркибининг ўзига хослиги ҳақида қониқарли маълумотлар топиш мумкин. Топик богланишлар натижасида биоценозда консорция ходисаси вужудга келади — бу турли группадаги организмларнинг, маълум бир турнинг танасида ҳаёт кечиришидир. Кўпчилик ҳолларда консорциянинг битта аъзоси ҳар хил трофик муносабатлар билан боғланган бўлади.