Bog'liq Акциядорлик жамияти фонд бозорининг субъекти сифатида
Кузатув кенгаши Акциядорлик жамиятининг (акциядорлар умумий йигилишининг махсус ваколатига кирувчи масалалардан ташкари) фаолиятига умумий рахбарлик килиш кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади Агар жамиятни овоз берувчи акцияларининг эгалари булган акциядорлар сони 30 нафардан кам булса, кузатув кенгашининг вазифалари жамият акциядорлари умумий йигилишининг зиммасига юклатилади. Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан сайланади, бунда улар ижроия органнинг аъзолари була олишмайди. Овоз берувчи акциялар эгаларининг сони 500 дан ортик булган ёпик акциядорлик жамиятлари учун кузатув кенгаши аъзоларининг сони етти кишидан кам булмаслиги, акциядорларининг сони минг кишидан куп булган жамиятлар учун эса, туккиз кишидан кам булмаслиги керак. Кузатув кенгашининг раиси кенгаш таркибидан унинг аъзоларининг купчилик овози билан сайланади. Жамиятнинг кузатув кенгашии таркибига сайланган шахслар чекланмаган микдорда кайта сайланиши мумкин. Устав фондида давлатнинг улуши 25 фоиздан ортик булган акциядорлик жамиятидаги давлатнинг вакили, шунингдек акциядорлик жамияти акцияларининг давлатга тегашли пакетини бошкаришга ишонч билдирилган шахс (унинг вакили) уз лавозимига кура кузатув кенгашининг аъзолари хисобланади ва акциядорлар умумий йигилиши томонидан сайланиши шарт эмас. Акциядорлик жамияти кузатув кенгашиининг ваколатлари:
жамият фаолиятининг устувор йуналишларини белгилаш;
акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташкари умумий йирилишларини чакириш;
акциядорлар умумий йигилишида иштирок этиш хукукига эга булган акциядорлар руйхатини тузиш санасини белгилаш;
акциядорлар умумий йирилишига хал этиш учун конунчиликда белгиланган акциядорлар умумий йигилишининг махсус ваколатига доир масалаларни киритиш;
жамиятнинг устав фондини акциялар номинал кийматини ошириш йули билан эълон килинган акциялар микдори ва турлари чегарасида ошириш, агар жамият уставига ёки акциядорлар умумий йигилишининг карорига мувофик унга бундай хукук берилган булса;
облигациялар ва Қимматли қоғозларни жойлаштириш, агар жамият уставида бошка нарса кузда тутилмаган булса;
мол - мулкнинг бозор кийматини белгилаш;
жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошка Қимматли қоғозларни харид килиш, агар жамият уставида унга бундай хукук берилган булса;
ижроия органга туланадиган мукофотлар ва товон пуллари микдорини белгилаш, агар жамият уставида бу хол унинг ваколатига киритилган булса;
жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига туланадиган мукофотлар ва товон пулларининг микдори буйича тавсиялар бериш, аудиторнинг хизматига хак тулаш микдорини белгилаш;
акциялар буйича дивиденднинг микдори ва уни тулаш тартиби буйича тавсиялар бериш; жамиятнинг захира ва бошка фондларини ишга солиш;
жамиятни бошкариш органларининг фаолият курсатиш тартибини белгилаб берувчи хужжатларни тасдиклаш;
филиаллар барпо этиш ва жамиятнинг ваколатхоналарини очиш;
жамиятнинг шуъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;
мол-мулкни харид килиш ва бегоналаштириш билан боглик йирик битимларни, шунингдек, манфаатли битимларни тузиш.
Кузатув кенгашининг мажлиси унинг раиси томонидан ўз ташаббуси билан, кузатув кенгаши аъзоси, тафтиш комиссияси ёки аудитор, ижроия органнинг, шунингдек, жамият Уставида белгиланган шахсларнинг талабига кура чакирилади. Кузатув кенгашининг мажлисини утказиш учун кворум Устав билан белгиланади, лекин кенгаш аъзоларининг 75 фоизидан кам булмаслиги керак. Кузатув кенгашининг карорлари унда иштирок этаётган аъзоларнинг купчилик овози билан кабул килинади. Вазифалар кузатув кенгашининг раиси томонидан кенгаш аъзоларининг уртасида унинг хар бир аъзоси учун аник килиб таксимланади. Бунда акциядорлар умумий йирилиши томонидан кенгашнинг хар бир аъзоси учун алохида мукофот микдори хам белгиланиши мумкин. Қўйидаги холларда кузатув кенгашининг аъзолари шахсий молиявий манфаатдорликка эга хисобланади, агар кузатув кенгаши аъзоларининг умр йулдошлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек, барча аффиляцияланган шахслари:
битимнинг томони булиб ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида иштирок этса;
битимнинг томони булиб ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида иштирок этаётган юридик шахс акцияларининг (улушининг) йигирма ёки ундан ортик фоизига эга булса;
битимнинг томони булиб ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида иштирок этаётган юридик шахснинг бошкарув идораларида лавозимга эга булса.