Мавзу: акциядорлик жамияти фонд бозорининг субъекти сифатида хусусийлаштириш, унинг босқичлари, усуллари ва иктисодиётдаги ўрни



Download 54,47 Kb.
bet6/6
Sana20.03.2022
Hajmi54,47 Kb.
#503729
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Акциядорлик жамияти фонд бозорининг субъекти сифатида

Бошкаришнинг ижроия органи
Акциядорлик жамиятининг жорий фаолиятига рахбарлик килиш ижроия орган томонидан амалга оширилади, ушбу орган якка (директор) ёки коллегиал (бошкарув, дирекция) бўлиши мумкин. Агар бошкариш бир йилнинг узида хам якка, хам коллегиал орган томонидан амалга оширилса, жамият уставида улардан хар бирининг ваколатлари назарда тутилиши лозим. Акциядорлар умумий йигилишининг карори билан ижроия органининг ваколатлари шартнома буйича тижорат ташкилотига (бошкарувчи компанияга) ёки якка тадбиркорга (бошкарувчига) топширилиши мумкин.
Ижроия органнинг микдорий таркиби кузатув кенгаши томонидан акциядорлар умумий йигилишида белгиланадиган тартибда кабул килинган маъмурий-хужалик харажатлари сметаси асосида ва унинг чегарасида белгиланади. Ижроия органга ижроия орган рахбарининг уринбосари, бош бухгалтер, бош мухандис, асосийишлаб чикариш булинмаларининг рахбарлари кириши мумкин. Ижроия органнинг рахбари ва ходимлари таркиби кузатув кенгаши томонидан тайинланади, бунда карор оддий купчилик овоз билан кабул килинади. Ижроия орган ва кузатув кенгаши раиси уртасида томонларнинг хукук ва мажбуриятлари белгиланган шартнома имзоланади.
Жамият ижроия органининг ваколатига жамиятнинг жорий фаолиятига рахбарлик килишнинг барча масалалари киради, умумий йигилиш ва кузатув кенгашининг махсус ваколатини ташкил этувчи масалалар бундан мустасно.
Акциядорлик жамияти ижроия органи рахбарининг асосий мажбуриятлари:

  • уз ваколати доирасида жамиятнинг жорий фаолиятига рахбарлик килиш, унинг самарали ва баркарор ишлашини таъминлаш;

  • умумий йирилиш ва кузатув кенгаши карорларининг ижросини ташкил этиш,

  • ишлаб чикариш бирликларининг самарали узаро хамкорлигини таъминлаш;

  • жамиятнинг шартномавий мажбуриятларини таъминлаш;

  • ишлаб чикаришни ва ижтимоий сохани ривожлантириш учун зарур булган микдорда фойда олинишини таъминлаш;

  • жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес - режаларини ишлоб чикишга рахбарлик килиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат килиш;

  • жамият фаолиятида конун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш;

  • жамиятда бухгалтерлик хисоби ва хисоботининг ташкил этилишини, унинг зарур холатини ва ишончлилигини, хар йиллик хисоботнинг ва бошка молиявий хисоботларнинг, шунингдек, акциядорларга, кредиторларга йуналтириладиган жамият фаолияти тугрисидаги маълумотларнинг уз вактида такдим этилишини таъминлаш;

  • жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисининг утказилишини ташкиллаштириш, жамият номидан хужжатларга имзо чёкиш;

  • кадрларни танлаш ва жой - жойига қўйиш, мехнат ва технологик интизомни саклаш;

  • ижтимоий кафолатларга риоя этилишини ва жамият ишчилари мехнатининг мухофаза килинишини таъминлаш;

  • акциядорларнинг улар томонидан амалдаги конун хужжатларида кузда тутилган ахборотнинг олиниши, акциядорлар умумий йигилишида иштирок этиши, дивидендларнинг хисоблаб ёзилиши ва туланишига доир барча хукукларини саклаш.

Ижроия органининг рахбари жамият фаолиятининг барча масалаларини мустакил равишда хал килади, умумий йигилиш ва кузатув кенгашининг махсус ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно. У қўйидаги хукукларга эга:

  • акциядорлик жамияти номидан ишонч қоғозисиз харакат килиш, бошка ташкилотлар билан узаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш, шартномалар, битимлар, шу жумладан, мехнат шартномаларини тузиш;

  • ишонч қоғозларини бериш;

  • банкларда хисоб-китоб ва бошка хисобракамларни очишунга буйсунадиган барча ходимлар учун мажбурий булган буйруклар ва кўрсатмаларни чикариш;

  • ходимлар штатини тасдиклаш, буш уринларни ходимлар билан тўлдириш.

Ижроия органининг мажлиси зарур холларда, лекин камида бир ойда бир марта утказилади. Ижроия орган узининг ички мажлисида кузатув кенгаши мухокамасига киритиладиган масалаларни олдиндан куриб чикади.
Акциядорлик жамиятининг фаолиятини бошкариш йирик битимларни, шунингдек, манфаатли битимларни тузишнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йигилиши томонидан махсус назорат килиниши билан боглик.
Йирик битимлар қўйидагилар хисобланади:

  • киймати активлар баланс кийматининг 25 фоизидан ортииши ташкил килувчи мол-мулкни харид килиш ёки бегоналаштириш билан боглик булган битим ёхуд бир неча узаро богланган битим лар (одатий хужалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тузиладиган битимлар бундан мустасно);

  • жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий акцияларнинг 25 фоизидан ортигини ташкил килувчи оддий акциялар ёки оддий акцияларга айирбошланадиган имтиёзли акцияларни жойлаштириш билан боглик булган битим ёхуд бир нечта узаро боланган битимлар. Йирик битимнинг мавзуи булган мол-мулкнинг киймати акциядорлик жамиятининг кузатув кенгашии томонидан белгиланади. Қиймати жамият активлари баланс қийматининг 25 дан 50 фоизигача булган кисмини ташкил килувчи мол-мулк унинг мавзуи булган йирик битимни тузиш хакидаги карор кузатув кенгаши томонидан бир овозда кабул килинади. Агарда кенгаш аъзолари уртасида хамфикрлик булмаса, мазкур масала акциядорларнинг умумий йигилишига олиб чикилиши мумкин. Киймати жамият активлари баланс кийматининг 50 фоизидан ортигини ташкил килувчи мол-мулк унинг мавзуи булган йирик битимни тузиш хакидаги карор акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан йигилишда иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари булмиш акциядорларнинг купчилик, туртдан уч кисмининг овози билан кабул килинади.

Жамият томонидан битимнинг тузилишидан манфаатдор бўлган шахс деб жамият кузатув кенгашиининг аъзолари, жамиятнинг бошқа бошкарув органларида лавозимни эгаллаб турган шахс, ўзига тобе аффиляцияланган шахс билан бирга жамиятни овоз берувчи акцияларининг 20 ва ундан ортик фоизига эгалик килувчи акциядорлар тан олинади, агар кайд этилган шахслар, уларнинг умр йулдошлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек, аффиляцияланган шахслари:

  • битимнинг томони булиб ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида иштирок этса;

  • битимнинг томони булиб ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида иштирок этаётган юридик шахс акцияларининг (улушининг) 20 ёки ундан ортик фоизига эга булса;

  • битимнинг томони бўлиб ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида иштирок этаётган юридик шахснинг бошкарув идораларида лавозимни эгаллаб турган булса.

Акциядорлик жамиятининг манфаатли битимни тузиши хакидаги карори кузатув кенгаши томонидан унинг битимнинг тузилишидан манфаатдор булмаган аъзоларининг купчилик овози билан кабул килинади. Агар битим буйича тулов суммаси ва битимнинг предмети булган мол- мулкнинг киймати жамият активларининг 5 фоизидан ортик булса: агар битим ёки бир неча узаро богланган битимлар илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортик микдордаги овоз берувчи акциялар ёки овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган бошка Қимматли қоғозларини жойлаштириш билан боглик булиб, бунда хам манфаатлар мавжуд булса, у холда ушбу битимлар буйича карор овоз берувчи акциялар эгалари булмиш акциядорларнинг умумий йирилиши томонидан битимдан манфаатдор булмаган акциядорларнинг купчилик овози билан кабул килинади. Шуни назарда тутиш лозимки, жамиятнинг кузатув кенгашии ёки умумий йирилиши манфаатли битимни хакикий эмас деб тан олиши мумкин. Бундай вазиятда манфаатдор шахс узи томонидан жамиятга келтирилган зарарларни коплаши шарт.
Кузатув кенгаши аъзолари, якка ижроия органи ва коллегиал ижроия органининг аъзолари, шунингдек, бошкарувчи ташкилот акциядорлик жамияти олдида уз вазифасини бажармаганлик ёки номуносиб бажарганлик натижасида унга келтирилган зиёнлар учун, акциядорлик жамиятига келтирилган зарарларни тулик хажмда копланиши буйича жавобгарликка эга. Кузатув кенгаши ва ижроия органининг жамиятга зарарлар келтирган карорга овоз беришда иштирок этмаган ёки унга карши овоз берган аъзолари жавобгарликдан халос этилади.
Юқорида таъкидланганидек, Узбекистонда акциядорлик жамиятларининг аксарият кисми давлат корхоналарининг негазида ташкил этилган. Мазкур корхоналарда акцияларнинг маълум кисми (одатда, 25 фоизи) давлатга тегишли.
Download 54,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish