Мавзу: акциядорлик жамияти фонд бозорининг субъекти сифатида хусусийлаштириш, унинг босқичлари, усуллари ва иктисодиётдаги ўрни


Акционерлик жамиятларнинг бошка ташкилий шаклларидаги



Download 54,47 Kb.
bet2/6
Sana20.03.2022
Hajmi54,47 Kb.
#503729
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Акциядорлик жамияти фонд бозорининг субъекти сифатида

Акционерлик жамиятларнинг бошка ташкилий шаклларидаги
корхоналардан фарки
Акциядорлик жамиятлари маълум маънода масъулияти чекланган жамият булиб, у билан купгана умумийликка эга бўлишига карамай (Фукаролик кодексига кура уларнинг иккаласи хам хужалик жамиятларидир), улар уртасида катор фарклар мавжуд. Биринчи фарк - акциядорлик жамиятининг ташкил этилиши, фаолияти ва уни бошкаришнинг муфассал регламентланишидан иборат. 1996 йилда кабул килинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукларини химоялаш тугрисида"ги конун акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, уларнинг жорий фаолияти ва бошкариш сохасида аник меъёрий чегараларни белгилаб бердики, унга акциядорлик компанияларининг эгалари хам, бошкариш хукуки берилган акциядорлар хам риоя этишлари зарур.
Акциядорлик жамиятларининг юқорида кайд этилган корхоналардан иккинчи мухим фарки шундан иборатки, акциядорлик жамиятлари иштирокчиларнинг алохида макомини тасдикловчи Қимматли қоғозлар (акциялар) чикаради, бу қоғозларнинг муомалада бўлиши туфайли акциядорлик жамиятларига биргаликда эгалик килувчилар таркибининг узгариб туриши анча тез ва осон кечиши мумкин. Масалан, акциядорлик жамияти мол - мулкининг бир кисмига эгалик килиш учун акцияни харид килишнинг узи етарли. Масъулияти чекланган жамиятга биргаликда эгалик килиш учун эса, хужжатларни расмийлаштиришнинг нисбатан узок тадбирларига дуч келинади (аризалар, баённомалар, уставга узгартиришлар киритиш ва уни белгиланган тартибда руйхатдан утказиш). Агар акциядорлик жамияти иштирокчисининг жамият аъзолари сафидан чикиши факат унга тегишли акцияларнинг сотилиши билан расмийлаштирилса, масъулияти чекланган жамият иштирокчиси унга узи кушган пайни кайтариб берилишидан ташкари, жамиятнинг устав сармоясидаги унинг улушига мувофик мол - мулкнинг бир кисмини олиш хукукига эга. Бу, одатда, мулкни мусодара килиш жараёнининг чузилиб кетишига ва купинча иштирокчига кайтарилаётган улушнинг микдорига доир узок бахслашувларга олиб келиши мумкин. Чунки бу ерда мулкнинг умумий кийматини бахолаш ва унинг мусодара килинадиган кисмини ажратиш зарур булади.
Агар, масалан, хусусий корхонанинг эгаси бизнес буйича контрагентлар олдида узларининг бор мол-мулки, шу жумладан, шахсий мулки билан жавобгарликка эга булса, акциядорлик компаниясининг бахамжихат эгалари булган акциядорларнинг жавобгарлиги акциялар киймати микдори билан чегараланган. Акциядорлик жамияти тугатилган холларда у акциядорлар олдида улар томонидан жойлаштирилган Қимматли қоғозларнинг номинал кийматидан паст булмаган микдордаги маблакларининг бут сакланишига масъул хисобланади. Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари буйича жавоб беришмайди ва узларига тегишли акциялар киймати чегарасида жамият фаолияти билан боглик булган зарарларни куриш хатарига эга.
Акциядорлик жамиятини бошкариш бошка ташкилий шаклдаги корхоналарни бошкаришдан узининг мураккаблиги ва куп бугинлилиги (акциядорлар йигилиши, кузатув кенгаши, бошкарув) билан фарк килади, бу унга узини-узи назорат килиш учун катта имкониятлар яратади. Бошка ташкилий шаклдаги корхоналардан фаркли уларок, акциядорлик жамиятлари бошкарувнинг анча самарали тизимига эга, чунки факат акциядорлик жамиятигина назоратнинг бир неча даражасига эга. Биринчи даража бу жамиятнинг ижроия органи фаолиятини назорат килувчи кузатув кенгашидир. Иккинчи даража - бу жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашии фаолиятини назорат.килувчи акциядорлар йигилиши. Бундан ташкари, жамият акциядорлари сафидан тузилган тафтиш комиссияси фаолият курсатади. Бошка ташкилий шаклдага корхоналардан фаркли равишда, акциядорлик компанияси мажбурий тарзда (конун буйича) мустакилаудиторни ёллаши шарт, у акциядорлик жамиятининг хисобот давридаги ишини бахолайди.
Жамиятнинг бошкаруви йирик битимлар, шунингдек, аффиляцияланган шахслар манфаатдор булган битимларни кузатув кенгаши ёки акциядорлар умумий йирилиши билан мажбурий равишда келишиши лозим. Шундай килиб, бошка ташкилий - хукукий шаклдаги корхоналарга караганда, акциядорлик жамиятлари турли хил (ишлаб чикариш, молиявий, ташкилий ва х.к.) хатарлардан купрок химояланган. Акциядорлик шаклининг устунлиги шундан иборатки, у глобал микёсдаги масалаларда корхонанинг фаолиятини ташкил этиш ва уни бошкариш сохасида бир томонлама карорларнинг кабул килиниши эхтимолини энг кам (минимал) холатга келтиради. Барча энг мухим масалалар акциядорлар умумий йигилишида кабул килинади. Х,ар бир акциядор у ёки бу карор учун уз овозини бериш ва аксарият холларда у ёхуд бу масала буйича узининг фикрини билдириш имкониятига эга. "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукларини химоялаш тугрисида"ги конунда кенг доирадаги хукуклар хамда акциядорлар манфаатларини химояловчи муассасалар назарда тутилган.
Бошка ташкилий-хукукий шаклдаги корхоналарга караганда, акциядорлик жамиятлари акцияларни чикариш йули билан катта пул ва бошка маблағларни сафарбар килиш, шунингдек, корхона сармоясини шакллантиришга хар хил сармоядорларни (энг катта сармоядорлардан тортиб, то майда сармоядорларгача) жалб этиш имкониятига эга. Акцияларнинг кушимча эмиссиясини амалга ошириш йули билан сармояни доимий равишда купайтириб бориш имконияти хам акциядорлик жамиятларининг узига хос мухим хусусиятларидан саналади. Улар банкка мурожаат этмасдан туриб, облигациялар чикариш йули билан устав сармоясининг 20 фоизи микдорида кредит олиши мумкин. Акциядорлик компанияларининг муассислари ва акциялар йирик пакетларининг эгалари уларнинг корхонаси ишлаб чикариш самарадорлигини оширишидан манфаатдордир. Шу сабабли улар уз корхонасини турли йуллар билан қўллаб-қувватлашади.
Акциядорлик шаклининг энг мухим ижобий фари шуки, меҳнат жамоасининг хар бир аъзоси - корхона акциядори - иш хаки билан бир каторда дивиденд кўринишида. кушимча даромад олиши мумкин. Ушбу холат акциядорни узининг мехнати натижасидан янада манфаатдор бўлишига олиб келади.



Download 54,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish