Мавзу: акциядорлик жамияти фонд бозорининг субъекти сифатида хусусийлаштириш, унинг босқичлари, усуллари ва иктисодиётдаги ўрни


Акционерлик жамиятини бошқарувчи органларнинг тузилиши ва бажарадиган вазифалари



Download 54,47 Kb.
bet4/6
Sana20.03.2022
Hajmi54,47 Kb.
#503729
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Акциядорлик жамияти фонд бозорининг субъекти сифатида

Акционерлик жамиятини бошқарувчи органларнинг тузилиши ва бажарадиган вазифалари
Акциядорлик жамиятини бошкариш мулкчиликнинг бошка шаклларидаги корхоналарни бошкаришдан анча фарк килади.
Акциядорлик жамиятини бошкариш органлари қўйидагилар: акциядорларнинг умумий йигилиши, кузатув кенгаши ва ижроия орган - бошкарув ёки дирекция.
Акциядорларнинг умумий й^илиши.
Акциядорларнинг умумий йигилиши акциядорлик жамиятини бошкаришнинг олий органи хисобланади. Акциядорлик жамияти бир йилда камида бир марта акциядорларнинг умумий хисобот йигилишини утказиши шарт. Ушбу йигилиш хисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлига кадар утказилиши лозим. Бундан ташкари, жамият навбатдан ташкари умумий йигилишни хам утказиши мумкин.
Акциядорлар умумий йигилишини утказиш санаси ва тартиби, унинг угказилиши хакида акциядорларга хабар килиш усули, умумий йигилишни утказишга тайёргарлик чокида акциядорларга такдим этиладиган материаллар (ахборот)нинг руйхати акциядорлик жамиятининг кузатув кенгашии томонидан белгиланади.
Акциядорларнинг умумий йигилиши факат кун тартибига киритилган масалалар буйича карорлар кабул килиши мумкин. Умумий йигилишнинг махсус ваколатига кирмайдиган масалалар буйича карорлар, епик акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йигилишининг карорлари йиғилиш утказилмаган холда, сиртдан овоз бериш (суровнома) йули билан кабул килиниши мумкин. Бунда овоз беришда хаммаси булиб жамиятни овоз берувчи акцияларининг камида 75 фоизига эга булган акциядорлар иштирок этиши керак. Акциядорлар умумий йигилишида иштирок этиш хукукига эга булган акциядорлар руйхатини аниклаш тадбири алохида ахамият касб этади Мазкур руйхат акциядорлар реестри асосида жамият кузатув кенгашии томонидан умумий йигилишни утказиш тугрисида карор кабул килинган санадан кейин ва акциядорлар умумий йигилишини угказиш санасигача камида 60 кун қолганда тузилиши лозим. Руйхатда акциялар эгасининг номи, хар бир акциядор, унинг манзили, шунингдек, унга тегишли акциялар микдори хакидаги маълумотлар курсатилиши зарур. Исталган акциядор жамиятдан ушбу руйхатни у билан танишиб чикиш учун талаб килиш хукукига эга.
Акциядорлар умумий йигилишини утказиш хакидаги хабар белгиланган шаклда матбуотда эълон килинади хамда хар бир акциядорга жунатилади. Акциядорлар умумий йигилишига тайергарлик куриит жараёнида акциядорлар йиллик хисобот, тафтиш комиссиясининг хулосаси, уставга киритиладиган узгартиришлар ва кушимчалар лойихаси билан танишиб чикиши мумкин. Акциядорлик жамияти акциядорларга ушбу хужжатлардан фойдаланиш учун имкониятлар яратиб бериши шарт.
Акциядорлик жамиятини овоз берувчи акцияларининг камида бир фоизига эга булган акциядор ёки акциядорлар гурухи молия йили якунланганидан сунг 30 кундан кечиктирилмаган муддатда булажак йиллик умумий йирилишнинг кун тартибига масалалар киритиши, шунингдек, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси таркибига номзодлар курсатиши мумкин.
Акциядорлар умумий йигилишининг махсус ваколатини ташкил этувчи масалалар:

  • акциядорлар умумий йигилишининг регламентини тасдиклаш;

  • уставга узгартиришлар ва кушимчалар киритиш ёки янги тахрирдаги уставни тасдиклаш;

  • жамиятни кайта ташкил килиш, тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, оролик ва якуний тугатиш балансларини тасдиклаш;

  • жамият кузатув кенгашии таркиби ва сонини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш хамда ваколатини муддатидан олдин тугатиш;

  • эълон килинган акцияларнинг чегара микдорини белгилаш, устав фондини купайтириш ёки камайтириш;

  • уз акцияларини сотиб олиш;

  • акциядорлик жамиятининг ижроия органини ташкил этиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш) унинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш, агар бу жамият уставида кузатув кенгашининг ваколатига киритилмаган булса;

  • жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчини) ва уларнинг сайлаш ваколатини муддатидан олдин тугатиш, жамиятнинг аудиторини тасдиклаш;

  • йиллик хисоботлари, бухгалтерлик баланслари, фойда ва зарарлар хисоб ракамларини тасдиклаш, жамиятнинг фойда ва зарарларини таксимлаш;

  • акцияга айирбошланадиган Қимматли қоғозларни харид килиш учун акциядорнинг устунлик хукуки кулланилмаслиги хакида карор кабул килиш;

  • акцияларни майдалаш ва бирлаштириш;

  • жамият активлари баланс кийматининг 50 фоизидан купини ташкил килувчи мол-мулк билан йирик битимларни, шунингдек, битим буйича тулов суммаси ва битимнинг предмети булган мол-мулкнинг киймати жамият активларининг 5 фоизидан ортик булган манфаатли битимларни тузиш.

Акциядорлик жамиятида акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилиши хам утказилиши мумкин Кузатув кенгашининг карори, тафтиш комиссияси, аудитор ёки жамиятни овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик килувчи акциядорларнинг талаблари уни утказиш учун асос булади. Бунда йигилиш уни утказиш хакида талаблар қўйилган вактдан бошлаб 45 кундан кечиктирилмаган муддатда утказилиши лозим.
Акциядорлар умумий йигилишида акциядорларнинг шахсан узи ёки уларнинг вакиллари иштирок этиши мумкин. Акциядорлар умумий йигилиши факат унда хаммаси булиб таркатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг 60 фоизидан ортигига эгалик килувчи акциядорлар, шу жумладан, 25 ва ундан ортик фоизли акциялар пакетига эга булган акциядорлар иштирок этса, кворумга эга булади Умумий йигилишда овоз бериш, одатда, "битта овоз берувчи акция-бир овоз" тамойили буйича утказилади Агар жамият акциядорларининг сони юзтадан куп булса, овоз бериш факат бюллетенлар билан амалга оширилади Бундай холатда махсус хисоблаш комиссияси тузилади, унинг микдори ва ходимлари таркиби кузатув кенгашининг таклифига кура акциядорлар умумий йигилиши томонидан тасдикланади.



Download 54,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish