Трансвакуляр–сувнинг хужайра шираси орқали ҳаракатланишини билдиради. Хужайрага сувнинг кириши ва ҳаракатланиши хужайра ширасининг осмотик босимига тўла боғлиқ. Осмотик босим қанча юқори бўлса, бу ҳаракат ҳам шунча фаол бўлиши мумкин, чунки у хужайрани сўриш кучини оширади.
Мембрана. Мембрнани шакилланишида липид-липид, липид-оқсил, оқсил-оқсил гидрофоб боғлар муҳим рол ўйнайди.
Мембраналар таркибига кирувчи оқсиллар қуйидаги вазифани бажаради:
1 - катлизаторлик вазифасини (ферментлик);
2 - насос вазифасини бажаради;
3 - ион каналларида ташувчилик вазифасини бажаради;
4-оқсиллар регуляторлик вазифасини бажаради;
5 - транспорт вазифасини бажаради.
Мембраналарнинг асосий функсияси:
1 - биологик мембрана - ички муҳитни ташқи муҳитдан ажрати тради,
2 - мембранада ион ва моддаларни пассив ва актив ташилиши, яъни тирик ҳужайрада пассив (кимёвий ва электро градиент бўйлаб), ва актив (фаол) электрокимёаий градиентга қарши энергия сарфлаб) бўладиган ҳаракат.
Пассив ҳаракат қуйидаги ҳолларда амалга ошади;
а- агар моддалар липидларда эрувчан бўлса,
б- липидлараро оралиқ бўшлик пайдо бўлганда,
в- липопротеинли тарқатувчилар ёрдамида,
г- липопротеин комплекслари ҳосил қилган махсус каналлар (натрийли, калийли) ва бошқа каналлар орқали ўтиш. Қандлар, аминокислоталар ва айрим бошқа субстратлар симпортда махсус ўтказувчи каналлар орқали ўтиши мумкин ( яъни бир йўналишда бир тамонга бирга ўтиш), Н+ ионлари (бактерия, замбуруғлар, ўсимликлар) ёки На+ ионлари билан (ҳайвонларда), бундай ҳолатларда асосий харакатлантирувчи кучлар субстратлар эмас, балки ионлар градиенти ҳисобланади.
Акив (фаол) ҳаракат: элекрокимёвий ионлар градиентига қарши ўтказиш яъни, фаол транспорт АТФ азалар АТФ энергиясидан фойдаланиб амалга оширади. К+, Nа+ -АТФ аза, Н+-АТФаза анион АТФ азалар маълум. Н+- ионларини фаол транспорти НАДН, НАДРН ёки редокси занжирини бошқа қисимларидаги оксидланувчи бирикмаларни энергиясидан ҳам фойдалиши мумкин. Н+- ионларини биологик мембраналар орқали АТФ дан ёки НАД(Р)Н фойдаланиб ўтиши протон помпа, Н+-помпалари ёки Н+-насослари деб ном олган.
Nа+ - помпалари ҳайвон ҳужайраларида қанчалик муҳим бўлса, Н+-помпалари ҳам ўсимлик ҳужайрасининг ҳаёт фаолиятида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. У жуда ҳам муҳим жараёнларда; ҳужайранинг ички муҳити рН мембрана ҳосил бўлишида, энергияни захирасида ва трансформациясида, моддаларни мембранада узоққа транспортида, илдиз минерал тузларни ютишида, ўсиш ва фаол ҳаракатида ва бошқаларда иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |