Талабалар (вақтинча озод этилган) учун амалий бўлим қуйидагилар: Асосий гимнастика. Сафланиш. Жойида ва ҳаракат вақтида бурилиш. Бир ўзи ёки гуруҳда шуғулланаётганлар учун сафдаги ҳаракатлар. Турли йўналишларда ҳаракатлар. Жойида ёки юраётган вақтда қайта сафланиш. Ажралиш ва қўшилиш.
Жисмоний терапия. Ўтирган, ётган ва турган ҳолда 48121632 ҳисобидаги машқлар. Ўзининг ташхиси бўйича машқлар. Ташхис бўйича жисмоний терапия машқларини тузиш.
Гимнастика. Ҳаракатлар координацияси ва эгилувчанликни оширувчи машқлар. Гимнастик снарядар (лента, сакоғич, копток) билан машқлар. Гимнастик девор ва ўтирғичдаги машқлар.
Шахмат. Шахматдаги ҳимоя ва ҳужум тизмим билан танишув. Ўйинга тайёрланиш, ўқув бўлимларида мусобақаларда иштирок.
Шашка. Шашкадаги ҳимоя ва ҳужум тизмим билан танишув. Ўйинга тайёрланиш, ўқув бўлимларида мусобақаларда иштирок.
Спорт ўқув бўлими-спорт ўқув гуруҳларига (жисмоний машқлар тизимлари), яхши умумий ва махсус жисмоний тайёргарликка ҳамда спорт натижаларига эга асосий тиббий гуруҳнинг барча курс талабалари университетда ташкил этилган спорт турлари бўйича секциялардан бирига қабул қилинади. Иштирокчилар сони уларнинг спорт малакасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, лекин 15-20 кишидан ошиб кетмаслиги керак. Спорт ўқув бўлими талабалари асосий бўлим учун белгиланган мейёрий талабларни белгиланган вақт оралиғида топширадилар. Юқори спорт малакасига ега бўлган спорт бўлимининг алоҳида талабалари белгиланган муддатда мажбурий кредит талабларни танланган спорт турлари бўйича индивидуал равишда топширишлари мумкин.
Спорт бўлимлари моддий-техник ва ходимлар имкониятларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт бўлимикафедраси томонидан белгиланади.
Ўқув режасининг мажбурий назарий бўлими услубий ва амалий машғулотларда талабаларга ўқув режасида назарда тутилган мантиқий кетма-кетликда тақдим етилади.
Қўшимча (консултациялар) дарслар Индивидуал равишда семестр тугаганидан сўнг жисмоний тарбия фани талабларига жавоб бермайдиган талабалар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ўз билим ва амалий кўникмаларини чуқурлаштиришни хоҳловчилар учун жадвал асосида режалаштирилган.
Назорат дарслари ўқув материалининг ўзлаштирилганлик даражаси ҳақида тезкор, жорий ва якуний маълумотларни беради. Семестр ва ўқув йили якунида ўқув дастурини тамомлаган барча ўқув бўлимларининг талабалари фан учун назорат меёрларини топширадилар:
- назарий-методик машғулотлар, мустақил ўрганиш бўйича методик кўникма ва малакаларни ўзлаштириш;
- назорат, умумий жисмоний тайёргарлик ва ҳаётий кўникмаларни ўзлаштириш.
Талабалардан назорат меёрларини ўқув бўлими ўқитувчилари оладилар. Фан талабларини бажарганлиги кафедра журналларга киритилади, факултет вдемостлари ва талабалар синов дафтарчаларига қайд этилади. Тиббий кўрикдан талаб этилган вақтда ўтмаган талабаларга жисмоний тарбия бўйича назорат меъёрларини топширишга ҳамда амалий машғулотларга қўйилмайди.
Назорат нормативларини топширишга дарсларда мунтазам иштирок этган ва керакли тайёрловга эга бўлган талабаларгина кира олади.