Мавзу 1 Таълим тизимида “Жисмоний тарбия ва спорт” фан сифатида. Режа: Фанга кириш. «Жисмоний тарбия ва спорт»



Download 31,25 Kb.
bet1/6
Sana24.02.2022
Hajmi31,25 Kb.
#252265
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу №10


Мавзу 1

Таълим тизимида “Жисмоний тарбия ва спорт” фан сифатида.

Режа:

1. Фанга кириш. «Жисмоний тарбия ва спорт» тушинчаси.


2. Машғулотларни ташкиллаштириш.
3. Жисмоний тарбиядан талабалар мустаққил машғулот.

Дарс мақсади: «Жисмоний тарбия ва спорт» фани хақида умумий тушинчани шакллантириш.


Ушбу мавзуни ўрганиш натижалари асосида талабалар:



  • «Жисмоний тарбия ва спорт» хусусиятлари ўрганишади;

  • Ўз функцсионал ҳолатини аниқлашни, мустаққил шуғулланиш шақлларни; бажариш сакраш – дисперс тайёрлаш техникаси, учиш, қўниш техникаси;

  • Ўз-ўзини назорат қилиш кундалиги юритиш хақида тушинчага эга бўладилар.



Фанга кириш. «Жисмоний тарбия ва спорт» тушинчаси.

Жисмоний тарбия фанига ихтисослашмаган ОТМ талабаларининг педагогик жараёни уларда мазкур фанга нисбатан илмий­амалий билимларини шакллантиришга қаратилган.


Олий профессионал таълим давлат стандартлари талабларида гуманитар ва ижтимоий­иқтисодий низомларда келтирилишича, жисмоний маданият соҳасида бўлажак мутахассис жисмоний тарбиянинг инсон шаклланишидаги ўрнини тушуниши; ҳаётий ва профессионал мақсадларга эришишда жисмоний тарбия таэрибага эга бўлиши; соғлом турмуш тарзи асосларини билиши; саломатликни сақлашдаги амалий билимларга эга бўлиши ва уларни ҳаётда қўллай билиши лозим.
Давлат таълим стнадартлари талабларига биноан, жисмоний тарбия ва спорт фанидан ўқув иш режаси тасдиқланган. Мазкур режа жисмоний тарбиянинг табиий ва ижтимоий жараёнлари, жисмоний баркамоликка эга бўлиш, соғлом турмуш тарзи, уларни шахсий ва иш жараёнига мос равишда ижодий қўллай олиш борасидаги ижтимоий­иқтисодий ва махсус билимларга эга бўлишни кўзда тутади.
Жисмоний тарбия ­ бу инсон табиати ўзгариши фаолиятидаги жараён ва натижа. Бу жамиятимизнинг инсоннинг жисмоний такомиллашувидаги моддий ва руҳий қадр­қиммати йиғиндисидир. Жисмоний маданият ­ инсониятнинг умуммилий қадриятларининг бир қисми, у ўтмиш ва келажак қадриятларини ўзлашлаштиришда инсоннинг жисмоний ривожланиши, саломатлиги ва тарбиясидаги ижодий фаолият ҳисобланади.
Инсоннинг ривожланиши, тарбияси ва такомиллашувида жисмоний тарбия аниқ шахс имкониятлари, табиатнинг табиий кучлари, инсониятнинг илмий ютуқлари, гигиена, анатомия, физиология, психология, педагогика ҳарбий иш ва ҳ.к. постулотларига таянади. Жисмоний тарбия инсонларнинг касбий, иқтисодий ва ижтимоий муносабатларига таъсир этади, инсоний ва маданий­ижодий вазифани бажаради.
Талабаларнинг жисмоний тарбия дарсларининг таълимий компонентлари шахсий ва жамият қизиқишлари, соғлом турмуш тарзи, жисмоний баркамоликка эришишга эҳтиёжни кучайтиришга йўналтирилган бўлиши лозим.
Бу ҳолатлар ОТМларда жисмоний тарбия дарсларига ўзгача ёндашувни талаб этади. Шунга қарамай, ҳозирда бу масалага бир ёқлама ёндашилмоқда, талабаларнинг руҳий ҳолати эмас, ўқув­режа нормативлари бажарилиши биринчи ўринга қўйилмоқда.
Жисмоний тарбия ривожланишининг асосий шаклларидан бири талабаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, иш самарадорлиги ва ижодий фаоллигини ошириш, касалланиш даражасини пасайтириш борасидаги минимал билимларга эга бўлишдир.

Талабаларнинг жисмоний тарбиялашнинг мақсади шахснинг жисмоний маданиятини шакллантиришдир, бу эса ўз навбатида шахснинг ижтимоий ва касбий фаолиятга тайёрлиги, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, мунтазам равишда жисмоний баркамоликка эришишга интилишни таъминлайди.


Юқорида келтирилган мақсадларга эришиш учун қуйидаги ўқув, тарбиявий, ривожлантирувчи ва соғломлаштирувчи масалаларни ечими кўзда тутилган:
­ жисмоний маданиятни шахс шакллантиришдаги ролини тушуниш ва уни касбий фаолиятга тайёрлаш;
­ жисмоний маданият ва соғлом турмуш тарзининг илмий­амалий асосларини билиш;
­ жисмоний маданиятга қадриятли муносабатлар, соғлом турмуш тарзи, жисмоний баркамоликка интилиш, ва ўз­ўзини тарбиялаш, жисмоний машқлар билан мунтазам равишда шуғулланиш заруратини шакллантириш;
­ жисмоний тарбия соҳасидаги соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш, руҳий баркамоллик, психофизик қобилиятларни ривожлантириш ва такомиллаштиришдаги шахснинг сифат ва ҳусусиятларида тизимли билим ва кўникмаларга эга бўлиш;
­талабанинг келажакдаги касбига психофизик тайёргарлигини белгилайдиган амалий­жисмоний тайёргарлигини таъминлаш;
­ ҳаётий ва касбий мақсадларга эришишда жисмоний маданият ва спорт машғулотларидан ижодий фойдаланиш бўйича тажриба тўплаш.
Начало формы
Конец формы

Download 31,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish