27
керакли адабиётлар билан танишади ва ўзига таҳлил қилиш учун зарур адабий
манбаларни танлаб олади, сўнг уларни ўрганиш режасини тузади, ёзиб олиш ва таҳлил
қилиш методикасини ўйлаб олади.
Тажриба тадқиқотлар учун адабиётларни ўрганишда қайси масалалар ўрганиб
чиқилган, улар қай даражада ёритилган ва улардан қайсилари
янада асосланишини ва
тажрибада синаб кўришни талаб қилишни аниқлаш зарур.
Кузатиш методи. У махсус ташкил этилади, аниқ белгиланган кузатиш предметига,
шунингдек, кузатиладиган фактларни ҳисобга олиш тартибга эга бўлади. Бунда
тадқиқотчи педогогик жараённинг боришга аралашмайди. У кузатишни режасини
олдиндан ишлаб чиқади. Бу режада фактларни ўзгаришларни тўплаш изчиллиги,
уларни
ҳисобга олиш ва ишлаб чиқиш тартиби кўрсатилади. Бундан ташқари кузатув натижасида
тасдиқланадиган ёки инкор этилиш керак бўлган ишчи фарази (гипотеза) аниқлаб
олинади.
Педогогик кузатишнинг афзаллиги шундан иборатки, у объектларни табиий
шароитларда ўрганиш имконини беради. Бунда фактлар объектив бўлиши ва
тадқиқотчининг шахсий сифатларигагина боғлиқ бўлмаслиги керак. Кузатишлар
жараёнида кузатиладиган нарсани аниқ, қайд этиш зарур.
Тажриба синов методлар. Типик шароитларнинг ўзгариш даражасига кўра табиий
ва лабаратория тажрибалари бир-биридан фарқ қилинади.
Табиий тажрибаларда машғулотлар одатдаги шарт-шароитдан четга
чиқмасдан ўтказилади ёки четга чиқса чиқиш жуда кам бўлади.
Лабаратория тажрибаси махсус шароит яратишдан ва бошқа таъсирларни бартараф
қилиш, тасодифий ҳолларга чек қўйиш ва зарур материалларни йиғишни тўхтатмасликдан
иборат.
Бундан ташқари тажриба синов олиб борувчи ходисалар ўртасидаги алоқалар
сабабини аниљ очиш мақсадида шароитни ўзгартириш мумкин. Зарур ҳолларда, масалан:
фактлар етарли бўлган тақдирда эксперементни такрорлаш мумкин.
Тажрибалар муайян фактлар ёки улар орасидаги боғлиқликларни аниқлаш мутлоқ
(абсолют) эксперементга эргашиш мақсадида ҳам ўтказилиши мумкин.
Айрим тажрибаларнинг мақсади натижаларни қиёслашга қаратилган бўлади.
Бундай тажрибалар қиёсий деб аталади.
Тажрибаларни ўтказишдан олдин вазифаларни аниқлаб олиш ва тадқиқот
редасини, ишчи фаразини (гепотеа) тушиш, тажриба машғулотлари
методикаси,
фактларни қайд этиш ва қайта кўриб чиқиш усулларини ишлаб чиқиш зарур.
Математик методлар. Тажриба-синов материали тўплангач, таъсир этувчи
факторлар асосида ўрганиладиган кўрсаткичларнинг ўзгаришидаги индивидуал натижалар
чиқарилган хулосаларнинг тўғрилигини аниқлаш мақсадида математик жиҳатдан қайта
ишлаш керак. Математик қайта ишлаш маълумотлари, диаграммалар ва график ҳолда
келтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: